Кигелия — колбаса (сосиска) дарахт – бутаси – Kigelia pinnata – бигнодошлар (бигнагуллилар оиласи)га мансуб доимий яшил ўсимликлар (дарахтлар, буталар) туркуми (уруғи). Африканинг суптропик зоналарда, жумладан Россиянинг Қора денгиз атрофида ва Краснодар ўлкасида ўстирилади. Ватани марказий Африка, жанубий ва шимолий Американинг жанубий районларида ўстирилади. Ўзбекистонда экилмаган. Кигелия дарахти ва бутасини баландлиги 0.30 метрдан 17 метргача бўлиб, барглари тухимсимон, гуллари якка жинсли, қизил – пуштироқ, хушбўй, якка холда, ҳамда тўп холда учрайди. Мевасини диаметри 1.5 сантиметрдан 12-15 сантиметргача, узунлиги 10 сантиметрдан 85-90 сантиметргача, оғирлиги 25 грамдан 2.50 – 3.00 килограмгача, базида 10-12 килограмгача бўлиб, кўп уруғли, тўқ яшил ёки кўкимтир – пишганда қизил, кичкиналигида сосискасимон бўлиб, катталашган сари колбасасимон шаклга айланади, гулининг ва мевасининг таркибида 30 фоизгача хар ҳилги эфир мойи, 1.5 – 4.0 фоизгача оқсил бор. Меваси истеьмол қилинмайди, жуда таҳир .
Кигелия – Экзотик мева. Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган) мева бўлиб, қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган. Хаттоки унинг мевасидан индейцларнинг мая, инк, ацтек ва бошқа қабилалари кенг фойдаланишган, ацтеклар уни янги ҳосил бўлган мевасини сосискага ўшаганлиги учун “сосиска” бутаси деб, катталашгандан кейин эса колбасага ўҳшаганлиги учун “колбаса” дарахти деб аташган. Кигелиянинг гули ва меваси узоқ сақланади, шунинг учун уни гули ва мевасини қуритиб, алохида сақланади.
Дунёда унинг 60 дан ортиқ маданийлаштирилган нави бўлиб, бир – биридан гули ва мевасининг шаклидан, рангидан ва катта – кичиклигидан фарқланади. Асосан тўрт турга, яьни, африка, мексика, перу ва хинд грухларига бўлиниб ўрганилади. Гулининг ва мевасининг эфир мойининг таркибига қараб класификацияланади. Ҳозирги кунда дунёнинг барча мамлакатларида катта плантацияларда, совуқ ўлкаларда эса иссиқхоналарда ва хамда ҳонадонларда етиштирилмоқда.
Кигелияни гули ва мевасини таркибида 5 – 30 фоизгача эфир мойлари, 2.5 – 3.0 фоиз углеводлар, 1.5 – 2.0 фоиз протеин, озиқавий тола, хамда витаминлар А, С, Е, Д, К, шунингдек В1, В2, В3, В6 дармондорилари кўплиги билан фарқланади, хамда микроэлементлар кальций, калий, кремний, натрий, фосфор, магний, темир ва рух элементлари мавжуддир. 100 грам мевасида 210 – 250 килокаллориядан ортиқроқ каллорияга эгадир.
Етиштириш агротехникаси. Кигелияни Ўзбекистонда уй шароитида, ҳонадонларда тувакда ва махсус иссқхоналарда етиштириш мумкин, уруғидан махсус кўпайтирилади. Унинг мевасини ичидаги уруғини яхши пишиб етилганини олиб, қуритиб, олдиндан тайёрланган тувакчага 8 – 10 тасини гумисга экилади. Тувакдаги тупроқ ҳарорати 20 – 25 градус бўлиб туриши лозим, 12 – 15 кундан кейин уруғлардан ёш нихоллар ўниб чиқади, ўниб чиққан ёш нихолларни ҳар бир нихолни каттароқ тувакларга қайтадан экилади. Хона ва сувнинг иссиқлик даражаси 20 – 22 градусдан ошиқ бўлиши керак, Ёш нихолларни баландлиги 20 – 25 сантиметр бўлганда, алохида тувакларга қайтадан ўтқазилиб, қишда ёруқ хоналарнинг дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги 60 – 65 фоиз бўлганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади. Ёз ойларида балконларга ва томорқаларга олиб чиқиб қўйилиши мумкин. Ховалар совуганда, яьни кузда, қишда ва бахорда яна хоналарга олиб кириб, парвариш қилинади. Уч йилдан кейин мевага киради, аста – секин вақт ўтиши билан мевасини миқдори кўпайиб, катталашиши хисобига хосилдорлиги ошиб бораверади. Бир тупидан 20 килограмдан бир неча юз килогача хосил бериши мумкин, 25 – 30 йил мева беради, кейин вақти – вақти билан шакл бериб борилади, эски шохлари қирқилиб, янги шохлари қолдириб, дарахтни ёшартирилади, 25 – 40 йил яшайди. Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида ушбу мўзижакор мевали дарахтини иссиқхоналар учун кўчатчилигини ташкил қилиш учун чора – тадбирлар ишлаб чиқилди, хозирда ушбу чора – тадбирларни бажариш учун ишлар бошлаб юборилди.
Халқ хўжалигида ишлатилиши. Инсонлар Кигелиянинг гули ва мевасидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади. Унинг гули ва меваси хом этидан, ҳамда қуритилганидан салатлар, сауслар, коктайллар, хамда музқаймоқлар тайёрлаш мумкин. Ҳар хилги шўрвалар, қайнатмалар ва димламалар, 500 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади. Улардан антибиотиклар тайёрланади.
Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Ундан вирус ва бактерияларга қарши дори – дармонлар, барги ва гулларидан ва мевасидан эфир мойлари олинади. Уларни истемол қилган инсонларни касалликларга бўлган имунитетини оширади, ғаратли ва қудратли инсонлар бўлиб, хасталикларга чалинмай яшайдилар. Медицинада ундан олинган перепаратлардан 150 дан ортиқ касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда ишлатилади. Унинг мевасидан, уруғидан, барги ва гулидан халқ табобатида кенг фойдаланилади, хусусан, ошқозон – ичак системаси хасталикларида, овқат хазм қилиш системасида, яьни, колит, энтероколит, диареяларни даволашда, гулларидан тайёрланган қайнатма ва димламалар тери касалликларида, онани сутини кўпайтиришда, қамқонликда, фарзандсизликда катта самара беради.
Хулоса. Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор ўсимликни пакана навлари хам бўлиб, Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида ва иссиқхоналарда цитурис мевалар каби, яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар «ТАБОБАТ» академияси аьзоси, Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини «ТУРОН» Фанлари Академиясини Фахрий Академиги.



















