Ширин қалампирнинг фузариоз сўлиш касаллиги – (Fusarium spp)

Фузариоз сўлиш – иссиқхоналарда, ҳам очиқ далаларда учрайди. Зарарланган уруғ, уруғбарг ва ѐш ниҳоллар бутунлай нобуд бўлдади.
Дунѐнинг барча мамлакатларида фузариоз вилт вертициллѐз сўлишга нисбатан жуда кенг тарқалган.
Вилт ширин қалампирнинг пастки барглари, кўпинча бир томондан сарғайиши ва ўсимликлар сўлғин бўлиб қолишидан бошланади. Сўлиган барглар қурийди, бироқ тушмасдан, новдаларда осилиб қолади. Новдалар ҳам ўсимликнинг бир томонида сўлиши мумкин, кейинчалик бутун ўсимлик сўлийди.
Новдалар устида сариқ чизиқчалар пайдо бўлади. Зарарланган ўсимликлар сўлишдан олдин заифлашади ва бўйи жуда паст бўлиб қолади. Помидор сўлишининг сабаби ўтказувчи тўқималар замбуруғ мицелийси билан тўлиб қолиши ҳамда ўсимлик замбуруғ чиқарган токсинлари билан заҳарланишидир.
Поя қия кесилса, ўтказувчи тўқималар қўнғир тус олгани кучли доғланиш кузатилади. Вилт ўсимликнинг пастки қисмидан юқори ярусларга тарқалиши билан бирга, ўтказувчи тўқималардаги кучли доғланиш ҳам шу йўналишда, тупроқ сатҳидан (илдиз бўғзидан) ўсимлик тепасигача тарқалади (илдиз чириш билан зарарланган ўсимликлардаги доғлар илдиз бўғзидан фақат 10-15 см баландликкача кўтарилади). Оғир тупроқларда касаллик жуда тез тарқалади.

Замбуруғ иссиқсевар организм, у ўсимликларни тупроқ ҳарорати 21-33ºС, оптимум 28ºС бўлганида кучли зарарлайди. Ортиқча азотли ўғит бериш касалликни янада кучайтиради. Қўзғатувчи ўсимлик тўқималарига томирлари орқали киради, зарарланган ширин қалампир ўсимлигини илдиз бўғзида пушти моғор кўриниши мумкин. Замбуруғнинг хламидоспоралари тупроқда 11 йилгача сақланиши, қўзғатувчи уруғ орқали ҳам ўтиши мумкин.

Манба: ШИРИН ҚАЛАМПИР (CAPSICUM ANNUUM L) ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРИГА ҚАРШИ УЙҒУНЛАШГАН КУРАШ ТИЗИМИДА БОШҚАРИШ (IPM). А.Марупов, Ш.П.Мамадалиев, М.Ш.Расулова