Ватани номаълум. Европа – Греция, Италия, Польша, Руминия, Швейцария; Осиё Вьетнам, Тайланд, Хитой; Африка — Жанубий кис- ми; Америка – АКШ. Ўзбекистонга кириш хавфи мавжуд, бунда касаллик маккажўхори экинларига катта зарар етказиши мумкин.
Маккажухўрига жуда катта зарар етказади. Ўсимликлар ўртача даражада зарарланганида ҳосилининг 20-50 фоизи, экин эрта зарарланганда ҳосил бутунлай (100 фоиз) нобуд бўлган. Касаллик кўп марта эпифитотия шаклида ривожланган. Италияда бактериал сўлиш туфайли маккажухўри ҳосилининг 65 фоизгачаси йўқотилган.
Маккажўхори барча ўсиш ва ривожланиш босқичларида зарарланади. Касаллик типи трахеобактериоз, у ўсимликнинг Утказувчи системасини зарарлайди, касаллик белгилари маккажўхорининг барча ерусти органларида – барг, поя, рўвак, сўта ва уруғларида намоён бўлади. Майса босқичида ўсимликлар ўсишдан орқада қолади, барглари сўлади, саргаяди, сўнгра кўнғир тус олади ва қурийди. Касал ўсимликларнинг ички тўқималари қораяди, баъзан поянинг пастки қисми чирийди. Етилган ўсимликларда касалликнинг биринчи белгиси пастки баргларда узунасига жойлашган чизиксимон, олдин оч-яшил, сўнгра сарикқ доғлар пайдо бўлишидир.
Кейинчалик доғлар ўрта ва юқори яруснинг барча поя баргларига ўтади. Доғлар устида бактерия экссудати кичик томчилар шаклида пайдо бўлади. Рўваклар вақтидан олдин чиқади ва ок тусли 6ўлади. Баъзан барглар экссудат туфайли бир-бирига ёпишиб қолади, рўвак чиўмайди ва поя қийшик бўлиб қолади.
Қўзғатувчи – харакатсиз, таёқча шаклли бактерия, катталиги 1-2х0,5-0,77 мкм, алоҳида ёки иккитадан қўшилган, хивчинсиз, грамсалбий, спорасиз, капсуласиз, аэроб. Гўшт-пептон агарида колониялари думалоқ кичик атрофи равон, қизгиш, сўнгра сариқ тусли секин ўсувчи, бактерия учун оптимал ҳарорат 30°С, минимум 8-9°С, максимум 39°С да ҳалок бўлади.
Бактерия уруғда, чиримаган ўсимлик қолдиқларида хамда қўнгизлар туркумига мансуб бўлган ҳашаротлар — ер бургачаларининг танаси ичида қишлайди. Кўпинча зарарланган уруғларда, улар кичик ва буришган бўлишидан ташқари, касалликнинг бошқа ташки белгилари кўринмайди.
Узоқ масофаларга бактерия уруғ билан таркалади.
Хўжайин ўсимлик йуқлигида бактериялар сақланишида ер бургачалари катта роль ўйнайди. Бу бургачалар тарқалган минтақаларда маккажўхорининг зарарланиш даражаси қишлаган бургачалар сонига пропорционал бўлади. Бургачалар ўсимликнинг бирламчи зарарланишида ва кейинчалик вегетация даврида таркалишида иштирок этади. Улар баҳорда маккажўхорининг ёш баргларини кемирган пайтида, ўсимликка бактерияни юқтиради. Бактериясиз бургачалар, касал ўсимликда озиқланганида бактерия билан зарарланади ва касаллик тарқатувчисига айланади. Касаллик бургачалар учрамайд ган минтакаларда хам, мисол учун Италияда таркалган.
Карантин тадбирлар!
- бактериоз тарқалган мамлакатлардан Ўзбекистонга экиш учун мулжалланган уруғ олиб келиш ман этилади;
- селекция ва илмий-тадқиқот мақсадида олиб келинган уруғ зарарланганлигини аниқлаш максадида уни лабораторияда экспертиза қилиш ва 1 йил давомида интродукция карантин кўчатзорида экиб текшириш;
- уруғликни экишдан олдин, таркибида тарам мавжуд булган фунгицид билан дорилаш;
- маккажўхорини айни далага 3-4 йил экмасликни кўзда тутувчи алмашлаб экиш схемасини қўллаш;
- Ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб, йўкотиш; чидамли навлар яратиш ва қўллаш;
- хашаротлар билан курашиш тавсия этилади.
Манба: «Карантин зарарли организмларига қарши кураш»




















