Шиш қўзғатувчи нок канаси

Нок канаси, нок баргларида баъзан жуда кўпайиб, баргларнинг, қисман меваларнинг талайгина қисмини нобуд қилади ва дарахтларни мажмакил қилиб қўяди. Зарарланган меваларнинг миқдори анча (баъзан ярмидан кўп) камаяди. Кўпгина ғўралари тўкилиб кетади. Қаттиқ зарарланган дарахт барглари, мевалари етилишдан анча илгари бутунлай тўкилиб кетади.

Нок канаси жуда майда бўлиб, оддий кўзга (микроскопсиз) кўриннайди. Кана танаси чўзик, чувалчангсимон, қорнида кўндаланг эгатлар, орка томонида катор-катор дўмбокчалар бор; роструми (пумшуғи) калта; оёклари факат икки жуфт; катталиги 230 микронга боради. Нок дарахтларида зараркунанда борлиги дарахтдаги характерли ўзгаришлардан билинади.

Нок канаси вояга етгач нок новдаларинингасоси яқинида, куртаклари олдида, пўстлоқ ҳамда куртак тангачалари остида ва хазонлар орасида қишлайди.

Кўкламда кана энди ёзилаётган баргларга ўрмалаб чиқиб уларнинг ширасини сўра бошлайди. Бунинг натижасида баргларда юқори томони сал-пал қабариқ ва пастки томони ясси галлар (шишлар) ҳосил бўлади. Галларнинг ичи кавак бўлиб, баргнинг ички томонидаги кичкина юмалоқ тешик ёрдамида ташқи ҳавога туташади. Галлар дастлаб оч яшил бўлиб, кейин тўқ қўнғир ёки қора бўлиб қолади. Зараркунандалар галларнинг ичида озиқланади ва кўпаяди. Бундай галлар қўшилиб, характерли қора доғларни ҳосил қилади. Нок канаси ёз буйи кўп насл беради.

Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши курашдаги энг муҳим деккончилик-хўжалик чоралари қуйидагилардан иборат: эрта кўкламда ёки кеч кузда дарахтларнинг пўстлоғи нобуд бўлган пўстлардан тозаланади, тушган чиқинди ёқиб ташланади, дарахтлар танаси охак билан оқланади; эрта кўкламда дарахтларнинг шох-шаббаси учидан кесилади — сийракланади ва зарарланган шохлари хамда эркак новдалари кесиб ташланади. Нок ўргимчакканасига қарши кураш учун ишлатиладиган кимёвий чоралар қуйидагидан иборат: эрта кўкламда, куртаклар бўртгунча дарахтларга 5°С ли (Боме ареометри бўйича) охак-олтингугурт кайнатмаси ёки 10 фоизли минерал мой эмульсияси пуркалади. Ёзда дарахтларга 0,5°С ли охак-олтин гугурт кайнатмаси пуркалади. Каналар кўпая бошлаган даврда ниссоран каби таъсир этиш хусусиятига эга препаратларни, қийгос кўпайганида эса данадим, бензофосфат, каратэ, талстар, омайт, неорон каби инсектоакарицид ёки акарицидлар қўлланилади.

Манба: «Нок дарахти зарарли организмларига қарши кураш»