Юқори Сифатли Экиш Материали – Замонавий Боғнинг Пойдевори

Netherlands Fruit Solutions Uzbekistan (NFSU) туркумида биз сизга фойдали, барқарор ва юқори унумдор боғларни барпо этиш бўйича муҳим қадамлар бўйича йўл-йўриқ кўрсатамиз — режалаштириш ва қуришдан тортиб, ҳимоя қилиш ва ҳосилдан кейинги ечимларгача. Ушбу учинчи мақола ҳар бир мевали боғнинг асоси ҳисобланган экиш материалларига бағишланган. Тўғри сертификатланган дарахтлар ва ўсимликларсиз, ҳатто энг яхши боғ дизайни ҳам ўзининг тўлиқ салоҳиятига эриша олмайди.

«Экиш материаллари ҳар бир боғнинг юраги. Унинг сифати дарахтларнинг қанчалик тез мева бериши, улар қанчалик чидамлилиги ва боғнинг узоқ муддатли ҳосилдорлигини белгилайди. Ушбу мақолада биз ўзбек деҳқонларини муваффақият сари етаклаш учун юқори сифатли сертификатланган ўсимликлар билан таъминловчи NFSU компанияларини кўрсатиб ўтамиз.»

Беш нафар NFSU аъзоси – Fleuren, Verbeek, Genson, Puijk va Fall Creek – ўзбек деҳқонларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган боғлар барпо этишини таъминлаб, профессионал мева етиштириш учун мослаштирилган сертификатланган, юқори сифатли экиш материалларини етказиб тақдим этади. Чунки яхши ўсимликлар нафақат дарахтларнинг эрта ўсишини шакллантиради, балки ҳосил салоҳиятини, касалликларга чидамлилигини ва келажакдаги рентабелликни ҳам белгилайди.

Fleuren – Мева дарахтлари кўчатларида 100 йиллик тажриба

1922-йилда ташкил этилган Boomkwekerij Henri Fleuren BV гилос кўчатлари бўйича Европа етакчиси бўлиб, профессионал боғбонлар учун олма, нок ва олхўри кўчатларини ҳам етказиб беради.

 

  • Kniptree тизимининг инноваторлари – энди замонавий боғлар учун глобал стандарт.
  • Олма ва нок билан 25 йилдан ортиқ органик кўчатчилик тажрибаси.
  • Юқори сифатли кўчатлар, ишончли етказиб бериш ва эксперт кўрсатмалари билан машҳур.

Fleuren Ўзбекистонда, айниқса, гилос боғларини янгилаш, замонавий навлар ва етиштириш техникасини жорий этишда катта имкониятларни кўради.

Fall Creek – Голубика бўйича глобал етакчи

1978-йилда Қўшма Штатларда ташкил этилган Fall Creek Farm & Nursery голубика генетикаси ва кўчатчилик бўйича дунёда етакчи ҳисобланади.

  • Бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқарувчиларга навлар, сертификатланган ўсимликлар ва техник ёрдам кўрсатади.
  • Испания ва Голландиядаги Европа кўчатзорлари юқори сифатли, Европа Иттифоқи томонидан сертификатланган ўсимликларни таъминлайди.
  • Қайта ишланадиган тувакчалар, сувни тежайдиган тизимлар ва торфсиз ишлаб чиқариш каби барқарор амалиётларни амалга оширади.

Fall Creek қулай иқлим ва географик жойлашув нуқтаи назаридан ўзбек голубика секторида катта ўсиш потенциалини кўради.

Verbeek – Келажак учун замонавий олма ва нок дарахтлари

1960-йилда ташкил етилган Verbeek Boomkwekerijen B.V. олма ва нок дарахтларига ихтисослашган бўлиб, қўшимча олхўри ва гилос етиштириш билан ҳам шуғулланади.

  • Маҳаллий бозорга ҳам, экспортга ҳам мос, замонавий навдаги юқори сифатли дарахтлар етказиб беради.
  • Экинларни ҳимоя қилиш заруратини камайтирадиган касалликларга чидамли навларга эътибор қаратади.
  • Дарахт ишлаб чиқаришда аниқликни таъминлаш учун GPS ва дрон каби энг янги технологияларни жорий қилади.

Verbeek ўзбек боғбонлари учун самарали, замонавий боғлар барпо этиш учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Genson – Резавор мевалар учун ишончли кўчатлар

Genson Quality Plants – профессионал боғбонлар учун қулупнай, малина ва қорағат кўчатларининг Европада етакчи етказиб берувчиси ҳисобланади.

  • Кўпайтиришдан тортиб совутиш ва етказиб беришгача бўлган бутун жараённи назорат қилади.
  • Тез ва ишончли кўкартириш учун бир нечта форматда экилган вариантда тувакли кўчатларни таклиф қилади.
  • Замонавий, барқарор етиштириш усулларидан, жумладан, биологик назорат ва иқлим назорати остидаги иссиқхоналардан фойдаланади.

Genson экспорт бозорларига етказиб бериш билан шуғулланади ва Ўзбекистонда резавор мева етиштириш соҳасини кенгайтириш учун кучли салоҳият борлигига ишонади.

Puijk – Резавор мева ишлаб чиқаришда анъана ва инновациялар

Puijk Group оилавий компания бўлиб, голубика, малина, қорағат ва қизил смородина етиштириш, шунингдек, резавор мева етиштириш учун юқори сифатли кўчатларни кўпайтириш бўйича катта тажрибага эга.

  • Ўзининг кўчат ишлаб чиқаришини боғбонларга техник ёрдам кўрсатиш билан бирлаштиради.
  • Юқори ҳосил олиш учун асос бўлган соғлом, бақувват кўчатлар билан таъминлайди.
  • Ишлаб чиқарувчиларнинг ўзига хос эҳтиёжларини қондириш учун мослаштирилган ечимлар билан ишлайди.

Муваффақият кафолати сифатида экиш материали

Ушбу мақолада келтирилган компанияларни бирлаштирадиган нарса шундаки, улар нафақат кўчатларни етказиб беришади – улар билим, инновациялар ва узоқ муддатли ёрдам ҳам беришади. Ўзбекистонлик боғбонлар учун сертификатланган экиш материалини танлаш қуйидагиларни англатади:

  • Мевага тезроқ кириш
  • Юқори ва барқарор ҳосилдорлик
  • Касалликлар ва иқлим муаммоларига нисбатан юқори чидамлилик

Шундай қилиб, агар мевалар сизнинг бизнесингиз бўлса, сиз ишни тўғри бошлашингиз керак!

Кейинги туркум: Ақлли боғларни бошқариш

Кейинги мақоламизда биз боғни барпо этишдан уни самарали ва барқарор бошқаришга ўтамиз. Биз Swift, Hol Spraying Systems ва AgroManagerнинг ечимларини намойиш этамиз, уларда ақлли пуркаш, рақамли мониторинг ва фермер хўжалигини бошқаришнинг аниқ воситаларига эътибор қаратамиз, улар етиштирувчиларга самарадорликни ошириш, экинларни ҳимоя қилиш ва боғ ишларининг ҳар бир босқичини оптималлаштиришга ёрдам беради.

NFSU ташаббуси ҳақида кўпроқ – маълумот қутиси учун

Netherlands Fruit Solutions Uzbekistan (NFSU) уч йиллик давлат-хусусий шерикчилик бўлиб, Ўзбекистон мева-сабзавотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 15 та етакчи Нидерландия компанияларини бирлаштирган. Голландиянинг 400 йиллик қишлоқ хўжалиги тажрибасини баҳам кўриш орқали NFSU Ўзбек боғбонларининг эҳтиёжларига мослаштирилган экишдан тортиб қайта ишлашгача бўлган якуний ечимларни таклиф етади.

Ташаббус маҳаллий мева етиштиришни кўпайтириш, импортга боғлиқликни камайтириш ва Ўзбекистоннинг 100 000 гектар пахта етиштиришдан воз кечиш ва бунинг ўрнини озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан, мева-сабзавот маҳсулотларини ички истеъмол ва экспорт учун қўллаб-қувватлашга қаратилган. Барқарорлик, инновациялар ва сифатга катта эътибор қаратган NFSU Ўзбекистонни юқори сифатли, иқлимга чидамли меваларнинг асосий экспортчиси сифатида позиция олишига ёрдам беради.

Боғингизни тўғри ўсимликлар билан бошланг! – маълумот қутиси учун

Сизнинг боғингиз энг яхши бошланишини хоҳлайсизми?

Юқори сифатли экиш материаллари ва эксперт ёрдами учун NFSU билан боғланинг!

Боғ яратиш бўйлаб саёҳатингизнинг ҳар бир босқичи учун тўғри шериклар билан боғланиш учун биз билан боғланинг.

Furkat Alimukhamedov
Email: furkatuzte@gmail.com

Телефон: +998 97 701 75 30

Бизни кузатинг: Facebook ва Telegram DutchFruitSolutionsUzbekistan