Термиз шаҳрининг Байналминал маҳалласида яшовчи Баҳриддин Дўланов томорқадан муҳим даромад манбаи сифатида фойдаланади.
У томорқасидаги 5 ярим сотихли ерда 2 та иссиқхона ташкил этган. Уларнинг бирида лимончилик йўлга қўйилган, иккинчисида эса помидор етиштирилади. Томорқанинг бир сотих ерида эртаки картошка баравж ривожланмоқда.
Ўтган йили томорқадан 14 миллион сўм даромад олган омилкор, жорий мавсумда ундан-да мўл ҳосил етиштиришни режалаштирмоқда.





Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА.



















