Алтернария мева этининг чириши ёки қора чириш

Меванинг ички чириши, ташқи қисми эса ҳеч қандай касаллик аломатини кузатилмайди.

Қўзғатувчилари: Alternaria alternate, Alternaria arborescens ва Alternariatenuissima
замбуруғлари. “Меванинг ички қисмининг чириш касаллиги” анорга таъсир қилувчи кучли замбуруғлардан биридир. Alternaria sp. га қўшимча тарзда, Aspergillusniger ҳам меванинг ички қисмини чиритиш ҳусусиятига эга касаллигдир.

Белгилари

Бошланишида, анор мевасининг юзасида ва баргларида кичкина қизғиш қўнғир думалоқ доғлар пайдо бўлади. Ички чириш касаллиги боғда кўп ҳолатларда гуллаш ва мева ривожланишининг бошланғич даврларида ёмғирдан кейин пайдо бўлади ва сақланиш давригача ривожланишни давом эттиради. Шу сабабдан уни сақлаш давридаги касаллик деб ҳам юритилади. Бу касаллик гул косаси атрофидан тарқалади, лекин гул косанинг ташқи пўстлоғи ва қаттиқ қобиғи ўзининг соғлом кўринишини сақлаб қолади. Касалланган меванинг қаттиқ қалин қобиғи соғлом кўринади ва қаттиғлигича қолади. Ички ўзаги эса гул косасидан тортиб қисман ёки тўлиқ чирийди ва мевада кичкина қизғиш қўнғир доғлар пайдо бўлади.
Зарарланган мевалар оч рангга киради ва истемол учун яроқсиз бўлиб қолади. Касаллик ривожланган сари, жигар ранг доғлар катталашиб қўшилиб кетади ва мевалар чиришни бошлайди. Касалланган мевалар соғлом меваларга нисбатан оғирлиги енгилроқ бўлади ва ранги очиқроқ бўлади. Касаллик ривожланишининг бошланишида, замбуруғ анор донларининг қўнғир рангда юмшоқ чиришига сабаб бўлади ва замбуруғ кучайиб бутун бир мевани чиришига сабаб бўлади. Гарчи зарарланган мевани ажратиб олиш қийин бўлсада тажрибали мева терувчилар касалланган меваларни ажрата олишади. Агар гуллаш даврида кўп ёмғир ёғса, касаллик кўпроқ мевани зарарлаши мумкин, шу сабабдан гуллаш давридаги
ортиқча намлик касалликдан зарарланиш эҳтимолини оширади.

Касаликка қарши курашиш
Боғни самарали бошқаришдаги амалиётлар, масалан чангни назорат қилиш ва санитария (эски меваларни ва қуриган шохларни олиб ташлаш) ёрдамида касаллик тарқалишини камайтириши мумкин. Касалланган, аммо соғлом кўринишли мевалар терим даврида дарахтни секин силкитиш орқали ерга туширилиши мумкин. Дарахтларни сувсизликдан ёки ортиқча суғоришдан ҳимоя қилинг, акс ҳолда мева ёрилиши юзага келади.
Анорнинг мевасининг ичидан чириш касаллиги теримдан кейин бартараф қилиб
бўлмайдиган касалликлар сарасига киради. Касалликни тарқалишини назорат қилиш учун мева теримидан олдин дала санитариясига риоя қилиш ва фунгицидлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Барча зарарланган мевалар йиғиб олинилиши ва боғдан ташқарига олиб чиқиб йўқотилиши тавсия қилинади.

Баргларда Альтерия (Alternaria) касаллиги

Гул куртаклари кўриниб бошлаганида ва барглар чиқиб бошлаганида замбуруғга қарши кимёвий препаратларни қўлланг. Mancozeb (0.25%) ёки Dithane M- 45 (0.25%) ёки Captaf (0.25%) препаратларидан пуркалса касалликни самарали назорат қилса бўлади. Мевалар ярим ҳажм олгунга қадар препаратларни қўллаш давом этирилади.
Дарахтларда ичида ва боғда яхши ҳаво айланишини таъминлаш мақсадида  дарахтларга шакл беринг.

Манба: Fruit master

Дўстларингизга ҳам улашинг!