АНЖИРГА БУТАШ ВА ШАКЛ БЕРИШ

Анжир экилгач, биринчи йилнинг ўзидаёқ унинг шохларига шакл бериб борилади. 3-5 тагача яхши ўсиб ривожланган новдаларнинг учки қисми чилпиб, бошқа новдалар ҳосил қилинади ва иккинчи йили баҳор ойида 2-3 та асосан кучли, мустахкам бир текс ҳар томонга тарқалган новдалар 40-60-80 см атрофида қолдирилиб, қолган қисми олиб ташланади.

Ўсув даврида ҳар бир асосий шохларга 3-5 тагача биринчи тартибдаги ҳар томонга қаратилган новдалар ўстирилади. Улар 40 см дан чилпиб ташланади. Қолган новдалари эса олиб ташланади.

Учинчи йили баҳорда иккинчи тартибда 3-5 тадан новда қолдирилади. Улар узунлиги 40-50 см атрофида бўлиб, шохлари шох-шаббасининг асосини ташкил этади.

Тупларга тўлиқ шакл берилиб, ҳосилга киргандан сўнг, кейинги йилларда қуриган, синган чалкашган ортиқча шохчалар олинади. Айрим вақтда ҳосил тупларини 4-5 йиллик шохлари олиб ташланиб, ёшартирилади. Айрим совуқ урган йиллари илдиз бўғзигача олиб ташланади ва қайтадан тикланади. Агар анжир шохлари новда қилиб у ўстирилса, унда уларни 4×3 м схемада экилади ва уларни 1,5-2 ва 2-2,5 м баландликда ёнига қараб ўстирилади ҳамда 3 йилдан ошган новдалар вақти-вақти билан алмаштирилиб турилади

Анжирнинг меваси иккинчи ва учинчи тартиб шохларининг бир йиллик новдалирида ҳосил бўлади. Шунинг учун уларни чилпиш мумкин эмас, агар улар олиб ташланса, ҳосилга таъсир этади. Шохларни қисқартириш ҳисобига фақат янги новдалар олиш мумкин. Агар шохлар кучли қисқартирилса кучли ўсиб новдалар кучсиз бўлади. Новдаларнинг пишишини тезлатиш учун сентябр ойида кучли ўсган ёш новдалар чилпиб ташланади.

Ёш ниҳоллар қатор ораларига дуккакли ва кеч кузга қолмайдиган экинлар экиш мумкин. Баланд ўсадиган ўсимликларни тақиқланади. Қатор оралари ҳар бир сувдан кейин юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!