Анор дарахтини парваришлаш

Анор дарахти совуққа чидамсиз бўлиб, 10 даражагача чидайди. Сирдарёнинг намлиги юқори бўладиган қишида анорни тез совуқ уриши мумкин. Анор арахтининг қишли кунлардан сақлаб қолиш учун уни кўмиш керак. Кўмиш учун энг қулай вақт октябр ойининг охири ва ноябр ойининг биринчи ўн кунлигидир. Чунки бу вактда анор дарахти танасида сув бўлиб, яхши эгилади ва синмайди.
Зах ерларда ерга бир қават хас-хашак ташланади, анор ёткизилиб, устига яна бир қават хас-хашак ташлаб, шохлари йигиштирилиб кўмилади. Иложи борича анор танасига тупроқ тегмай хашак устида бўлишига эътибор беринг. Шундагина
дарахт қишдан омон чикади. Яна бир жихати борки, қиш чўзилиб кетган даврда анор танасини тупроқ «яламай», унга зиён етказмайди. Бахор бошланиб, март ойининг ўнинчисини ўтказиб, қиши билан тайёрланган ўғит бўлса, анорнинг чуқурларига солиб устидаги тупроғини тушириб, кўйинг.
Факатгина хашагини олманг, чунки, кутилмаган совуқ тушиб, тупроқ остидан иссиқ чиққан анор дарахтига тез таъсир килиши мумкин. Хамал бошланиб, март ойининг 20-чисидан сўнггина унинг хашаклари олиниб, ери текисланади. Айрилар қўйиб, синган шохлари олиб ташланади. Ишлов бериш чоғида зинхор ўтмас чопқи ва болта ишлатманг. Анор дарахти танасидаги кўчиб қолган пўстлоғини тозалаб, охаклаб қўйиш
ёки бутун танасини дорилаб чиқишга эътибор қаратинг. Бу билан анор дарахти танасида қишлаб соғлом чиққан зарарли хашаротларни кўпайишини олдини олган бўласиз.
Дорилашнинг усуллари тўғрисида кейинги қисмларда тўхталамиз.
Шундан сўнг анорга сув бериш керак. Апрелнинг охири май ойларида анорга сув беришга эхтиёж бўлмайди. Унинг танасидан ўсиб чиққан хом навдаларни олиб ташлаб, тагини кетмон билан чопиб чиқилади. Шундан сўнг анор дарахти ўғитланади. Ўғитлашнинг турли йўллари бор. Бу сизнинг канчалик кўп ўғит йиғишингизга боглиқ.
Агар кўп ўғит йиққан бўлсангиз хар бир анор дарахти атрофини кавлаб томирига тегмайдиган қилиб бир замбирдан чириган гўнг солиб, кўмганингиз маъқул. Бу усулда гўнгдаги мавжуд азот, фосфор, калций ва бошка ўғитлар дарахтга меъёрида етиб боради. Ўғитлашнинг яна бир усули-боғингизга сув кирадиган томонига хандак қазиб, қиши билан ўғит жамғаринг.
Сувни шу хандак оркали беринг. Ўгитни тез-тез аралаштириб туринг. Бу усул сув билан ўғитлаш, яъни шарбат бериш дейилади.
Кейинги сувни май ойининг ўнинчисидан сўнг бериш нихоятда фойдалидир. Кийгос гулга кирган дарахт сув билан биринчи гулларини ушлаб қолади. Бу билан анор серхосил бўлиб, дастлабки, тугилган мевалари йирик ва ширин бўлади.
Хар сув бергандан сўнг ер қуригач, кетмон билан ағдариб, айрисини тўғрилаб қўйишга хафсаласизлик қилманг. Янги ўсиб чиққан ёввойи новдаларни юлиб ташлашни хам назардан қочирманг.
Анордан мўл хосил оламан десангиз, саратон сувидан камида икки бор қондириб суғоринг. Шундан сўнг яна бегона ўт-ўланларни юлиб, дарахт танасидаги ёш навдаларни олиб ташлашга эътибор қаратинг. Августнинг охири-сентябр ойи
бошларида ернинг шароитига қараб анорга яна сув берилади.
Бу пайтда анор хосили кўриниб, кўзни қувонтирарли даражага етади. Хар бир туп дарахтни синчиклаб кўздан кечирадиган боғбон айрим дарахтлар кам хосил қилганини гувохи булади.
Бундан хулоса чиқаришга шошилманг, чунки анор дарахти камида уч йилда бир марта дам олади, жуда оз микдорда хосил беради. Айрим анор дарахтларининг «нози» хам бўладики, кимдир у ни «хафа» қилган бўлади.
Шуни унутмангки, бошқа дарахтлар қатори анор дарахти хам хақиқий боғбонлар билан «тиллаша» олади. Инсон табиатга интилганидек, жамиики дов-дарахтлар инсонга якинлашгиси келади. Сизга бир маслахат: турмуш ўртоғингиз ёки ўглингиз
билан боғингизни айланинг, унга омонлик тиланг, қўлингиздаги ўткир болта билан кам хосил берган анор дарахти олдига бориб, «онаси ёки ўғлим, шу дарахтимиз чарчаган
шекилли, хосил бермабди, кўчириб янгиласакми дейман» деб ёлғон пўписа килинг. Шунда турмуш ўртоғингиз «Кўйинг дадаси, бу йил дам олибди, келгуси йил шундай хосил берсинки, бу йилгисини хам хиссасини чиқаради» деб анор танасини силаб қўйсин. Келгуси йил кўзни қувонтирарли даражада хосил беришига биз кафил. Бу тажрибада исботланган. Сентябр ойининг ўнинчисидан сўнг анорга сув беришни тўхтатинг. Чунки, кейинги сувларни фойдаси бўлмай, аксинча, пишган анорларни ёриб юборади. Айрим богбонлар анор мевасининг пишганини териб олиб, яна сув беришади, бу кейинги хосилни пишиши ва анор богингизни юмшоқ туришга ёрдам берадики, анор дарахтини кўмиш пайтида илдизи билан эгилтиришга хамда анорни синдирмай кўмишга ёрдам беради.
Шундай килиб, бахор ва ёз мавсуми анор дарахтини 4 марта буташ ва тагини чопиш, ер шароитига қараб, олти -саккиз марта суғоришни мақсадга мувофиқ деб билдик.
Зарур холда хашоратларга қарши кураш вазиятга қараб олиб борилади.
Сўрувчи зараркунандаларга қарши кураш усуллари хақида хам албатта тўхталамиз.

Манба: «Анорчилик сирлари» Исроил Неъматов

Дўстларингизга ҳам улашинг!