Анор кўчатини кўпайтириш усуллари

Анор кўчати асосан тўрт хил усул билан кўпайтирилади.
Биринчи усули — анор донидан, аммо унинг ўсиши секин, сертикан бўлиб, меваси унча катта бўлмайди.
Иккинчи усули — дарахт тагидан ва танасидан ўсиб чиккан ёввойи новдалардан олиб кўпайтирилади. Бу кўчат жуда тез ўсади, аммо хосили кам бўлади.
Учинчи усули— дарахт шохларидан кесиб олиб экилади, бу секин ўссада, хосилдорлиги яхши бўлади.
Тўртинчи усули— анор дарахти танасидан бири ерга эгиб кўмилади. Бу усул «палгари», Фаргона водийсида эса «тизза» дейилади хамда тез амал олиб хосилдорлиги юқори бўлади.
Энг маъқул ва яхши амал бўлмиш тўртинчи усулни бахорда анорлар очилиб, ерлари текислангач, мева қиладиган ёки эхтиётсизлик қилиб ярим синган танасини дарахт ёнига кўмилади.

Икки йил аввал ўтказиб яхши илдиз отган кўчат жойидан кавлаб олиниб, бошқа ерга экилади. Анор дарахтини 4×3 хажмда экиш мақсадга мувофиқдир. Анорзор атрофида хеч қандай мевали дарахт бўлмаслиги лозим. Фақатгина токдан ташкари. Айтишларича, ток дарахти билан анор ўртасида «мухаббат» бўлиб, бир-бирига яқин экилса серхосил бўларкан. Анор дарахти экилгандан сўнг икки- уч йилда хосил беради, 7 йилдан сўнг тулик хосилга киради ва айрим туплари 60-80 кг
гача мева беради.
Анор кўчати етиштиришнинг энг оддий ва арзон усули илдиз бачкиларидан ва новдаларидан қаламча экиб, кўчат тайёрлашдир.
Қаламча қилинадиган новдалар кузда, анор шохларидаги барглар тўкилиб бўлганидан кейин кесиб олинади. Қаламчалар анор хосили териб олиниб, серхосил туплар аниқлаб олингач, тайёрланади. Айрим холларда кўкламда анор тупи очилгач, то куртак чиқаргунча тайёрласа бўлади. Қаламчалар 25-30 см узунликда кесилади. Унинг пастки учи куртак тагидан бир оз қийшайтириб кесилиши лозим. Шундай қилинганда майда илдизчаларнинг пайдо бўлиши осонлашади. Қаламчалар об-хаво шароигига қараб 1-25 мартда экилади. Кесилган қаламчалар 25-50 донадан боғлаб бир неча соат сувгв ташлаб қўйилади. Қаламчани экиш чоғида оралиғини 10-15 см, унинг тупроқдан юқори кўмилмайдиган қисмини 5 см бўлишлигига эътибор беринг. Қаламчалар экиб бўлингач, дархол жилдиратиб сув беринг. Шунда калам ча бўғзидаги тупроқ зичлашиб, унинг илдиз чиқариши осонлашади. Қаламча тайёрлаш иайтида зинхор ўтмас чопқи ишлатманг. Негаки, тиғ еган учидан шамол кириши натижасида қурийди.
Об-хаво ва тупроқ шароитига қараб нихоллар ўсиш даврида 10-15 марта суғорилади. Бу апрелда 1, майда 3-4, июнда 3, июлда 3, августа 2, сентябрда 1 марта. Анор дарахти танасидаги шохларига эътибор бериш керакки, негаки, у секин ўсувчи тез
синувчи ва нозик бўлиб, тана шохларини ўнтадан, ўн бештагача куйиш керак. Агар дарахти хаддан зиёд баланд бўлса хосили камая боради, калта бўлса, йўғонлашиб, кўмилаётган пайтда синади. Шунинг учун хам анор дарахтининг узунлигини уч -уч
ярим метрдан оширманг.

Манба: «Анорчилик сирлари» Исроил Неъматов

Дўстларингизга ҳам улашинг!