Анор дарахти ўтказиш учун энг мақбул вақт ноябр ойидир. Бу пайтда улгурмаса, хут ойида яъни 22 февралдан 21 мартгача бўлган даврда хам ўтказиш мумкин. Бу муддатда ўтказилган анор дарахтининг ўқ томири кучли, майда томирлари сероб бўлади.
Анор кўчати экиш учун икки ёшга тўлган, яхши томирлаган кўчатлар танлаб олинади. Аввало томирнинг катта-кичиклигига мослаб чуқур кавлаб олинади. Сўнгра бир оз чириган гўнг солинади ва ўша чуқурдан чиққан тупроқ билан томир кўмилади. Томир шамоллаб қолмаслиги учун кўчат сугорилади ва шамол қимирлатиб юбормаслиги учун икки тарафдан тирговуч кўйилади. Анор кўчатини кайси тарафга каратиб экиш тўгрисидаги масалага энг мақбул томон миришкор богбонлар жануб томонни танлашган (бу ерда кўмишни хисобга олиб, 45 даражада экишни мўлжалланг). Негаки шамол йўлига тескари, иккинчидан хамма дарахтлар куёшга интилиб яшайди хамда анор дарахтининг хамма томонига куёш бемалол ўз иссигини бера олади. Айрим богбонлар ой нури ер юзасига тушиб турган даврда анор дарахти экмайдилар. Негаки, бу пайтда экилган анор кучати тез говлаб ўсиб кетади ва хосили кам бўлади. Шунинг учун анор экиш учун қулай муддат эски ой тугаётган ва янги ой чиқаётган даврдаги кунлардир.
Анор кўчатини айрим богбонлар қатор ораларини 5×3 схемада қилиб, баъзилар 4×4 усулда экадилар. Бизнингча, кўчатлар қатор орасини 4 м ва туп орасини Зм қилиб, экилса, хосилдорлик ортади.
Бунда бир гектар ерга 830 туп анор кўчати ўтказиш мумкин.
Хар туп анор дарахтидан ўртача 40 кг дан хосил олсангиз қанча даромадга эга бўлишингизни ўзингиз хисобга олинг. Техника билан ишлов бериладиган майдонларда қатор оралари 5м туп оралари 3 м қилиб, экилади, бунда бир гектар ерга 666 туп кўчат жойлаштирилади. Анор дарахти қуруқ ва нами кам ерни ёктиради ва бундай ерларга экилган олади нихол тез авж, хам узок яшайди.
Манба: «Анорчилик сирлари» Исроил Неъматов. Ёш боғбонлар, фермерлар ва барча қизикувчилар учун кўлланма



















