Анор мевасини қишга сақлаш бўйича тавсиялар

Анор нафақат мазали, балки витаминларга бой, узоқ йиллар мобайнида табобатда ҳам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир. Анор фойдалилиги
тан олинган бўлиб, унда организмнинг яхши фаолият кўрсатиши учун барча керакли витаминлар мавжуд. Анорлар хона хароратида ҳафтагача сақланади.
Очилган анор доналари эса 4 кунгача сўлимай туради.
Анор меваларини қобиғи зич бўлганлиги сабабли узоқ вақт давомида сақлаш мумкин. Анор мевалари сақланиш муддатларига қараб жойлаштирилади.
Анорларни музлатгичнинг умумий бўлимида +1°С ҳароратда 9 ой давомида асраш мумкин. Лекин бундай узоқ муддат сақлаш учун анорнинг нордон
турлари танланиши керак, ширин анорлар шундай шароитларда 5 ойгача яхши туради.
Қишга сақлаш учун анорларнинг ҳар бири қоғозга ўралиб, қичик яшикларга териб чиқилади. Қоғоз намликни шимиб олиб, меваларнинг чиришини
олдини олади. Анорлар яхши сақланишини таъминлаш учун қоғозларга ўраш олдидан меваларнинг ҳар бири чириклари йўқлиги текшириб чиқилади.
Агарда анорларда чириш аломатлари сезилса, анорнинг зарарлармаган донлари ажратиб олиниб, полиэтелен пакетда музлатгичга солиб сақланади.
Музлатгичлардаги одатий ҳарорат +4°С / +6°С эканлигини ҳисобга олсак, анорларни ўртача 2 ой давомида бемалол сақлаш мумкин. Агар анорларни
музлатгичнинг музхонасига жойлаштирилса (-15°С ҳароратга) сақлаш муддати 1 йилгача чўзилиши мумкин. Аммо музлаш натижасида анор фойдали
хусусиятларининг анчагина қисмини йўқотади.
Шунингдек анорларни уйнинг ертўласида сақлаш мумкин. Лекин бунинг учун ертўла ичи қуруқ ва ҳаротати +2°С / +8°С атрофида бўлиши зарур. Ҳаво
намлиги эса 70% бўлиши мевалар яхши сақланиши учун оптимал кўрсатгич ҳисобланади. Ертўлага сақлаш учун жойланган анорлар ҳар ярим ойда очиб
текшириб турилади. Чирий бошлаганлари ажратиб олинади. Бундай шароитларда анор мевалари 2 ойгача бузилмай туради.
Манба: kak-hranit.ru agronet.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!