АНОР ЕТИШТИРИШДА ЎҒИТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Анор субтропик мева сифатида катта аҳамиятга эга. Анорнинг энг яхши навлари Фарғона водийсида ўстирилади, аммо кузда кўмилади. У энг яхши мева ва декоратив ўсимликлардан ҳисобланади. Анор мевасининг ичганда тетик қиладиган ғоят маззалик суви (шарбати) таъми ва хушбўйлиги жиҳатидан энг яхши апелсин навларининг сувидан қолишмайди, ранги жиҳатидан улардан устун туради.

Анор сувида, навига, пишган ва ҳомлигига қараб 5-20% қанд ва 0,5 – 10% органик кислоталар, дубил ва пектин моддалари бор.

Кўп мамлакатларда анор қайтадан ишланиб, ундан шарбат ва алкоголсиз ичимлик, ҳамда қиѐм тайѐрланади.

Лекин анорни табиий ҳолида истеъмол қилиш кўпроқ фойдалидир. Илдиз пўстлоғида ҳам, мевасининг пўстида ҳам кўп миқдор дубил моддалари бўлиб, медицинада ични қайтарувчи ва гижжаларни ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. Сиқилиб шарбати олингандан кейин колган турли уруғидан ҳар хил нарсаларни бўяш учун фойдаланилади. Ундан сирка кислотаси олинади. Анор 100 йил ва ундан ортиқ яшайди. Илдиз бачкилари, қаламчаларини пархиш қилиш йўллари билан осон кўпаяди.

Анор кўчати ерга экилгандан сўнг 2-3 йилда ҳосилга кира бошлайди. Тўлиқ ҳосилга кириш 7-8 йилдан бошланиб, 50-60 йил давом этади. Анор турли-туман тупроқ шароитида, қумлоқ, тошлоқдан тортиб оғир тупроққача, лойсимон, ишқорий ва кислотали муҳит тупроқларида ўсаверади. Айниқса сернам, унумдор ерларда яхши ўсади. Совуққа чидамсизлиги учун совуқ текисликларда, шўр ва балчиқсимон тупроқларда ўсмайди. Анор кўчатлари асосан кўчат етиштиришга мосланган ер участкаларида етиштирилади.

Анор кўчатларини куртагидан кўпайтириш учун, аввало соғлом, бақувват новдаларини кузда 30-40 см қилиб кесиб олиб кўмиб қўйилади. Бунда кесилган новда 60-70 см. чуқурлик қаламча ҳолида кўмилиб, устига 8-10 см. қалинликда қум сепиб қўйилади. Сўнгра қум кучли намланади ва усти плѐнка билан ѐпилади. 20-25 кун давомида қумнинг намлиги ушлаб турилади, иссиқ кунлари чуқур шабодаланиб турилади. Куртак новдалар эрта

баҳорда 25-30 см. чуқурликда ўтқазилади, бунда 1-2 куртак тупроқ устида қолдирилади. Яҳши парваришланган кўчатларни 1-2 йилда анорзорларга экиш мумкин. Бунда анорни қуѐш нуридан фойдаланишини кўзда тутиш керак.

Доимий жойга анор кўчатлари эрта баҳор март ойларида 4х3 схемада экилади ва 3-4 ой давомида тез-тез суғориб турилади. Кейинги йиллари томирланиш ривожланган сари суғориш даври давомида 6-8 мартага туширилади.

Ҳосилга кирган анорзорларни суғоришни доимо назорат қилиб туриш лозим, акс ҳолда кам суғориш ѐки керагидан ортиқча суғориш мевани ѐрилишига олиб келади. Кўчатларнинг икки томонидан 35-40 см. узоқликда суғориш ариқлари олинади.

Анор тупларини қишда кўмилишини назарда тутиб, бир томонга қисман қияроқ экилади ва уларга шакл бериш ишлари улар тўлиқ ҳосилга киргунча давом эттирилади.

Шоҳларни кесишда мева куртакларининг жойланиши ҳам ҳисобга олинади. Дарахт ҳосилга кирган даврда шоҳ-шаббани соялайдиган шоҳлар ҳамда суст ўсадиган новдалари олиб ташланади.

Бу вақт кучли ўсадиган новдалар қисқартирилиб, ѐн томонга қараб шоҳлатилади. Асосий шоҳлардаги заиф қуриган, шоҳ-шаббани қалинлаштирадиган шоҳлар тагидан кесиб ташланади. Бақувват ҳосил шоҳчалари бир-биридан 10-15 см. оралиқда қолдирилади.

Дарахтларни кесишда уларнинг атрофидан ўсиб чиққан бачки новдаларни танага қадаб чуғиртак колдирмай, олиб ташланади. Бу ишни баҳор, ѐз ва куз фаслларида 2-3 март такрорлашга тўғри келади.

Ўсимликларнинг ўғитлардан олинадиган озиқ моддалар миқдори тупроқларнинг типлари, ўғитларнинг шакли ва дозаларига, навлар ва бошқа шарт-шароитларга боғлиқ бўлади.

Узоқ муддатли тажрибалардан аѐн бўлганидек, юксак дарахтдаги агротехника ҳамда ўғитларни ишлатишнинг тўғри системаси турли ҳил тупроқларнинг потенциал унумдорлигини белгилаш ва солинадиган ўғитларнинг самарадорлигини аниқлаш имконини беради.

Калийли ўғитлар. Калийли ўғитлардан оқилона фойдаланиш учун дехқонлар тупроқнинг хоссаларини ва ўғитларнинг ассортиментини ҳисобга олиши лозим.

Амалда ўғит солиб кетилганда бир қатор хўжаликларда асосий агротехника талабларига риоя килинмайди. Бу ҳол аввало, ўғитларни кўмиши чуқурлигига ва уларни ўсимликлар қаторидан қочиришга тааллуқлидир.

Таркибида фосфор (44%) ва азот (11%) бўлган, юқори даражада концетрацияли мураккаб ўғит – аммофос бошқа оддий супурфосфат ва аммиакли селитралардан агротехникавий ва иқтисодий жиҳатдан устун туради.

Калийли ўғитлар солинганда ҳосилдорликни ошиши билан бир қаторда, унинг сифати, пўстининг пишиқлиги, совуққа чидамлиги анча яхшиланади. Бунинг асосий моҳияти шундаки, калий ўсимлик тўқималарининг таркибига кирмайди, лекин моддалар алмашувида муҳим роль ўйнайди.

Калийнинг асосий функцияси хужайра коллоидларининг кўп қиррали биокимёвий жараёнлар нормал кечиши учун зарур бўладиган даражада серсув бўлиб туришини таъминлашдан иборатдир. У ўсимликларда углеводлар ҳосил бўлишга ва жойдан-жойга силжишига қулай таъсир кўрсатади. Тупроқда алмашинувчи калий етарли миқдорда бўлмаса, унинг мевалари паст сифатли, мевалари чала етилиши кузатилади.

Демак, калийли ўғитлар кўп жиҳатдан тупроқ таркибидаги алмашинувчи калийнинг миқдорига ва ишлатиладиган азот-фосфорли ўғитларнинг нисбатига боғлиқдир. Калийли ўғитларни 1 гектарига 10 кг (1м– 1 грамм) атрофида ишлатиш мумкин. Калийли ўғитларни шоҳланиш даврида сотиш катта аҳамият касб этади.

Азотли ўғитлар. Ўзбекистоннинг ерлари органик моддалар жиҳатидан камқувват бўлган суғориладиган худудларида анорнинг ҳосилдорлигини оширишнинг энг таъсирчан омили азотли ўғитларни қўллашдир.

Тупроқда азот етишмаса барча экинлар сингари анор ўсимлиги ҳам суст ривожланади. Азот билан озиқланиш шароитининг ноқулай бўлиши оқибатида ўсимликнинг шона ва ҳосил тугунчалари қисман тўкилади бу эса ҳосилнинг кескин камайишига ва меванинг сифатидан пасайишига олиб келади.

Анорнинг дастлабки ривожланиш даврида азотли ўғитлар катта рол ўйнайди, яъни дастлабки барглар пайдо бўлаѐтган пайтда ҳамда гуллаш фазасигача. Шунинг учун ҳам айнан шу даврларида азотли ўғитларни солиш  яҳши самара беради. Азотли ўғитларни турига қараб экиндош қанча узоқ ва чуқурликда солиш мумкин ҳисобланади.

Азотли ўғитларни гектарига соф ҳолида 35-40 кг. атрофида солиш яхши натижа беради.

Фосфорли ўғитлар. Азотли ўғитларнинг самарадорлиги тупроқда фосфорнинг ўсимлик фойдалана оладиган хиллари мавжудлигига боғлиқ эканлигини айтиш жоиз. Тупроқ таркибида фосфор етарли миқдорда бўлса, ҳосилдорлик ошади, мева сифати яхшиланади ва кам бўлса аксинча бўлади.

Фосфор ўсимликнинг барча ўсиш ҳужайралари таркибига киради. Ўсимликларда кечадиган моддалар алмашинувидаги оралиқ бирикмаларнинг ҳосил бўлишида ва калий билан озиқланишида ҳам фосфор катта рол ўйнайди.

Таркибида ҳаракатчан фосфор кам бўлган ерлардаги ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши жуда сусаяди, бу эса пировардида ҳосилнинг анча камайишига ва меванинг сифат технологик кўрсаткичлари ѐмонлашишига олиб келади.

Фосфорли ўғитларни гектарига 50-60 кг. (1 м2 50-60 грамм) атрофида солиш тавсия этилади.

Хакимов М.У., Абдурахмонов С.Ж.

Дўстларингизга ҳам улашинг!