Анорни териш ва уни сақлаш усуллари

Ёзи бўйи қилган мехнатларингиз махсули-богингизда анор пишиб етилди.
Энди уни териб олиш ва сақлаш керак. Анорни сақлаш учун алохида анорхоналар жуда мухимдир. Сақлаш усуллари хам турлича. Бу борада оталаримиз тажрибаларини ўқиб кўринг.
Анорхонани узунлигини 10 метр, эни 4 метр қилиб кўринг Бино деворининг қалинлиги 70 сантиметр бўлиб, унча катта бўлмаган иккита деразасини хам бинонинг шимол томонига ўрнатинг. Сирдарё шароитида анорхоналарга пол қилиш жуда зарур. Негаки, сизот суви ер юзасига жуда яқин, зах уфуриб турган ерда анор тезда чириб кетади. Улкамизнинг айрим худудларида анор сақлаш учун қамиш тўшама ёки курук қумдан фойдаланилади. Хонани шамоллатиш учун бинонинг том кисми ёки деворнинг томга якин қисмидан камида иккита туйнук қолдиринг. Бундай хонада қуруқ салқин хаво юзага келиб, хар кандай мева ёки сабзавотларни узоқ мудцат сақлаш мумкин. Энди анор узишга киришайлик. Анор теришни тўрт муддатга ажратинг. Биринчи муддат бу сентябр ойининг 20-25 кунларидир. Бунда пишган анорлар навига қараб, алохида-
алохида қўйилади. Анор узиш учун албатта ўткир қайчи ишлатинг. Анор мевасини шохидан камида бир сантиметр колдириб, узиб, бир кун богингизда қолдиринг. Узиш чогида анорга чақалоққа қилган муомаладек бўлинг. Эртаси куни махсус саватда анорни омборхонага ташлаб, тўрт қаторлаб, эхтиётлаб теринг. Дастлаб майдарок анорлар, тепа қисмига эса каттарогини теринг. Чунки катта анор нозик ва сувли бўлиб,
тез зах ейиши мумкин.
Орадан бир хафта ўтиб, иккинчи муддатда ўртача анорни теринг. Бу орада ёрилган анорлар териб, бозорга сотилиши ёки турли шарбатлар тайёрлашингиз хам мумкин.
Учинчи муддатга қолдирилган анорнинг нақадар хуштаъм ва ўзи хам чиройли бўлишини боғбонлар жуда яхши билишади.
Анор дарахтини кўмиш олдидан охирги муддатга қолдирилган майда анорларни териб олинг.
Бу пайтга келиб, улар хам пишиб етилади. Шу ўринда яна бир маслахат: анор шохларида қолдирилган меваларни калин қогозларга ўраб, жойида қолдиринг, кўмиш чоғида ерга тегмасин.
Март ойида анорни очиш пайтида фарзандларингиз билан таъмини йўқотмаган хушхўр анорни маза қилиб ейсиз. Айрим богбонлар келгуси йил хам шундай мўл хосил олайлик, деб охирги меваларни дарахтларни узига «егизишади», яъни, анор томирини ёнига кўмишади. Бу хам богдорчиликдаги иримлардан бири. Анорни узок муддат
сақлашнинг турли йўллари бор. Айримлар уни куритиб сақлайди. Агар анорни намакоб суви билан ювиб ва озроқ муддатга куёш нурида куритиб, омборхонангизга териб
қўйсангиз, узоқ муддат сўлимай туради.
Омборхонагизда хаво қуруқ бўлса хар ер-хар ерига идишда сув куйинг, анор нам тортиб, ўзини йўкотмайди.
Анорни сақлаш борасида Дехқонободлик боғбонларда шунчалик хайрон коларлик тажрибалари борки, ўзи бир китоб бўлади.
Мухими, анорни яхшилаб пишириб узиб олсангиз, хохлаган муддатгача сақлаб, азиз мехмонларингиз дастурхонини безашингиз мумкин.

Манба: «Анорчилик сирлари» Исроил Неъматов

Дўстларингизга ҳам улашинг!