Анорнинг биологик хусусиятлари

Анор ўсимлиги одатда 2-5 м баландликда бута шаклида ўсади. Гули йирик, чиройли, якка-якка ёки тўп-тўп тўқ-қизил, зарғалдоқ -қизил бўлади. Бир туп анорда икки хил узунчоқ тожбаргли кувача шаклидаги гул учрайди.
Булардан биринчиси мева тугади, иккинчиси эса эркак гул хисобланиб, ундаги оналик қисми яхши ривожланмаган ва майда бўлиб, мева тугмайди. Булардан ташқари оралиқ гуллар бўлиб, булар майда буришқоқ мевалар тугади. Анор апрелнинг бошида хаво 12 — 14°га кўтарилиши билан кўкара бошлайди.
Кузда иссиқ харорат шу даражага тушганда ўсишдан тўхтайди. Анрнинг ўсиш даври навига, иқлимига қараб 180-215 кун давом этади. Анор май ойининг бошида гуллайди, биринчи галда қишлаб чиққан куртаклар гуллайди, орадан 10-15 кун ўтиб, ёппасига гуллаш бошланади. Бир туп анорда унинг навига, об-хаво шароитига қараб 5 мингтача гул бўлиши мумкин. Лекин буларнинг 96-98 % ини хосилсиз (эркак) гуллар ташкил этади.
Анорнинг турли навлари бир-бири билан эркин равишда чанглатилса, серхосил, меваси йирик бўлади. Унинг гул чангини кўп таркатадиган восита асаларидир. Шунинг учун анор хосилдорлигини оширишда асаларидан фойдаланиш керак.
Анор ўзининг навига қараб 120-160 кунда пишиб етилади.

Манба: «Анорчилик сирлари» Исроил Неъматов

Дўстларингизга ҳам улашинг!