Анорнинг навлари тўғрисида

Ўлкамизда анорнинг уч хили мавжуд бўлиб, 69 дан зиёд навлари хисобга олинган. Ўлкамизда кўпроқ учрайдиган навлар эса куйидагича: Аччик анорнинг ўзи 3 хил навга эга:

Биринчиси «Асл қайин» бўлиб, катта-катта, қизил, доналари йирик ва сувли бўлади. Териб олингач, пўсти тезда юмшайди.

Иккинчиси «Паст кайин». Бу нав анорнинг мевалари кичикроқ, териси оқишроқ, доналари майдароқ, ўзи камсув ва нордонроқ бўлади.

Учинчиси «Қизилбош» бўлиб, хосили майда териси қизил, тожи йўғон ва узун бўлади.

Нордон анор хам 3 хил навга эга:

Биринчиси «Асл кубодиён» булиб, анорларнинг энг яхшисидир. Унинг доналари йирик, сувли, таъми нордон. Пўсти қизил, кўк ва оқ аралаш бўлади.

Иккинчиси «Кўк тери» бўлиб, пўсти қалин март ойигача яхши сақланиб туради, донаси бошқа анорларга Караганда кам.

Учинчиси қизил анор, буни айримлар «Аъло қайин» деб аташади. Унинг анори унча катта бўлмайди, бироқ ранги жуда чиройли, таъми ширин, доналари йирик ва сувли бўлиб, кўп ёрилмайди, сақлашга яхши.

Ширин анор икки хил нав бўлиб, биринчиси «Катта қизғиш». Унинг донаси кизил, сувли ва йирик бўлиб, анорларнинг ичида энг мазалисидир. Иккинчиси «Сарик тун» деб аталиб, донаси майдароқ, сувсиз бўлиб, пўсти юқа ва оқ- сариқ рангли бўлади.

Сирдарё вохасида булардан ташкари «қора кайин» нави хам кенг тарқалган бўлиб, меваси қизилдан қорага яқинроқ, донаси йирик, сувли ва шириндир.

Дехқонобод анорчилигига муносиб хисса қўшган Райимжон ота Неъматов яратган «кора марварид» анори дастурхонларимиз гултожи бўлиб колмокда.

Бу анор меваси йирик, пўсти қалин бўлиб, кўп ёрилмайди ва келгуси бахоргача яхши сақланиб туради.

Мевасининг ранги тўқ — қизил — қора бўлиб, марвариддек товланиб туради, таъми нордондан ширинга яқинроқ. Тожи узун ушбу анор юмалоқдан кўра узунчоқ бўлиб, таг кисми қалин гўштдир. Ана шу гўштдор қисмда тўпланган озуқа туфайли анорнинг узоқ вақт сўлимай туришига ёрдам беради.

Асрлар бўйи шифобахшлиги учун қадрлаб келинган анор донасининг сони йилимизнинг кунларига яъни уч юз олтмиш беш дона бўлиб, (фақат айрим навларида 200-800 тагача бўлиши мумкин) уни тўкмай, бирор донини қолдирмай ва ташламай истеъмол қилинсагина инсон саломатлигига фойда қилишини боболаримиз кўп таъкидлашган.

Манба: «Анорчилик сирлари» Исроил Неъматов

Дўстларингизга ҳам улашинг!