Токнинг антракноз касаллиги

Ток баргларида қизғиш кулрангга ўхшаш ёки тўқ қўнғир рангли ҳар хил шаклдаги доғлар пайдо бўлиши қайси касалликнинг белгиси?

Ток баргларида қизғиш кулрангга ўхшаш ёки тўқ қўнғир рангли ҳар хил шаклдаги доғлар пайдо бўлиши “антракноз” касаллигининг аломатларидир. Қолаверса, барглар тешик ҳолатга келади ва тўкилиб кетади. Кейинчалик бундай доғлар ўрнида эгри бугри яралар пайдо бўлади. Яраларнинг четларида бўртмалар пайдо бўлиб доғлар қораяди. Касалликнинг кучайиши билан новдалар кўмирдек қорайиб кетади. Касалланган новдалар қийшайиб мўрт ҳолатига келади. Шамол таъсирида синиб кетади. Барглар кичиклашади ва қурийди. Касалланган баргларни четларида тўқ қўнғир ҳошия; билан ўралган кул ранг доғлар ҳосил бўлади. Барг япроғининг шикастланган тўқимаси парчаланиб тўкилади. Касаллик асосан чуқурлик, намлик кўп ерларда, дарё қирғоқларида, ер ости сувлари яқин жойларда, токлар қалин экилган ҳолатларда кучли ривожланади. Доғли антракноз касаллигини қўзғатувчи замбуруғ касалланган новдалар тўқимаси ичида мицелий шаклида қишлайди. Бу замбуруғ мавсум жараёнида кўплаб авлод беради. Ток новдаси ўсув даврини дастлабки 2 ойида, барглари биринчи ойида касалланади. Шунинг учун ёзнинг иккинчи ярмида бу касаллик учрамайди. Бу касаллик билан сурункасига 3-4 йил касалланган токлар қурийди. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ фақат токларнигина касаллантиради. Касаллик билан ҳусайни, қора кишмиш, оқ кишмиш, чиллаки, чарос, буваки навлари қаттиқ касалланади.

Касаллик билан ток ўсимлигини барча ер устки қисми зарарланади. Бу касаллик билан касалланган тўпгулларда қора ҳошия билан ўралган доғлар пайдо бўлади. Касалланган гулларнинг кўпчилиги тўкилиб кетади. Касалланган узум мевасида қорамтир ҳошия билан ўралган кулранг чуқурчалар ҳосил бўлади. Бундай узум мевалари бир томонлама ўсади. Кўпчилик ҳолларда қурийди. Улар тушиб кетади ёки новдада осилиб қолади.

Бу касалликка қарши курашда токни кўмишдан ва шудгорлашдан олдин далани ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, экиш учун тайёрланадиган новдаларни соғлом ўсимликлардан олиш, токни гуллашидан олдин ва кейин хомтокни сифатли ўтказиш, меъёрида суғориш лозимдир.

Фарғона вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимочси бошқармаси Қува тумани ўсимликлар карантини инспектори Матлуба Шарипова