Арбоскульптура – лат.аrbo – дарахт, ва skulptura – хайкалчалар – инсоннинг узоқ муддатли ижодий мехнати махсули бўлган, тирик дарахтларнинг дарахтидан, шох – шаббасидан тайёрланган ғароиб, антиқа, манзарали, бошқа инсонлар томонидан фойдаланиладиган тасвирий санаьт асарларидир.
Арбоскульптурага АҚШлик ёш фермер Арсель Эрландсон 1919 йилда ўзининг унчалик ката бўлмаган боғида асос солган. Аввал ўзини фантазиясини қоғозга тушириб, тўрт оёқли стол стулни, тўрт кишига мўлжаллнган тасвирий санаьат асарини, тол дарахти шохларидан уч йил давомида яратди. Яратган ишидан қўни – қўшнилари хайратда қолдилар ва улар бу ишини кўпайтиришга туртки беришди. Яна бошқа фантазияларини излаб топишга илхомлантиришди. Қисқа муддат ичида астойдил ишлаб, тирик дарахтлардан бир нечта ўндан ортиқ тасвирий санаьат асарлари устида ишлаб, охирига етказди. Натижада 1947 йилда Калифорнияда “Цирк деревьов” номли тирик дарахтлардан ясалган тасвирий санаьат кўразмасини ташкил қилишга асос солди. Ажойиб – ғаройиб манзарали дарахтлардан бўлган стол-стуллар, креслолар, качалкалар ва бошқалар бир неча йиллар давомида қатнашчиларни мафтун қилиб кела бошлади. 1955 йилда фермер тўсатдан вафот этади, кўргазма бир неча йиллар қаровсиз холга келиб қолади, орадан 8 йилдан кейин унинг шогирдларида бири кўгазмани қайтадан тиклаб, унинг ишини давом этиради.
Жонли дарахтлардан, узоқ вақт давомида, тинимсиз илмий мехнат асосида яратилган манзарали ажойиб – ғаройибли тасвирий санаьт асарини яратиш инсонлардан, яьни боғбондан, боғдорчилик мутахассисидан катта мехнат билан бирга сабрни талаб қилади.
Уларни тайёрлаш бир неча усуллар билан амалга оширилади. 8 – 10 йил ва ундан ортиқ вақт талаб қилинади. Боғни эстетик ўраш, деворларни жонли дарахтлар билан ришотка шаклида ўраш, панжарали тўсиқлар, шийпон, бостирма, айвонлар, дам олиш учун креслолар, качалкалар, стол-стуллар, ажойиб-ғаройиб юмшоқ ва қаттиқ мебеллар тайёрлаш мумкин.
Жонли дарахтлардан тайёрланган тасвирий санаьт асарлари қуйдаги тез ўсувчан, қайишқоқ ва қаттиқ дарахтлардан, яьни мевасиз дарахтлардан: тол, липа, клен, сосна, берёза, черемуха, чинор ва мевали дарахтлардан: гилос, олича, олма, бехи, нок, жийда, ўрик, анжир ва бошқа дарахт ва буталардан тайёрлаш мумкин.
Юқоридаги дарахт ва буталарни эгиб – букиш, қайриб бошқа шаклга келтириш, вақт ўтиши билан бир –бирига бирлашиб қўшилиб кетиши, ўраб – букиб бошқа шаклга ўтиши, тўқилиши ва чатишиши натижалари асосида ажойиб – ғаройиб табий тасвирий санаьти даражасига келтириш мумкин.
Дарахтлардан тайёрланган тасвирий санаьт намуналари бизнинг мамлакатимизда, ҳусусан, Фарғона водийсида махаллий ахоли томонидан кенг фойдаланиб келишган. Маьлумотларга асосан, 1701 йилда Бухорода таваллуд топган Хожи Аҳмад Валий номи билан боғлиқдир. Ривоят қилишларича, Хожи Аҳмад Валий 22-23 ёшларида Наманганга, хусусан Шахандга табиб сифатида келади. Шахандга келганда, тасодифан Шаханд хокими бир неча ойдан бери хаста бўлиб тўшакда ётган бўлади, шахарга табиб келганлигини эшитгач, табибни саройга таклиб қилади. Табиб хокимни бир неча сонияларда даволаб қўйади. Шунда хоким хизматингизни нима билан рози қилай деб, сўрайди. Шунда биз бир мусофирмиз, яшайдиган жойимиз йўқдир, шахар атрофидаги тўқайзордан жой ажратиб берсангиз, ўша жойга боғ-роғлар яратиб, умррузарлик қилсам деб, сўрайди. Шунда хоким сўралган жойни боғ қилиш учун ажратиб беради. Ўз мурудлари билан ажратилган тўқайзорга ўт қўйиб, бўлажак боғ учун ер очадилар. Очилган ер майдонига мавали ва мевасиз дарахт ва буталарни шундай экишадики, натижада дарахтлардан ташкил топган тирик девор, шийпон ва суппалар, дарахтлардан хосил бўлган айвон ва бостирмалар бино бўлдики, кўрган инсонларни ақли шошадиган ажойиб – ғароиб тасвирий санаьт намуналари пайдо бўлди. Улардан барча инсонлар кенг фойдаланишди. Хожи Аҳмад Валий шу ерда уйланиб фарзандли ва ували – жували бўлдилар. Вақти саоти етиб, қариб қолган вақтида Шоҳимардонга бориб ҳазрати Алини қабрини зирорат қилишни мақсад қилдилар. Муридларини олиб, Шоҳимардон сари йўл олди, йўлда Водил қишлоғида дам олиш учун тўхтадилар. Дам олиш вақтида туш кўради, тушида Ҳазрати Алини кўрадилар. Менинг қабримга соқчи бўлгин деб илтимос қиладилар. Эртаси куни Шохимардонга бориб, хазрати Алини қабрларини зирорат қилиб, яна Водилга қайтиб келишади. Водилга қайтиб муридларига кўрган тушини айтиб берди ва муридларига Шахандга қайтишига рухсат берди. Ўзи эса Водилда қолиб, бир нечта ўн йиллар давомида яшайди, вақти соати яқинлашганда эса ўша ерда вафот этади. Уни Улуғ Чинор тагига дафн қилишади. Хозирги кунда Унинг қабри устига мақбара қуришган. Ёнидаги Улуғ Чинорни ичини ўйиб табиат музейи ташкил қилишган.
Бундай қадимий қадамжойлар ўлкамизда кўплаб топилади. Масалан, Андижон вилоятининг Мархамат, Асака, Булоқбоши, Жалақудуқ, Қўрғонтепа туман қишлоқларида, қўшни Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли қишлоқларида, Тожикистоннинг Ҳўжанд ва Қирғисистоннинг Арслонбоб томонларида дарахтлардан тайёрланган уйлар, чодирлар, айвону капалар кўплаб учрайди.
Демак, бизнинг диёримизда, Америкада ташкил қилинган ишларга нисбатан қадимийроқдир, ундан 500 – 600 йиллар олдин жонли дарахтлардан тайёрланган нафис асори – атиқалардан махалий ахоли фойдаланиб келишган.
Хулоса. Арбоскульптура, Арбоархитектура, Агротехника, Агробизнес, Агротуризм ва бошқа сўзларни маьноси латин ва юнон тилларидан олинган сўзлар бўлиб, хозирги кунда ўзбкларга хос ва мос равишда ифода қилинмай қолмоқда. Ҳурматли ижодкорлар, юқоридаги сўзларни битта ёки иккита ўзбекча номлари билан ифодалаб, ўзбекча ном беришингиз илтимос қиламан.
Сизларни бахсга чорлайман. Таклифларингизни “Агроолам” телеграм канали сайти орқали маьлум қилишларингни сўрайман.
Азизлар. Сизлар яқинларингиз, ошна-оғайниларингиз билан бирга, жонли дарахтларнинг 5 – 6 метр баландликларида махсус ясалган ором курсиларида, тоза хаволардан, муаттар ифорлардан, мазали меваларидан, қоқию – майзларидан ва муроббою – шарбатларидан танавулл қилишга, мароқли дам олишга нима етсин. Сихат – саломатликда, узоқ яшашда, ижодий мехнатингиз орқали ўзингизни ва яқинларингизни бахти билан бирга келажакингизни ўзингиз яратишга, яратгандан сўраб қоламан.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар «ТАБОБАТ» академияси аьзоси, Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини «ТУРОН» Фанлари Академиясини Фахрий Академиги.



















