АРПА ДОНИНИ ЕТИШТИРИШ ТEХНОЛОГИЯСИ

Арпа (Ҳордеум Л.)-бошоқдошлар (ғаллагуллилар оиласи)га мансуб бир ва кўп йиллик дон ўсимлиги. Арпанинг 30 га яқии тури бор. Шулардан биттаси Н. Сативум эқилади. Бошоқдаги дони кўп қаторли арпа (Н. Вулгаре Л.), икки қаторли арпа (Н. Дистичум Л.), оралик арпа (Н. Интермедиум Л.) каби кенжа турлари бор. Арпа Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистонда ўстирилади. Ўзбекистонда арпанинг икки кенжа тури (икки ва кўп қаторли Л.) эқилади. Арпа мамлакатимиз шимолий туманларида ғалла сифатида, ғарбий туманларида пиво тайёрлаш учун, жанубий туманларида ем-хашак учун эқилади. Арпанинг пояси тикка (50-130 сл), силлиқ барглари ипсиз, бошоғи бир қанча якка гулли бошоқчалардан иборат. У қурғоқчиликка анча чидамли.

Химиявий таркибига кўра, арпа дони таркибида ўртача: 13% сув, 12% оқсил, 64,6% азотсиз экстрактив моддалар, 2,1% мой,крахмал (45-677о), пентозалар (7- 117о), сахароза (1,7-2%), ёғ (2-3%), кул (3-5%), клетчатка (3,5-7%) ва ҳокозолар бор. Арпа уни таркибида клейковина моддасининг камлиги ва оқсил сифатининг пастлигидан соф ҳолда нон епиш учун ярамайди. Лекин экиннинг навига, етиштириш шароитига қараб, унинг дони таркибидаги оқсил миқдори (8,18% дан 19,9% гача) кескин узгариши мумкин. Кузги арпа таркибида оқсил миқдори 10-11%, шунинг учун ҳам ундан яхши пиво тайёрлаш мумкин. Суғориладиган майдонларда арпа таркиби янада ўзгаради.

Ҳозир арпанинг кўп қаторли хилларидан Паллидум {бошоғи сариқ), Нигрум (бошоги қора), Параллелум (бошоғи зич, сариқ), Ругамидатум (бошоғи зич, сариқ тепаси тор), Cоэлесте (қилтириғи тишли, дони яланғоч), Трифурcатум (қилтприқ ўрнида пуфаксимон ўсимталари бор, дони яланғоч); икки қаторли арпа хилларидан Нутанс (бошоғи сариқ), Нигриcан (бошоғи қора), Медиcум (қилтириғи кам тишли, бошоғи сариқ), Персиcум (қилтириғи кам тишли, бошоғи қора), Ну­дум (бошоғи сариқ, дони яланғоч) ва бошқалари кўп тарқалган. Арпанинг 83 нави бўлиб, 7 таси чет элдан келтирилган. Ўзбекистонда унумли арпа (Нутанс), Қарши Арпа (Палли­дум), Тошкаллак арпа (Параллелум), Нутанс 27 (Нутанс), Персикум 64 (Персиcум) ва бошқа навлари ўстирилади. Арпа Ўзбекистонда кузлда ва баҳорда эқилади. У тупроқнинг траси бўлгандаеқ униб чиқа бошлайди. Дастлабки ўсиш ва бошоқланиш даврида арпа озуқа моддаларига талабчан бўлади. Арпа суғориладиган ерларга гектарига 160-180 кг дан, лалмикор ерларга эса 70-110 кг дан сепилади. Унумдор соғ тупроқли ерларда яхши, ботқоқ ва шўрхоқ ерларда емон ўсади. Иқлим, тупроқ ва жой шароитига қараб гектаридан 8-50 с ҳосил беради. Ўзбекистонда кузги арпа униб чиққанидан кеюин 180-250 кунда, баҳорда экилганида 80-110 кунда пишади.

Арпа хўжалик аҳамиятига кўра дон экинлари ичида буғдойдан кейин иккинчи ўринни эғаллайди. Арпа энг муҳим дон экинларидан бири. У ем-хашак ва озиқ-овқатга ишлатилади. Арпа дони ҳамма қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун тўйимли ем сифатида ишлатилади. Айниқса, ҳайвонларни бўрдоқига боқишда унинг аҳамияти бениҳоят катта. Сомони ҳам чорва моллари учун яхши пичан ҳисобланади. 100 кг арпа дони ўртача 126 озиқ бирлигига ва 8,1 кг, ҳазм бўладиган протеин, 100 кг сомони 36 озиқ бирлиги ва 1,2 кг ҳазм бўладиган протеин сақлайди. Арпа кўкат озиқ ва пичан учун кўпинча дуккакли дон экинлари (нўхат, вика) га қўшиб эқилади. Арпа пиво пишириш саноатининг асосий хом ашёси ҳисобланади, шунингдек донидан спирт, солод экстракти олинади. Арпа донидан арпа ёрмаси ва арпа уни тайёрланади. Уни буғдой ёки сули унига қўшиб (25% гача) нон епиш учун ишлатилади.

Турлари. Ҳордеум Л — авлод битта маданий турини (Ҳордеум сативум Л) ва бошқа бир қатор еввойи турларини ташкил қилади. Арпа ўсимлиги бошоқда бошоқчаларнинг жойлашишига қараб учта кенжа турга бўлинади.

1.Ҳордеум вулгаре Л. Бу кўп қаторли ёки олдинги арпа бўлиб, бошоқнинг ҳар буғинида учтадан бошоқча жойлашади, ҳар бир гулдан тула шаклланган дон пайдо бўлади. Бошоқда бошоқчаларнинг жойлашиши ва зичлигига қараб, улар уз навбатида иккига бўлинади (4-расм).

Тўғри олти қаторли арпа, бунда бошоқ кесиб кўрилганда, унинг олтита бурчаги бўлади, нотўгри олти қаторли арпани бошоғи кесиб кўрилганда, бурчаклари чўзинчоқ бўлиб тўрт бурчакли бўлади.

2. Ҳордеум дистичон Л икки қаторли арпалар. Бу арпа турларида бошоқ устунчасидаги 3 дона бошоқчадан фақат ўртадагиси гуллаб, уруғ ҳосил қилади. Икки четки гуллари чангламайди ва уруғ ҳосил қилмайди. Республикада икки қаторли арпа навлари жуда кўп эқилади, уларнинг дони йирик ва текис бўлади.

3.Ҳордеум интермедиум — оралик арпа. Бу турда арпа бошоқлари бошоқча устунларида И тадан 3 тагача дон бўлиши мумкин. Баъзи арпа бошоқлари 2, баъзи бошоқ устунчасида 3, баъзан 1 та дон ҳосил бўлади, шунинг учун уларни нотўғри кўп қаторли арпа дейилади. Олдинги турларда аниқ 2-6 қатор уруғлар бўлади.

Усиш хусусиятлари. Кузги арпа кузги буғдой ва жавдарга қараганда ҳаво ҳароратининг совуқ бўлишига ҳам иссиқ бўлишига ҳам кам чидамлидир. Кузги арпа уруғлари 1-2°C ҳароратда уна бошлайди, уруғлар униб чиқиши учун қулай ҳарорат 8-10°C ҳисобланади. 16-18°C даражада уруғ жуда тез униб чиқади. Майсалар ҳарорат — 12°C дан паст, бўлганда зарарланади. Эрта кўкламги ноқулай шароит кузги буғдойга қараганда кузги арпага таъсир этади. Баҳорда кунлар исиши билан арпа тез ўса бошлайди. Унинг ўсув даври кузги буғдойга қараганда, 1,5-2 ҳафта қисқароқ бўлади.

Арпа ёруғликка талабчан, узун кун ўсимлик гуллаш пайтида ҳавонинг ёруғ, қуёшли бўлишини талаб қилади, намга талабчан, аммо шу билан бирга қурғоқчиликка ҳам чидамли ҳисобланади. Бу ўсимлик суғориладиган ва лалми шароитда ўсади, фақат ҳосилдорлигида фарқ бор. Кузги арпа тупроққа талабчан, бунга сабаб қисқа ўсув даврида тупроқдан зарур озуқа моддаларни олиши учун, унумдор тупроқда ўсиши керак Кузги арпа тупроқ структурасини яхшилайди. Ўзидан кейин ерни тозалаб кетади.Ўзбекистонда арпа майдон жиҳатидан кам жойни эғаллайди. Аммо республикада 216 мииг гектар майдонга мунтазам арпа эқилади. Озиқ-овқат саноати ва чорвачиликнинг бу экиннинг донига талаби катта. Чорва моллари учун ҳамиша энг яхши озуқа ҳисобланиши билан бирга пиво саноатида ҳам арпа асосий хом ашйодир. Пивони фақатгина арпадан тайёрлашади. Бошқа дон экинлари бу хусусиятга эга эмас. Бизнинг иссиқ иқлимли қуёшли ўлкамизда экилган арпаларнинг оқсил миқдори ёқори. Шунинг учун арпа билан боқилган чорва моллари, қўйлар, отлар тез семиради.

Навлари. Лалмикор. — Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти («Дон» илмий ишлаб чиқариш бирламшаси) нинг селекинон нави. Ёжно Казахстанский 43 х Нутанс 799 навларини чатиштириб олинган, дурагайдан яккалаб танлаш йўли билан яратилган. 1995 йилдан бери Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг лалмикор ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.

Дуварак (биологик кузги). Нутанс турига мансуб. Бошоғи икки қаторли, очсариқрангда, ўртача узунликда. Қилтиғи узун, бошоғи параллел, дағал, дони йирик эллипс шаклда, очсариқ, 1000 та донининг вазни 59,5-61,8 г. 1995-1999 синов йиллари ўртача ҳосилдорлиқ Ғаллаорол ва Қамаши нав синаш шахобчаларида 23,4-22,8 с. ни ташкил этди.

Ўртапишар, вегетасия даври 180-200 кун, қурғоқчиликка чидамли, қишга чидамлилиги яхши. Етиб қолиш ва тукилишга бардошлилиги 5,0 балл, озуқабоплиги яхши. Нав қишл0қ хўжалик касалликлари ва зараркунандаларига чи­дамли.

Етиштириш усуллари. Кузги арпа учун энг яхши ўтмишдош экин пахта, картошка, маккажўхори, шунингдек дуккакли дон экинлари ва бедадан кейинекилган арпа ёқори ҳосил беради. Кузги Буғдой ҳам арпа учун яхши ўтмишдош ўлиши мумкин. Арпанинг бир хусусияти мавжудки у тупроқда эримай қолган минерал ўғитларни ўзлаштириб, тупроқни бегона ўт қолдиқларидан тозалайди. Арпанинг ўзи кўпгина экинлар учун яхши ўтмишдош ҳисобланади.

Экиш муддати. Кузда жанубий туманларда оқтябр ойининг бошларида, шимолий туманларда сентябр ойининг охирида эқилади. Кузги арпа ҳам қаттиқ совуқлар тушишидан 45-60 кун олдин экилиши керак. Кузги буғдой каби яхши тўплаб қолиши керак, бўлмаса совуқдан майсалар нобуд бўлади. Кузги арпа совуққа нисбатан чидамсиздир, шунинг учун уни албатта кузлда нам ерга экиб яхши тўпланишига эришиш бош масша бўлиб қолади, яхши тўпламаган майсалар қишки совуқлардан нобуд бўлади. Суғориладиган майдонларда аввал ерни суғориб нам етарли бўлгандагина арпа уруғлари эқилади.

Экиш усуллари. Бошоқли дон экинлари каби арпа тор қаторлаб 13-15 см кенгликда, қаторлаб, узунасига ва кўндалангига қилиб эқилади. Қатор ораси 7,5-8,0 см, туп ораси 3-4 см тор қаторлаб экилганда, қатор ораси 13- 15 см бўлса, туп ораси 1,5-2 см бўлиши керак Экиш билан биргаликда 70 см кенгликда жўяк олинади. Суғорилмаса ҳосилдорлик жуда пастбўлади.

Экиш чуқурлиги. Уруғларнинг йириклиги, тупроқнинг механик таркиби ҳамда намлигига қараб белгиланади. Икки қаторли арпа уруғлари олти қаторли арпаларга қараганда бироз йирикроқ бўлади, шунинг учун улар 1-2 см чуқурроқ ташланади, яъни 5-6 см чуқурликда эқилади. Оғир тупроқларда эса уруғлар ёзароқ, нами етарли бўлмаса чуқурроқ ташланади. Уруғлар тупроққа 4-5 см чуқурликда ташланиши керак.

Экиш меъёри. 1000 дона уруғининг вазнига ҳамда экиш муддатларига, лалми ва суғориладиган ерларга экилишига қараб белгиланади. Суғориладиган майдонларда экиш меъёри 3-3,5 млн. дона ёки 150-160 кг ҳисобидан уруғ ташла­нади. Эқиладиган уруғнинг унувчанлиги паст бўлса у ҳолда экиш меъёри 15-18 фоиз оширилади. Эқиладиган арпа уруғлари 1 класс уруғлар бўлиб унувчанлиги 95 фоиз, тозалиги 99 фоиз; 2класс уруғда унувчанлиги 90 фоиз, тозалиги 97 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Экиш СЗ-3,6, СЗП3,6 русумли дон сеялкалари билан олиб борилади.

Экинни парвариш қилиш. Кузда арпа эқиладиган майдонлар экишдан олдин суғорилиб, ўта намлигида уруғларни ундириб олиш зарур. Ерни шудгорлаш ёки чизеллашдан ол­дин суғорилади, бўлмаса, далада катта катта кесаклар кўчади, уларни суғормасдан майдалаб бўлмайди. Бостириб суғорилган майдонлар 22-25 см чуқурликда ҳайдалади ёки чизелланиб, борона ёргизилади ва мола босилади. Ер яхшилаб текисланганда, экишга киришилади. Экишдан олдин органик ўғитлар берилади, гўнг билан бирга 40-45 кг фосфорли ўғит шудгор билан аралаш ҳолда солинади. Арпага экиш билан биргаликда 25-30 кг азотли ўғит бериш мумкин. экиш муддати жуда эрта ва тупроқда нам етарли бўлса ўғит бериш шарт эмас, акс ҳолда маиса жуда тез ўсиб кетиб совуқда нобуд бўлиши мумкин. Баҳорда тупроқда нам бўлишига қарамасдан албатта суғориш ва озиқлантириш зарур. Эрта баҳорда, март ойининг бошларида борона қилиниб ҳар гектар ерга 40-50 кг азот ва 20-25 кг фосфор берилади. Апрел ойининг бошларида яна шу миқдордаги азотли ва фосфорли ўғит сочма ёки оқизиб берилади. Бундан ташқари икки марта сув билан гўнг шарбати берилса, ҳосилдорлик гектаридан 4,5-5,0 тонна бўлиши мумкин. Яхши озиқдантирилмаган ва суғорилмаган майдонлардан олинган ҳосил 2-2,2 тоннадан ошмайди. Сомони ҳам шунга мувофиқ бўлади.Донлари пишиб етила бошлаганда ўриш учун далалар кузги буғдойни ўрганда қандай тайёрланган бўлса шу усулда тайёрланади. Арпапоя четлари ҳайдаб ташланади, енғиннинг хавфи олинади. Уруғчилик хўжаликлари бўлса албатта бегона навлар ва ўсимликлар териб олинади, далада бир хил навга мансуб ўсимликлар қолдирилади. Комбайн тележ­ка ҳамда хирмон жойлари тайёрланади, кузги арпа буғдой ва жавдарга қарагаида 12-15 кун олдин пишиб етилади. Ўришни кечиктирмаслик керак, чунки арпанинг бошоқлари мўрт бўлиб, тез синиб кетади, айниқса қаторли арпаларда. Икки қаторли арпаларда нобудгарчилик камроқ бўлади. Дон сақланадиган хирмонларда пана жойлар ҳам бўлиши кера, май ойининг охирларида далада ёмғирлар бўлади, шунинг учун уруғларни ёмғирдан сақлаб қоладиган махсус жойлар бўлиши зарур. Кейс комбайнлари бир кунда 40-50 гектар дон майдонларини ўриб янчиб бериш имконига эга. Арпа бошоқли дон экинлари ичида биринчи бўлиб ўрилади, шунинг учун уни ўришда айрим қийинчиликлар бўлиши мумкин. Арпа майдонларини жуда эрта бўшатишни хоҳлаганлар уни аввал ўроқлап билан ўриб етқизиб кейин янчиб олиши мумкин. Бу усулда йиғиштирилганда албатта 8-10 кун олдин пишади.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!