Арпа етиштиришда бегона ўтларга қарши кураш

Арпага энг хавфли бўлган ўтлардан асосан печак, шўра, хидсиз мойчечак, горчица, хонтал, курмак, ажриқ ва ғумай, шунингдек, янтоқ ҳам зарар келтиради. Бу ўтларга қарши алмашиб экишни ташкил этиш тупроқни чуқур ҳайдаш ва экиндан олдинги культивация яхши натижа беради. Уларнинг тури, дозаси ва қўллаш вақти далани қайси ўт билан ифлосланиши, об-ҳаво шароити, арпанинг ва бегона ўтларнинг ривожланиши фазасига боғлиқдир.

 

Агар кўчат сони кўп ва ўтлар авж олиб ўсган бўлса, гербицид дозаси ортиқроқ бўлиши керак. Унумдор тупроққа гербицид кам таъсир этади. Арпа даласидаги бир йиллик бегона ўтларга қарши триаллат (авадекс БВ) препаратининг 40% ли эритмасидан гектарига 2,5-3,0 литр тупроқнинг 3-5 см чуқурлигига сепилса, самарадорлиги 80-90 % ни ташкил қилади.

 

Икки паллали бир йиллик бегона ўтларга қарши тупланиш фазасидан найчаниш фазасига БВ 2,4 амин тузининг 40 % ли эритмасидан гектарига 16 литр, 2,4 бўлган эфирининг 43 % ли эритмасидан эса 0,8-1,0 литр сепилади. Булардан ташқари “Богарон” препаратининг 48% ли эритмасидан гектарига 2-4 литр, “Диалин” эфирнинг 4,2% лигидан 0,8-1,0 литр, 2,4 Дп шпнг 60 % лонтрел 3 кг сепилади. Юқоридаги препаратлар таъсирида бегона ўтларнинг 60-90 % гачаси йўқолади.