Асалариларнинг ўғирликка киришини олдини олиш

Агарда ҳаво очиқ бўлиб, кун иссиқ бўлса ва табиатда шарбат берадиган ҳеч қандай ўсимлик бўлмаса, у ҳолда арилар она ариси йўқ, кучсиз оилаларга ўғирликка киради ва ўша оиланинг асал озиғини ташиб кетади. Ўғри арилар уя атрофидаги қўшимча тешикчалар орқали уяга киришга интилади. Уяни қўриқловчи арилар уларга қаршилик кўрсатади ва кураш бошланади. Бу пайтда уянинг олдида ўлган ариларни учратиш мумкин.
Ўғри ариларнинг сони уяни қўриқловчи арилар сонидан кўп бўлса улар босиб уя ичига киради ва она арини ҳам ўлдиради. Шундан сўнг бемалол ўғирлик қилаверади. Ўғирликнинг олди олинмаса, арихонада жуда кўп ари оилалари ўлиб кетиши мумкин.

Ўғирликнинг олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
1. Арихонада кучсиз ва она ариси йўқ оиланинг ичидаги мумкатак рамкалар сонини арилар тўлиқ қоплаб турадиган бўлгунча камайтирилади. Уянинг ари кирадиган тешикларининг диаметри 1-1,5 см гача торайтирилади.
2. Ҳамма оилаларнинг ари кирадиган тешиклари табиатда шарбат йўқ пайтда кичрайтириб қуйилади. Агарда уяларда қўшимча тешикчалар бўлса, улар бутунлай лой ёки бошқа бирор нарса билан суваб қуйилади.
3. Табиатда шарбат йўқ пайтда оилаларни фақат арилар эрталаб ва кечқурун текширилади. Кундуз кунлари эса бу ишлар махсус кўчма чодир остида бажарилади.
4. Арихонада ишлаётганингизда уя атрофида, уянинг ташқи томонида асал томган жой бўлмаслиги керак. Шундай жой бўлса, дарҳол тупроқ:
сепилади ёки керосинли лапа билан артиб тозаланади.
5. Жамғарилган ортиқча мумкатак инчали рамкалар, кесилган мумлар ҳамда асал ҳиди келадиган асбоблар ёпиқ, арилар кира олмайдиган хоналарда
ёки бирор идиш ичида сақланади.

Ўғирлик қилинаётгани сезилса, асалари уялари тешикчаси олдидаги тахтачага керосин ёки вьетнам бальзами суртилади. Керосин тез қуриб қолиши сабабли уни тез-тез суртиб туриш лозим. Ҳавода уя атрофида уралашиб учаётган ўғpи ариларни эса сув пуфлагич ёрдамида сув сепиб ёки супурги билан ҳайдаб кетказилади. Шундай қилиб ўғирликнинг олди бир оз олинади. Кеч киргандан кейин эса ўғирлаётган оила ертўлага 2-3 кунга олиб бориб қўйилади. Ертулага кўчирилган оиланинг ичига идишда ёки мумкатак инчаларига сув қўйиб қуйилади. Ўғирлик фақат табиатдан шарбат кела
бошласа ёки тусатдан ҳаво совиб, ёмғир ёғиши натижасида тўхташи мумкин.
Манба: «Асаларичиликни ривожлантириш асослари», А.И.Исамуҳаммедов, Ҳ.К.Никадамбаев