Помидор нихоллари касалликларини

Помидор нихоллари касалликларини тупрокда учрайдиган замбуруглар (Fusariumsolani, Fusarium spp., Rhizoctoniasolani, Pythium spp., Phytophthora spp., Thielaviopsisbasicola) ва баъзи бактериялар (Erwinia sp.) кузгатади. Экилган уруг ва унаётган майсалар тупрок остидаёк чириб кетиши мумкин.

Тупрок юзасига чиккан нихолларнинг илдиз бугзи ингичкалашиб кунгир, сунгра кора тус олади ( “кора оёк” касаллиги), нихоллар бужмайиб, нобуд булади. Кузгатувчи зарарланган нихол атрофидаги усимликларга хам утади ва касалликнинг учоклари пайдо булади. Бу холат айникса иссикхоналарда тез-тез учрайди. Кечрок зарарланган нихоллар халок булмайди, аммо илдиз бугзи ингичкалашади ва тук тус олади, илдизлари яхши ривожланмайди, кучириб экилганда яхши тутиб кетмайди.

Одатда илдиз ва илдиз бугзи зарарланиши кучатлар иссикхонага кучириб экилган кундан бошлаб 6 хафта давомида кузатилади. Вакт утиши билан помидорнинг Rhizoctonia solani ва Phytophthora spp. замбуругларига чидамлилиги кучайиб боради ва 6 хафтадан кейин кучатлар кам холларда зарарланади.

Касалликка помидордан ташкари баклажон, калампир турлари ва бегона утлар хам чалинади.

Тупрокда кузгатувчиларнинг пропагулалари канча куп булса, об-хаво факторлари билан боглик холда, зарарланган нихоллар сони хам шунча куп ва зарарланиш даражаси шунча баланд булади. Хaрорат паст (4-10оС) ва намлик юкори булиши (ёмгир, шудринг), совук сув билан сугориш, кучатлар зич жойланиши, кучириб экиш уз вактидан кечиктирилиши, нихоллар орасида шамол яхши юрмаслиги, тупрок устида каткалок пайдо булиши нихол касалликларини кучайтиради.

Кузгатувчи замбуруглар тупрокда сакланади. Иссикхонада хар йили уша тупрокни ишлатиш унда патоген замбуруглар микдори купайиб боришига ва касаллик учоклари пайдо булишига олиб келади.

Rhizoctonia solani Узбекистоннинг барча минтакаларида таркалган ва бу замбуруг хакида батафсил маълумотлар “Картошка нихоллари ризоктониози” булимида баён этилган. Замбуруг помидорнинг илдиз бугзида курук, оч-кунгир доглар ривожланишига олиб келади; доглар устида баъзан лупа билан осон куринадиган оч-кунгир могор пайдо булади. T. basicola Узбекистоннинг жанубида (Сурхондарё вилоятида) анча кенг таркалган, бошка минтакаларида кам учрайди.

Кузгатувчининг белгилари: Thielaviopsis basicola. Помидор (ва бошка сабзавот экинлари хамда куп бошка усимликлар) тукималарига киргандан сунг 2-4 кун ичида илдизнинг устки кисмларида 2 хил спора хосил килади: фиалоконидия (эндоконидия) ва артроспора (хламидоспора). Фиалоконидиялар узунлиги 100 мкм гача, диаметри 5-8 мкм, таги шиш ва устки кисми цилиндрсимон булган фиалидаларнинг ичида ривожланади. Фиалоконидиялар цилиндр шаклли, икки томони хам силлик, рангсиз, бир хужайрали, улчами 6- 26×2,5-6 мкм. Артроспоралар калин кобили, тук-кунгир, диск шаклли, занжирсимон, занжирчаларда узок сакланади ва улардан кийинлик билан ажралади. Хар бир занжирча 2-8 спорадан иборат, занжирчанинг энг пастидаги спора рангсиз. Занжирчалар улчами 24-55×8-16 мкм, алохида спораларники — 10-20×5-8 мкм.

Лабораторияда агарли озука мухитларида замбуруг колонияларининг ранги одатда кулранг. Далада касалликка мойил экин йуклигида артроспоралар “фунгистазис” ходисаси мавжудлиги туфайли, тупрокда усмасдан бир ёки бир неча йил сакланади. Касалликка мойил экин тури (мисол учун, помидор) экилгач, нихоллар илдизларидан чикарадиган органик моддалар фунгистазисни бузади, замбуруг споралари “уйгониб”, усади ва нихолларни зарарлайди.

Fusarium solani замбуругининг белгилари “Дуккакли экинларнинг майсалари ва илдизи чириши”, Pythium debaryanum — “Карам нихол касалликлари”, Rhizoctonia solani — “Картошка нихоллари ризоктониози” ва Erwinia carotovora турининг белгилари “Картошка нихолларида “кора оёк” ва туганакларида “юмшок чириш”” булимларида келтирилган.

Кураш чоралари. Уруг экишдан олдин иссикхоналардаги тупрокни дезинфекция килиш ёки алмаштириш лозим. Унаётган уруг, уругпалла, нихол ва илдиз чириш касалликларига карши курашнинг энг самарали усули тупрокни буг ёки кимёвий препаратлар (метилбромид, дазомет) ёрдамида зарарсизлантиришдир. Касаллик кучатларда курингандан кейин фунгицид куллаш бефойда, аммо у патогенлар таркалиши ва касаллик ривожланишини камайтириши мумкин.

Помидор уруглари паст нисбий намлик ва паст хароратда сакланиши, сифатли ва юкори усиш энергиясига эга булиши, экишдан олдин 2 кун давомида 52°С ва 1 кун 72°С хароратда киздирилиши, самарали ва таъсир доираси кенг фунгицид (мисол учун, Витавакс 200ФФ) ёки триходермин (7 г/кг) билан дориланиши, кучатларнинг тагига Террахлор Супер X фунгицидининг эритмаси (1 илова) куйилиши лозим.

Уруглик экиш учун тайёрланган тупрок (компост)ни Pythium spp. Ba Phytophthora spp. турларига карши этридиазол Rhizoctonia solani га карши куинтоцен, барча патогенларга карши Террахлор Супер X билан зарарсизлантириш энг юкори самара беради.

Кучат устириш жараёнида тупрок харорати 180С дан паст ва намлиги керагидан ортик булмаслиги лозим; агротехника коидаларига тула риоя килиш, экинни илик сув билан сугориш, касалликка чалинган, нимжон нихолларни ягана пайтида олиб ташлаш керак.

Кучатлар кучириб экилгандан сунг 6 хафта утгач, улар R. solani га карши чидамлилик хосил килади.

Юкорида курсатилган препаратлар булмаса, кучат экишдан олдин       тупрокни кайнок сув ёки 1% ли марганцовка эритмаси билан сугориш лозим. Кора оёкнинг учоги топилса, касал нихолларни эхтиёткорлик билан олиб ташлаш, уша жойга калий перманганат эритмаси (10 л сувга 3-5 г KMnO4) куйиш, камрок зарарланган кучатларни хам уша эритма билан сугориш, уларнинг кушимча илдизлари ривожланиши учун усимлик тагига 2 см баландликда мульча (юкори хароратда киздирилган кум ёки кум ва кул аралашмасини 1 кв м майдонга 100 г сарфлаб) солиш, сунгра бир хафта давомида сугормаслик лозим (Пидопличко, 1977; Пересыпкин, 1982; Watterson, 1985; Хакимов, 1991; Ганиев, Недорезков, 2005).

Э. Холмуродов, Б. Хасанов, Ш. Комилов, Г. Холмуминова

«ПОМИДОР КАС АЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА КАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ БУЙИЧА ТАВСИЯНОМА» Тошкент — 2012

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!