Анорнинг аспергил (Aspergillus) мева чириш касаллиги

Касаллик қўзғатувчи: Aspergillusniger замбуруғи
Белгилари
Аспергил нигер (Aspergillusniger) турли меваларда учрайдиган чириш бўлиб, жароҳат (яра) қўзғатувчи касаллик сифатида танилган. Меваларда ранг ўзгариши гулкоса учида ва мева юзасида бошланади. Зарарланган мева одатда бир оз рангсизланган, оч қизил рангли ва сариқ рангдан қўнғир қизил рангга ўзгаради. Касаллик мева қобиғини ёрилиши билан фарқланади ва бу ёриқлар мевалар илиқ ҳароратда сақланганда иккиламчи инфекцияни чақиради. Чириш
қобиқдан ўтиб, анор уруғларига ҳам таъсирини ўтказади ва тўқ кул ранг/қўнғир қора рангда бўлади лекин сувли бўлмайди. Аспергил чириш инфекцияси боғда ёмғирлардан сўнг гуллаш ва мева ривожланишининг бошланғич даврларида юзага келади. Замбуруғ Альтерния мева чириши каби ҳеч қандай ташқи белгиларсиз мева ичида ривожланишда давом этади.
Замбуруғларнинг кўпайишига ҳашорат кемириши, қушлар чўқиши, қуёшдан куйиш ёки
бошқа таъсирлар сабабли мевада юзага келиши мумкин бўлган ёриқлар ва яралар сабаб бўлади; Шу сабабдан, мева чириши (Erwinia sp.) бактерияси ва (Saccharomycessp.) аччитқи инфекциялари таъсирида ривожланишда давом этиши мумкин.
Касаликка қарши курашиш
Мева тожи гул тўқималарини ҳимоялагани сабабли, ҳосилдан олдин кимёвий препаратлардан фойдаланиш самарасиздир. Чангни назорат қилиш ва дала санитарияси (эски меваларни ва қуруқ шохларни олиб ташлаш) каби самарали боғ бошқаруви амалиёти касалликни ҳосилдан олдин ва кейинги даврларда ривожланишини камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Мевадан озиқланадиган қуртлар ва барг кемирувчи қўнғизлар мева билан озиқланиб унда чандиқлар қолдиради ва касаллик шу чандиқлар орқали ривожланиши мумкин. Зарарланган аммо соғлом кўринишли меваларни йиғим – терим даврида дарахтни секин силкиш ёрдамида ерга
тушириш мумкин. Сув танқислигидан дарахтни стресга солиш ва керагидан ортиқ
суғоришдан эҳтиёт бўлинг чунки бу мева ёрилишига олиб келиши мумкин.
Ёрилган ва рангини йўқотган анор меваларини саралаш ва сифатларга ажратиш,
қадоқлашдан кейин юзага келиши мумкин бўлган касалликлар олдини олишга ёрдам беради.
Бавистин (0.5%), Дитан M-45 (0.25%) ёки Дитан Z-78 (0.25%) препаратларини 10-15 кунлик танаффус билан гуллаш даври бошланишида сепиш орқали касалликни назорат қилиш мумкин.