Айкидо навли қовун етиштириш

Галия (Galia) — анчагина ҳосилдор ва машҳур сорт турига кирувчи қовунлар масалан Айкидо Ф1. Бу турдаги қовунлар шакли думалоқ овал бўлиб, вазни ўртача 1.5 кило атрофида. Юзаси силлиқ ҳамда майин тўрли, пишганда ранги сариқ бўлади. Ички этининг ранги оқиш яшил бўлади. Уруғ уяси кичкина.Ушбу сорт тури чиройли кўриниши, юқори таъм сифати, эртапишарлиги, ун шудринги касаллигига чидамлилиги шунингдек ташишга қулайлиги билан ўзига эътибор қаратган. Ушбу сорт турларининг янги дурагайлари фузариоз сўлишига генетик чидамли ҳисобланади. Оврупо, Голландия ва Ўрта Осиё иссқихоналарида тарқалган.

Ҳарорат.Қовун — иссиқни ёқтирадиган экин. Уруғлари 15 °С иссиқда 48 соат ичида униб чиқади. Уруғларни ўсиб чиқиши учун оптимал ҳарорат 25-30 °С ҳисобланади. 40 °С иссиқ ҳароратда уруғларнинг ўсиши тўхтаб қолади. Ҳарорат 15 °С дан пасайганда қовун ривожланмай қўяди, 10 °С да озуқани ўзлаштириши тўхтайди,1°С да эсаўсимлик 2-3 соатда нобуд бўлади. Қовуннинг фотосинтези учун оптимал ҳарорат 30-40°С ҳисболанади. Кундузги ҳавонинг 10-12°С ҳарорати ўсимликнинг ўсишини секинлаштириб, ривожланишини кучайтириб юборади. Бундай ҳароратда гул ташлаши кузатилади. Ҳаво ҳароратининг 10-15 °С тушиши кўп қовун навлари учун биологик минимум ҳисболанади.

Ёруғлик режими.Қовун қисқа кунли ўсимликлардан ҳисболаниб,айниқса ривожланишининг ва гуллашининг илк кунларида ёруғликни ёқтиради. Агар шу пайтда ўсимликни кўланка билан ўстирилса, урғочи гуллар пайдо бўлишини чўзилишига олиб келади, қуёш нури булутлар сабабли чекланиб борса, эркак ва урғочи гулларининг гуллаш интервали 32 кунни ташкил қилади, яхши булутли ҳавода 3 – 5 кун (Пангало,1958). Булутли ҳавода ўсимликларда фотосинтез кучсиз бўлиши қуруқ модданинг тўпланишини ва шакарнинг йиғилишига тўсқинлик қилувчи омиллардан ҳисболанади. Агар қовунлар жипс экилган бўлса, бу меваларни пишишига ёмон таъсир қилиб, ҳосилдорликни тушиб кетишига олиб келади. Қовунни ёруғликка энг таъсирчан пайти ўсимликда 4-5 чинбаргборлигида билинади. Ажабтовур, лекин фактки,узун кунга нисбатан, қисқа 12 соатли кунда, ўсимликни гуллаши тезроқ амалга ошади, 8-соатли кунда эса ўсимликни ривожланиши секинлашади.

Намлик.Қовун қурғоқчиликка чидамли экин ҳисобланади,шу билан бирга қовунда транспирацион коэффициент (яъни, буғланиш хусусияти) 621га тенг, яъни кўп сув талаб қилади.

Ўтмишдошлар.Қовунни ерга буғ билан ишланган қишки буғдой экилган ерларга, силосга мўлжалланган жухори экилган ерларга, ҳамда узоқ йиллар бегона ўтлар ўсган ерларга экиш энг яхши натижалар беради.Арпа ҳам яхши ўтмишдош ҳисобланади. Қовунни илдизмевали ўсимликлар,масалан пиёз, бодринг ва карамдан кейин экса ҳам бўлаверади. Қовунни касалликлар ривожланишига олиб келиши мумкинлиги сабабли, бир жойда икки йилдан ортиқ етиштириб бўлмайди, чунки бу ҳосилни ва сифатини сезиларли даражада тушириб юборади.

Экиш муддатлари.Агар эрта экишни амалга оширилса юқори сифатли ҳосил олиш мумкин бўлади. Қовун экишни энг оптимал муддати бўлиб 20 апрелдан 10 май оралиғи ҳисобланади, чунки бу пайтга келиб, тупроқ ҳарорати10 смчуқурликка 14-16°С даражага исийди. Қовун экилишинг охирги муддати 10 июн ҳисболанади.

Маъданли озуқалантириш.Қовун экиладиган тупроқ чуқурлиги 30 см ҳайдалган ва қуруқ бўлиши керак. Экилишдан олдинги тупроқдаги асосий эелементлар таркибининг тавсия қилиниши: К — 1,50; Са — 1,50; Mg — 1,25; N — 3,00; S — 2,00; P — 0,15 ммоль/ литр сув тортиши (1:2 ҳажмда), рН 6-7 ва ЕС 3 мС/см.

5,2 килоли мева тугган дурагай Айкидо F1 Galia иссиқхоналарда бир ўсимликка: 10,97 — N; 2,67 — P; 21,20 — K; 15,06 — Ca; 4,68 — Mg граммдан берилган. Азота, фосфор ва калийни энг жадал истеъмол қилиниши экилганидан кейин 10чи ҳафтадан 12-чи ҳафтага қадар мева тугиш даврида бўлади, кальцийва магнийни истеъмол қилиниши эса максимал вегетатив ўсиш даври 4-чи ҳафтадан 6-чи ҳафтагача бўлади.

ifoda.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!