Мевали дарахтларда учрайдиган бактериал куйиш

Зарари. Олма, нок, беҳи, олхўри, дўлана, атиргул, смородина, малина каби ўсимликларни касаллантириши аниқланган. Дарахтларнинг гуллари, новдалари ва мевалари қорайиб, ёш кўчатлар ва новдалар қуриб қолади, ҳосилдорлик кескин камаяди.
Таърифи. Касалланган дарахтларнинг гуллари тўсатдан сўлиб, қораяди. Барглари буралиб, қораяди ва новдаларда осилиб қолади (тушмайди). Пишмаган мевалар ҳам қорайиб қурийди, тушиб кетмайди. Новда учлари ёки гулдан бошланган касаллик аввал новдага, кейинчалик шохларга, ҳатто илдизгача етиб боради. Дарахт оловдан куйганга ўхшаб қолади. Ёш шох ва новдалар пўстлоғининг зарарланган жойлари кейинчалик гуммоз экссудат кўринишида пўстлоққа оқиб чиқувчи суюқликдан бироз шишади. Оқиб чиққан суюқлик дастлаб рангсиз бўлиб, аста-секин қуйилиб,
қаҳрабо-сариқ ёки тўқ қўнғир рангга киради. Ана шу оқиб чиққан суюқлик шу касалликнинг бошқа ўхшаш касалликлардан фарқлайди.
Ҳаёт даври. Инфекция манбаи эски боғлардаги касалланган дарахт, зарарланган уруғ ва кўчат ҳисобланиб, бактериялар ёмғир томчилари, зарарли ҳашаротлар, асаларилар, қушлар ёрдамида тарқалади. Касаллик боғ асбоблари билан кесиш ва пайванд қилиш даврида юқиши мумкин. Касалликнинг инкубацион даври 3–4 кундан 6–10 кунгача чўзилиши мумкин. Куйишнинг дастлабки белгилари пайдо бўлгунча минимал ҳарорат 14°С дан юқори бўлиши зарур. Дарахтларнинг зарарланиши ҳаво серёғин келиб, ҳарорат 18°С ва ундан юқори бўлганда содир бўлади. Бактериянинг ривожланиши учун қулай ҳарорат 30°С бўлиб, 45–50°С да улар ўлади. Ёзда касаллик тузалганга ўхшасада, баҳорда дарахт танасида сув югуриши билан «ўйғониб», бутун ўсимлик бўйлаб тарқалади. Мевалари ёш, пишмаган даврда зарарланади, пиша бошлаган ва пишган меваларда касаллик ривожланмайди.

Ҳарорат қулай вақтда ёмғир ёки намликни пайдо бўлиши бир нечта бактерия зарарлаган ракларда қишлаган бактериялар бир соатда 100 минглаб гул ва шохларни зарарлаши мумкин. Ҳарорат 30°С дан ошгандан сўнг касаллик тарқалиши тўхтайди. Касалликни қўзғатувчи бактерия бўлганлиги сабабли унга қарши сепилган фунгицидларнинг ҳеч бири таъсир этмайди (Строби/Квадрис). Мис сульфати бактерияни ўлдира олмайди, бироқ унинг ривожланишига ноқулай шароит туғдиради. Қишда ракларни кесиб тозалаш жуда муҳим. Ҳар бир раклардан триллионлаб
бактериялар шамол, ёмғир ва ҳашаротлар орқали тарқалади. Пакана пайвандтаглар М9/М26 ушбу касалликка жуда чалинувчан ҳисобланади.
Зарарланган дарахтларнинг 5–15% кузга бориб томирдан қурийди. Апрель ёки май ойида солинган азотдан ёки кучли кесиш натижасида новдалари тез ўсаётган дарахтлар кўпроқ зарарланади. Интенсив олма боғларида 3–4 йилдан сўнг новдалар йилига 25–30 см узунликда ўсса етарли ҳисобланади. Гуллашдан кейин гул тожибарглар тўкилгандан сўнг касаллик зарари камаяди, шу сабабли азот солишни теримдан кейин ёки кузда амалга оширилади. Гул ёки новдаларда касаллик аломатла-
ри кўриниши заҳоти уларни кесиб олиб йўқ қилиш керак, акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун сабабли кейинги куни 6 баробар кўп кесишга ёки зарарга тўғри келади. Касаллик 16–30°С хароратда яхши ривожланади ва 30 дақиқада 2 баробарга кўпаяди, бошқача айтганда 1 та бактерия 2–3 кунда 1 триллионгача кўпайиши мумкин. Бактерия механик зарарланмаган юзадан ҳам кириб зарарлаш хусусиятига эга.

Куртаклар бўртишидан олдин:

  • мис купороси (ёки хлороксиди) ёки бордо суюқлиги билан ишлов бериш (3%);
  • бактериал куйиш кузатилган боғларга баҳорда азотли ўғитлар бермаслик керак.

Куртаклар бўртаётган вақтда, гуллашдан олдин:

  • мис купороси (ёки хлороксиди) 0,5–1% ёки бордо билан ишлов бе-
    риш (2–3%) олма, беҳи ва нокнинг барча навларини; сепгандан сўнг
    ёмғир ёғса қайта сепиш керак;
  •  бактериал куйиш мавжуд бўлган боғларга ари уяларини олиб кир-
    маслик;
  •  касалликни ташувчи битларни (шираларни) назорат қилиш (5% ли
    мойли препаратлар ёрдамида).

Гуллаш вақтида:

  •  бир ёшли дарахтларда гулларнинг барчасини очилишидан аввал
    олиб ташлаш зарур. Шу орқали лидер шохни зарарланишининг
    олди олинади.
  •  гуллашдан сўнг зарарланган шохларни 30–40 см пастидан кесиб,
    ёқиб юбориш.
  •  ҳар бир зарарланган новда ёки шохни кесиш оралиғида 20% ли (1 л
    сувга 0.2 л) суюқ хлор эритмаси билан қайчини дизинфекциялаш;
  •  кесилган жойга 1% ли мис купороси (ёки мис оксиди) эритмасини
    сепиш (1,5 литрли идишга тайёрланиб сепилади).
  •  асосий ва катта таналарни бактерия зарарлаганда қуйидаги чизма-
    да кўрсатилган тартибда кесиб, зарарланган пўстлоқни олиб таш-
    лаш мумкин.

Ўсиш даврида:
▪▪ ҳар7–10 кунда боғни кўздан кечириб бактериядан зарарланган новдалар топилганда юқоридаги ишларни бажариш;
▪▪ касаллик ташувчи сўрувчи зараркунандаларни назорат қилиш;
▪▪ ёзги кесишни ўсиш тўхтаганда бажариш (июнь ойи);
▪▪ ёмғирлатиб суғориш тизимидан фойдаланмаслик;
▪▪ томирдан чиқадиган сўрувчи новдаларни кесииш.
Теримдан сўнг ва тиним даври:
▪▪ бактерия ҳосил қилган ракларни топганда раклар пастидан кеч қишда кесиш;
▪▪ бордо суюқлиги билан ишлов бериш (3%) ёки таркибида мис купороси бўлган препаратлар билан ишлов бериш.
Бактериал куйишга:
Кучли чалинувчан навлар: Гала, Айдаред, Гренни Cмит, Жонаголд,Жонатан, Мутсу, Фужи, Пинк Леди
Ўрта чалинувчан: Голден Делишез, Брейбурн, Прима;
Чидамли: Ред Делишез, Ред Чиф, Супер Чиф, Скарлет Спур, Жеромин,Эмпаэр;
Жуда чидамли: Либерти.

Манба: Олма зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш маълумотномаси (Маълумотнома Шухрат Аброровнинг Ўзбекистонда Замонавий Интенсив Олма Боғлари китобига асосланиб тузилган)