Баргларнинг доғланиш касаллиги ва қарши кураш чоралари

Гилос дарахтларининг баргларида расмдаги муаммо “тешикчали доғланишми”, ёки бошқа сабаби борми? 

Ушбу касаллик Гилос ва Ўрик дарахтларида, баъзида олҳўрида ҳам учраб туради. Бу “баргларнинг доғланиш” касаллиги бўлиб, унинг илмий номи “Blumeriella jappii”дир.

Белгилари (асосан баргларда намоён бўлади):

• Касаллик белгилари дастлаб дарахтнинг учки қисмидаги баргларда намоён бўлади.

• Ёз ойининг бошларида баргларнинг юзасида кичик бинафшаранг ёки жигарранг доғлар пайдо бўлиб, доғларинг четлари аниқ ажралиб туради.

• Июл ойига келиб барг юзасидаги доғларинг ички қисми тушиб, ўрнида тешикчалар ҳосил бўлади. Бу ҳудди тешикчали доғланиш касаллиги белгиларини эслатади.

• Касалланган барглар эса сарғайиб, муддатидан эрта туша бошлайди.

• Касаллик кучли тарқаган ҳолларда, ёз ойларининг ўртасига келиб дарахт баргларининг аксарият қисми тўкилиб тушиши мумкин.

Касалликнинг шаклланиши
Ёш гилос дарахти баргидаги касаллик аломатлари
Вақт ўтиши билан доғларнинг ўртаси тушиб, ўрнида тешикчалар ҳосил бўлади.
Касаллик белгилари дастлаб дарахт учларидаги баргларда намоён бўлади.

Мевадаги белгилари:

• Агар барглар теримдан олдин кўп тўкилса, мева юмшоқ бўлиб қолади ва яхши пишмайди. Таркибидаги шакар миқдори кам бўлади ва мевалар бир маромда пишмайди.

Касалликнинг гилос мевасидаги зарари (белгилари)

Касалликнинг дарахтнинг умумий саломатлигига таъсири

• Агар бу касалликдан дарахт баргларини икки йил дамомида муддатидан олдин (ёз боши ва ўртасида) кўп тўкса, танасида етарлича оқсил шаклланмайди ва натижада қишнинг совуқ ҳавосига чидамсиз бўлиб қолади, аста секинлик билан қурийди.

• Кучли зарарланган дарахтлар кейинги (келгуси) икки йил ичида кам гуллайди.

Бу касаллик кўпинча кимёвий препаратлардан куйиш билан алмаштирилади (чалкаштирилади).

Касалликнинг ривожланиши

Касаллик споралари ёмғир давомида ёкин ундан сўнг, асосан гуллаш даврининг бошидан то гулбарглар тўкилгандан сўнг 6 ҳафта ичида тарқалади.

Янги зарарланиш эса бутун ёз ва куз мавсумлари давомида, об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва салқин нам шароитларда, содир бўлади.

Агар аҳамият берган бўлсангиз бу йил Ўзбекистон жуда кўп гилос дарахтларида бу касаллик аломатлари кузатиляпти. Бу баҳор ойларининг ёмғирли ва гуллаш даврида ёққан қор касаллик ривожланиши учун қулай шароит яратган бўлиши мумкин.

Касалликни кузатиш

Баҳор бошида, ҳали дарахтлар уйғонмасдан олдин, боғ юзасида (дарахтлар тагида) ўтган йилдан қолиб кетган барглар бор йўқлигини назорат қилинг. Чунки касалликнинг асосий тарқатувчилари ана шу ўтган йили зарарланиб тўкилган барглар бўлади. Гул тўкилиши билан 4-6 ҳафта давомида бир дарахтдан камида 50та баргни, доғлар бор-йўқлигига, назорат қилинг. Бу пайтда доғлар игна учидек майда бўлиши мумкин. Намлик юқори бўлган шароитларда баргларнинг орқа томонида оқиш-бинафшаранг касаллик споралари шаклланяптими ёки йўқ, кузатиб боринг. Баъзида касалликнинг дастлабки аломатлари дарахт илдизидан чиққан сўрувчи ноздалардаги баргларда намоён бўлиши мумкин.

Чора кўриш чегараси

Ширин гилослар касаллик зарарига аччиқ гилосга нисбатан чидамлироқ бўлади. Аччиқ гилосларда агар Сентябр ойининг бошларига дарахт баргларининг 50% тўкилиб улгурса, бу чора кўриш учун сабаб бўла олади.

Қарши кураш чоралари

Дарахтларингизга ушбу касаллик тушганини кузатсангиз, энг яхши назорат бу келгуси мавсум учун яхши тайёргарлик кўришдир. Чунки мавсум давомида, касаллик шаклланиб бўлгандан сўнг, кимёвий препарат сепишнинг фойдаси йўқ.

Дарахт барглари тўлиқ чиқиб бўлгандан сўнг, фунгицидлар (кимёвий препаратлар) ёрдам бермайди.

Дастлаб зарарланган ва ерга тўкилган баргларни йўқ қилишдан бошланг. Боғдар олиб чиқиб ёқиш керак. Чунки манашу ерга тўкилган баргларда касаллик споралари қишлайди ва келгуси мавсумда тарқалади.

Кузда гилос боғларининг ерга тўкилган баргларини имкон борича йиғиштириш керак ва ёқиш керак. Ёки агар бағ катта бўлса, баргларни қаторлар орасига йиғиш керак, шудгорлаш орқали уларни тупроқ билан кўмиб ташлаш керак.

Келгуси мавсумда эса, куртаклар энди шаклланишни бошлаганда таркибида “хлороталонил” бўлган фунгцид (кимёвий препарат) сепинг. Хлороталонил таркибида мис купароси бор. Шу сабабдан ўз вақтида бордо суюқлиги қўллаш ҳам яхши Хлороталонил бўлмаган ҳолларда ёрдам бериши мумкин.

Демек Хлороталонилни куртак ёришни бошлаганда дастлаб сепилади ва гул тўкилгандан сўнг 2 ҳафта ўтиб яна иккичи марта сепилади.

Лекин боғ учун энг яхши ечим бу боғ санитариясига жуда яхши эътибор беришдир. Яъни тўкилган баргларни йиғиб, ёқиш ёки компост қилиш.

Гилос дaрахтларини қуёш нури яхши тушадиган, ва яхши сув ўтказувчи тупроқли жойларга экиш тавсия қилинади. Ҳаво яхши айланиши учун уларга тўғри шакл бериш керак.

Мутахассис билан маслаҳатлашинг ва уларнинг ёрдамидан фойдаланинг.

Манба: @fruitmaster

Дўстларингизга ҳам улашинг!