Беда ва унинг биологик хусусиятлари

Ўзбекистонда беда асосий ем- хашак экинларидан бири ва алмашлаб экишда туманларда асосий қишлоқ хўжалик экинларидан бири ғўзанинг асосий, доимий ўтмишдошидир.

Беда чорва моллари учун эрта баҳордан кеч кузгача озиқа берадиган экин. Ўзбекистон шароитида беда ҳаво ҳарорати 70 дан ошганда жадал ўсиб бошлайди.

Бедадан сенаж, пичан, силос, брикет, гранула, витаминли ўт сингари озиқалар тайёрлаш мумкин. Жуда кўп мамлакатларда бедани озиқа экинларининг маликаси деб аташади. Беда арабчада alfa-alfa ёки биринчи-биринчи дейилади, худди шундай номланиш ингилиз тилида ҳам қўлланилади. Кўп йиллик ўтлар орасида беда яшил массаси ва пичани, гранула, брикет ҳамда витаминли ўт уни (талқони) юқори озиқавий қимматга эгалиги, тўйимлилиги билан ажралиб туради. Бир кг витаминли ўт унида 1кг сули донидаги озиқа бирлиги бор (0,8-1,0 ).

Беда шарбати доривор сифатида одамлар томонидан истеъмол қилинади.

Беда тупроқни сув ва шамол эрозиясидан самарали ҳимоя қилади, озиқа моддаларнинг тупроқ ҳайдалма қатламидан пастки, тупроқнинг илдиз тарқалмаган қатламларига ювилиб кетишидан сақлайди.

Бедадан кейин гумус моддасининг миқдори ортади, кўпинча уч йиллик беда экилган 1 га майдонда 60-70 т гўнг таркибидаги миқдорда азот тўпланиши кузатилади. Тупроқни азот ҳамда органик моддалар билан бойитади. Таркибида гумус моддаси кўп бўлган тупроқнинг физик-сув хоссалари яхшиланади, иссиқликни ўтказиши пасаяди ҳамда унинг иссиқликни ютиш, ушлаш хусусияти ортади. Бу айниқса континентал иқлим шароитида юқори иссиқ ҳамда совуқнинг салбий таъсирини камайтиришга имкон беради. Айниқса кузги дон экинларида бу ижобий ҳол самараси кўп кузатилади.

Таркибида гумус миқдори кўп бўлган тупроқларда сувнинг физик буғланиши кам бўлади ва намлик маданий экинлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Беда тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилайди, шўрни камайтиради, сизот сувлар сатҳини пасайтиради. Бу хусусият беданинг кучли ривожланган илдиз тизими билан боғлиқ.

Беда 1 га майдонда 3 йил давомида 300-400 кг азот тўплайди. Унинг кейинги таъсири уч йилга етади.

Ўзбекистонда ғўза майдонларида вилт касаллигининг олдини олади ва уни камайтиради. Бедадан кейин ғўза ҳосилдорлиги ошади, тола сифати яхшиланади.

Беданинг 100 кг пичанида 48,8 о.б., шунча кўк массасида 21 о.б. ҳамда 4 кг ҳазмланадиган протеин бор. Бир кг кўк массасида 50 мг каротин моддаси, шунингдек Са, Р, К ва бошқа фойдали элементлар кўп. Гуллаш фазаси бошланишида ўрилган қуруқ ер усти массасида 19-21 % хом оқсил сақланади ва унинг ҳазмланиши энг юқори 78 % ни ташкил этади. Пичанида 33,9 % АЭМ, 40 мг каротин моддалари сақланади.

Кўк беда Ўзбекистонда 300 минг гектардан ортиқ майдонга экилади.

Ерларнинг тупроқ мелиоратив шароитига қараб у алмашлаб экишда 2535,4 % ва суғориладиган ерларда 18-20 % майдонни банд қилиши мумкин. Ерларнинг унумдорлиги паст ва мелиоратив ҳолати ёмон бўлса, алмашлаб экишда беда кўпроқ майдонга экилиши маъқул.

Беда серҳосил экин ва у 1 гектардан 150-350 ц пичан ва 400-800 ц яшил масса ҳосили бериши мумкин. Беда уруғининг ҳосилдорлиги ўртача 3-4 ц/га, илғор хўжаликларда беда уруғи ҳосили 8-10 ц/га га етади.

Канадада саноат технологияси асосида, ёввойи асалариларни жалб қилиш йўли билан беда ҳосилдорлиги 18-22 ц/га га етказилган.

Беда дунё деҳқончилигида жуда кенг тарқалган. Ўрта Осиёга А. Македонский юришлари даврида келтирилган деган тахминлар бор. Ватани Ўрта Ер денгизи мамлакатлари.

Беда (Medicago L.) авлодига 100дан ортиқ турлар киради. Унинг бир йиллик ва кўп йиллик, маданий ҳамда ёввойи турлари мавжуд. Мамлакатимизда беданинг 36 тури учрайди, шулардан 20 тур кўп йилликдир. Энг кўп экиладиган ва тарқалган турлари: кўк беда – Medicago sativa L., сариқ беда (ўроқсимон) – Medicago falcata L., дурагай беда – М.media L., зангори беда – M. coerulae L., хмелсимон беда- M. lupulina L.

Илдизи бақувват бўлиб ривожланган, ўқ илдизи тупроққа 8-10 м чуқурликка кириб боради. Биринчи йили илдизлари 2-3 м чуқурликка кириб боради. Илдизларида туганаклар ҳосил бўлади. Илдизлар Ўзбекистон шароитида тупроққа гумус етказиб берувчи асосий компонентдир. Экиш олдидан албатта уруғлар нитрагин ёки ризоторфин билан инокуляция қилиниш керак. Бунда ҳосилдорлик 20-30 % ошади ҳамда тупроқда кўпроқ азот тўпланади.

Пояси ўтпоя, сершоҳ, бўйи 50-150 см. биринчи йили 3-4, иккинчи йили 15-17, учинчи йили 20 ва ундан кўпроқ поя ҳосил бўлади. Сийрак далаларда поялар сони 100 га етиши мумкин.

Барглари уч қўшалоқ. Ўртадаги баргчасининг банди узун. Баргларда ён баргчалар бўлади. Баргларнинг юқориси ярми тишчали. Биринчи йили барглар ер усти массасининг 50 %, 2-3 йиллари 40 % ини ташкил этади.

Тўпгули – кўп гуллардан иборат шингил. Икки жинсли, гул банди қисқа. Гултожиси оч бинафша ёки оч кўк тусда. Косачабарглари яшил, беш қиррали. Оталиклари (чангдон) 10, уруғчиси 1. Улар қайиқча ичида жойлашган. Тожбарглари елкан, қанотчалар, қайиқчадан иборат. Беда ҳашаротлар ёрдамида четдан чангланадиган энтомофил ўсимлик.

Меваси – кўп уруғли дуккак, 2,5-5 марта спиралсимон буралган. Уруғи буйраксимон, майда, оч сариқ тусли. 1000 уруғ вазни 1,8-2,5 г, ўртача 2 г.

Биологик хусусиятлари. Беда Ўзбекистонда суғориладиган ва лалмикор ерларда экилади. У ҳамма вилоятларда, турли типдаги тупроқларда яхши ўсади. Бедани оғир ва енгил, ўтлоқ, бўз, бўз-ўтлоқ, шўр тупроқларда ўстириб юқори ҳосил олиш мумкин.

Кўк беда типик баҳори экин. Уни баҳорда, ёзда, куз бошида экиш мумкин. Уни яхши агротехник шароитда, лалмикорликда 10 йилгача, суғориладиган шароитда узоқ йиллар ўстириш мумкин. Туркманистонда бедани бир далада 25-30 йилгача ўсиб ҳосил бериши кузатилган, аммо охирги йиллар ҳосили камаяди, ўсимликлар сийраклашади.

Экма беда. 1,2-ривожланган униб чиқиш ва гуллаш фазаларидаги ўсимликлар; 3-поянинг барг ва тўпгулли қисми; 4-гул; 5-мева (чапдан катталаштирилгани).

Экилган йили 2-3 ўриб олиш мумкин. Суғориладиган ерларда 2-3 йили 5-6 ўриб олса бўлади. У иссиқсевар, ёруғсевар, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамли. Беда узун кун ўсимлиги.

Уруғлари 1 0С ҳароратда кўкара бошлайди, 5-6 0С да униб чиқади. Униб чиқиши учун оптимал ҳарорат 18-20 0С, майсалари 6 0С совуққа чидайди. Қиш даврида қор қатлами етарли бўлганда 40 0С совуққа бардош беради.

Бедани совуққа чидамсиз навларида барглар тўплами тик, ўртача чидамлиларида ярим тик, жуда чидамлиларида ётиб ўсади. Ўсимликнинг совуққа чидамлилиги охирги ўрим қайси пайтда ўтказилганлигига боғлиқ. Охирги ўрим доимий совуқлар тушишига 35-40 кун қолганда ўтказилиши лозим. Баҳода ўсимлик 7-9 0С да ўса бошлайди. Ёзнинг биринчи ярмида ўртача ҳарорат 22-23 0С бўлганда баҳодаги ўсишдан бошлаб гуллашгача 42 кун ўтади, иккинчи ярмида 55 кун ўтади. Ўсишнинг бошланишидан гуллашгача 800 0С ижобий ҳарорат керак. Албатта бу кўрсаткичлар намлик ва ҳароратнинг ўзгариши билан ўзгариши мумкин.

Намга талаби. Беда қурғоқчиликка чидамли, шу билан биргаликда намликка жуда таъсирчан. Қурғоқчиликка чидамлилик унинг кучли ривожланган, чуқур кириб борадиган илдиз тизими билан характерланади. Беда типик мезофит ўсимлик бўлганлиги учун барг, пояларнинг яхши ўсиши учун етарли миқдорда намлик керак.

Беда уруғлари кўкариши учун ўз оғирлигига тенг миқдорда сув ютиши керак. Транспирация коэффициенти 700-900. Тупроқдаги намлик ЧДНС 80 % кам бўлмаслиги лозим. Аммо беда уруғлик учун экилганда тупроқдаги намлик катта бўлиши маъқул эмас. Сизот сувлар сатҳи чуқур жойлашган, механик таркиби енгил тупроқларда биринчи ўримда уруғлик олингандан сўнг – шоналаш ва гуллаш фазаларида суғорилади.

Ёғин-сочин кўп бўлганда уруғлик беда суғорилмайди.

Тупроқда рН 5 бўлганда туганак бактериялар деярли ривожланмайди, ҳосил бўлган айрим кам туганакларда ҳам бактериялар азот тўпламайди. У тупроқда рН – 6,5-7,0 бўлганда жуда яхши ўсади.

Ўсимлик шўрга чидамли ва унинг чидамлилиги ўсимлик ёшига боғлиқ бўлади.

Беда 1 т пичан ҳосил қилиши учун тупроқдан N-39, Р2О5_-10, К2О-24, CaO-15, Mg-8 кг ўзлаштиради.

Беда ҳаётининг иккинчи ва кейинги йилларида қуйидаги ривожланиш фазалари кузатилади: ўсишнинг бошланиши, поялаш, шоналаш (ғунчалаш), гуллаш, дуккакларнинг ҳосил бўлиши ва қўнғир тусга кириши. Гуллаши давомли бўлиб тахминан 2-3 ҳафтага чўзилади. Шунинг учун уруғлар бир пайтда пишмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!