Бехининг изобильная нави – республикамизнинг барча вилоятларида экишга тавсия қилинган. Ҳосилдорлиги юқори, ўртапишар, консервабоп нав ҳисобланади.
Дарахтининг бўйи ўртача катталикда бўлиб, 2,9 м дан 5-6 м гача етади. Шох-шаббаси тарқоқ, ясси думалоқ шаклга эга. Ҳосилга кириши тез (2-3 йил). Олтинчи-ўнинчи йилга бориб ҳар битта дарахт ҳосили 20 кг дан 55 кг гача етади. 20-25 йиллик дарахтлардан ҳатто 100 килограмгача ҳосил
олинган.
Меваси ўртача катталикда 250 г. Мева шакли бочкасимон, асос томони сал кенгайган, айрим мевалари эса цилиндр шаклга эга. Мева усти қалин тук билан қопланган бўлиб, пишиш давомида тўкилиб кетади, мева пўсти оч-сариқ, эти зич, мазаси нордон, ўртача сершира, хушбўй таъмга эга.
Териш даври сентябрь ойининг охири октябрь ойининг бошларига тўғри келади. Меваларидан юқори сифатли мураббо ва компот тайёрланади. Консервная нави энг яхши чанглатувчи ҳисобланади.



















