Биогумус қўлланишининг турли ҳолатлари

Қўлланмалар

Вермикомпост яни биогумус ер чувалчангининг чиқинди маҳсулоти бўлиб, у қуруқ 1-3 мм катталикдаги гранула ҳиссобланади. Вермикомпост барча муҳум бўлган озуқа ва микро элементлар,ферментлар,тупроқ антибётиклари, витаминлар, ўсиш учун муҳум болган барча гармонларнинг толиқ концентрациясини ўз ичига олган ўғит ҳиссобланади. Вермикомпост биалогик фаол ўгит бўлганлиги сабабли унинг таркибидаги микро организмлар тупроқни унумдорлигини оширади. Биогумус патоген флоралар, гелмит тухумлари, синантропиc пашшаларнинг личинкаларини ва бегона ўтларнинг уруғларидан мутлоқ тоза маҳсулот. Бу ўғит ўсимлик танасига тез ва осон шимилади. У ўсимликга 4-7 кунда ўз тасирини кўрсатади. Ўсимликка вермекомпостник суйилтирилган ҳолда қўшиш орқали уларни бегона ҳашоротлардан муваффақиятли химоя қилиш мумкин. Чунки вермикомпостнинг суйилтирилган эритмаси хашаротларга қарши читин моддасини ўз ичига олади. Шу сабабли биогумус хашоротларга қарши 6 ой давомида қарши тура олади.

Ҳолатлар.

Картошка учун:

Ҳар бир кўчат тагига 100-200 гр вермикомпост қўшилсин;

Қулупнай учун:

Ҳар бир кўчат остига 150-200 гр вермикомпост қўшилсин;

Қишки саримсоқ пиёз учун:

0.5 кг вермикомпостни туроқ билан аралаштириб 10 см чуқурликда қойилсин;

Бутали ўсимликаларни кўчириб ўтказиш жараёнида (малина, смародина, ва бошқалар.)

1.5 кг вермиcомпост сув ва тупроқ билан аралаштирилган ҳолда осимлик остига кўмилсин.

Мевали дарахтлар учун

Ҳар 6 ойда биогумусни тупроқ билан аралаштирган ҳолда ўсимлик остига қойилсин.(олма, ўрик, нок, ва бошқалар)

Ўсимликларни вегитатсия жараёнида озиқлантириш учун

0.5 кг биогумус сув ва туроқ билан аралаштирилган ҳолда кўчатнинг 1 метр квадрат майдонида қўйилсин

Бута ва мевали дарахтлар учун

05. кг биогумус 1 метр квадрат масофага қўйилсин.

Очиқ майдондаги гуллар ва декаратсия учун мўлжалланган ўсимликларни озиқлантириш учун

ҳар ой учун 150-200 гр вермикомпост ҳар бир гул остига ёки 0.5 кг компост 1 метр квадрат майдон учун. .

Уй хўжалиги ўсимликлари учун

2-3 чойқошиқ вермикомпост ҳар бир ўсимлик остига.

 

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!