Республикамизда бодомнинг юқори сифатли маҳалий ва четдан (АҚШ, Ғарбий Европа, Қрим, Туркманистон ва бошқа давлатлар) келтирилган унлаб навлари синовдан ўтказилган. Четдан келтирилган навларнинг бир қисми ҳосил сифатидан талабга жавоб берсада, қишқи ва баҳорги совуқларга деярлича чидаш бермайди. Аммо бир қатор интродуциялаштирилган навлар ичида Ўзбекистон тупроқ ва иқлим шароитига мос келадиган навлари ҳам синовдан ўтказилган. Экиш учун қуйидаги эрта ҳосилга кирадиган, қурғоқчилик ва эрта баҳорги совуқларга нисбатан чидамли, ҳосилдорлиги муътадил, мағзи мазали, бозор талабларига жавоб бераоладиган бодомнинг қўйидаги истиқболли навлари тавсия қилинади:
Колхозчи маҳалий нави – жойдори нав танлаш йўли билан ажратилган. Қурғоқчиликка ўта чидамли. Ҳосилдорлиги дарахтидан 4,5 кг-дан 13 кг-гача. Пўчоғи юмшоқ, оч жигар рангли, апрел ўрталарида гуллайди, меваси август охирида пишади. Мевасининг ўртача оғирлиги 2,39 г (418 донаси 1 кг келади), 47,5% мағиз чиқади, 59,9% еғи бор, 3-4 чи йили ҳосилга киради (расм 1).
Гўзал маҳалий нави жойдори нав, танлаш йўли билан ажратилган. Март ойининг охири, апрелнинг бошларида гуллайди, меваси августнинг ва сентябрнинг охирларида пишади. Стандарт пучоғли, сомон рангда, мағизи ширин. Ҳосилдорлиги дарахтидан 12 кг- гача. Мевасининг ўртача оғирлиги 2,44 г (461 донаси 1 кг келади), 47,1% мағиз чиқади, унда 60,7% ёғ бор, 3-4 чи йили ҳосилга киради (расм 2).

Тян-шон маҳаллий нави жойдори нав, танлаш йўли билан ажратилган. Эртароқ гуллашига қарамасдан, баҳорги қора совуқларга нисбатан чидамли. Ҳосили йирик ва юпқа, дарахтидан суғориладиган ерларда 8-10 кг-гача, лалмикор шароитда 4-5 кг-гача ҳосил беради. Мевасининг оғирлиги 2,9 г, 49,2% мағиз беради, ёғлилиги 56,1%, меваси август охирларида пишади. Дарахти 3-4 чи йили ҳосилга киради (расм 3).
Самарқанд 56 маҳалий нави. Жойдори нав танлаш йўли билан ажратилган. Ноқулай об-ҳаво шароитларига чидамли. Қурғоқчиликка чидамли, эрта гуллайди, ҳосилининг пишиш даври ўрта. Дарахтидан 4-12 кг гача ҳосил беради. Стандарт пўчоғли, оғирлиги 2,38 г, мағизи ширин, миқдори 46,5%, таркибида 54,4% ёғ бор. Дарахти 3-4 чи йили ҳосилга киради.
Кеч гуллайдиган Бустонлик нави – бодом ва шафтолини чатиштириш йўли билан яратилган. Ҳосилдорлиги дарахтидан 4-12 кг-гача. Стандарт пўчоғли, оч жигар рангли. Апрелнинг биринчи ярмида (3-15.04) гуллайди, меваси 9-20 сентябрда пишади. Ҳосилдорлиги дарахтидан 4 кг-дан 12 кг-гача. Мевасининг ўртача оғирлиги 2,12 г
(472 донаси 1 кг келади), 44,1% мағиз чиқади, таркибида 59,6 % ёғ бўлади, мағизи ширин, 3-4 чи йили ҳосилга киради (расм 4.).
Ўзбек ғалвираги. Жойдори нав, эрта гуллашига қарамасдан кеч кўкламги совуқларга нисбатан чидамли, ҳосили ўртапишар. Пўчоғи қоғати, мевасининг ўртача оғирлиги 1,91 г, мағизи ширин ва миқдори 58,8%, ёғлиги 57,7% гача, ҳосилдорлиги дарахтидан 6-8 кг-гача. Дарахти 3-4 чи йили ҳосилга киради (расм 5).
Заветный – жойдори нав. Кечроқ гуллайди, баҳорги қора совуқларга чидамли. Ҳосил-дорлиги юқори, хар йили дарахтидан 4,5 кг-дан-12кг- гача ҳосил беради. Пўчоғи стандарт. Мевасининг оғирлиги 2,16 г, мағизи миқдори 56,6%, ёғ 52,9%, 3-4 чи йили ҳосилга киради (расм 6).
Консой – жойдори нав, табиий танлаш йўли билан ажратилган. Қурғоқчилик ва баҳорги қора совуқларга нисбатан чидамли. Пўчоғи юмшоқ, оч жигарранг, апрел бошларида гуллайди, меваси август охирида ёки сентябр бошларида пишади. Ҳосилдорлиги дарахтнинг ўсиш шароитига караб 3-8 кг гача. Мевасининг ўртача оғирлиги 2,09 г. Мағзи бодомнинг 48% ни ташкил қилади, таркибида 55% ёғ бўлади, мағизи ширин, 3-4 чи йили ҳосилга киради (расм 7).
Эрта пишар – оддий бодом ва Бухоро бодомини чатиштир йўли билан яратилган. Стандарт пўчоғли, оч жигаррангли. Мартнинг охири, апрелнинг бошларида гуллайди, меваси июлнинг охирида, августнинг бошларида пишади. Ҳосилдорлиги юқори, дарахтидан 3 кг дан12 кг гача. Мевасининг ўртача оғирлиги 1,96 г (448 донаси 1 кг келади), мағиз чиқиши 37,7%, таркибида 58,5% ёғ бор, 3-4 чи йили ҳосилга киради.
Қиличнусха. Бу нав бодом билан шафтолини чатиштириш йўли билан олинган дурагай. Қурғоқчилик ва совуққа чидамли, 5-20 апрелда гуллайди, меваси жуда кеч – 17-28 сентябрда пишади. Ҳосилдорлиги дарахтидан 3-12 кг-гача, юқори сифатли, мевасининг ўртача оғирлиги 2,09 г, (532 донаси 1 кг келади), мағизи 53,9% ни ташкил қилади, 59,9% ёғ бор. Пўчоғи юмшоқ, оч жигарранг, мағизи ширин.Дарахти 3-4 чи йили ҳосилга киради (расм 8).
Булардан ташқари янги Давлат навсинаш инспекциясига синаш учун топширилган бодомнинг истиқболли Малика ва Зарина навлари ҳам диққатга сазовордир.
Малика нави – чатиштириш йўли билан яратилган. Қишқи ва эрта баҳорги совуқларга нисбатан чидамли. Кеч гуллайди, ҳосили сентябр бошларида пишади. Юқори ҳосилли – дарахтидан ўртача 8-9 кг гача ҳосил беради. Мевасининг пўчоғи юпқа, ўртача оғирлиги 2,02 г, мағизи ширин, чиқиш миқдори 46,9%, ёғ миқдори 59,8%. Дарахти 3-4 йили ҳосилга киради, касаллик ва зараркунандаларга чидамли (расм 9).

Зарина – уругидан етиштирилган кўчатлар орасидан танлаш йўли билан ажратилган. Кеч гуллаши сабабли эрта баҳорги совуқларга чидамли. Дарахтидан 9-11 кг-гача ҳосил беради, меваси сентябрнинг охирларида пишади. Меваси жуда йирик, стандарт пўчоғли, ўртача оғирлиги 6,24 граммгача, мағизи миқдори 37,8%, ёғлилиги 59,7%. Пайвандланган кўчатлари 3-4 йилдан ҳосилга киради. Касалликларга нисбатан чидамли (расм 10).
Манба: «Ўзбекистонда бодомни боғ типида плантацияларини барпо қилиш бўйича тавсиялар» Абдурасулов А.А.



















