БОДРИНГ ЭКИНЛАРИДА КАЛИЙ (K) ЕТИШМАСЛИГИ ВА УНГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР

571

Бодринг етиштиришда ўсимлик учун Калий (K) муҳим макроэлементлардан бири ҳисобланади. Калий етишмаганда баргларнинг чети буғдойрангга киради ва қуриб қолади. Кейинчалик бундай буғдойранг барг томирлари оралиғида тарқалади ва меваларнинг тугилиш баландлиги ошади. Аста-секин сарғайиш авж олиб, барглар қурий бошлайди.

Калий етишмаслигида 10 литр сувга 200 грамм парранда ўғити, 1 чой қошиқ суперфосфат ва 1 чой қошиқ сульфат калийни ҳаммасини аралаштириб, эритма тайёрланади. Яна бир осон усули, 0,5 фоизли калий перманганат (марганцовка)га 30 грамм хўжалик совуни билан сувда эритилиб, баргига пуркалади.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!