Боғ ва токзорларда декабрь ойида бажариладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар

100

Республикамизда ҳамма вилоят ва туманларида жойлашган боғларда боғ қатор оралари 25-30 см чуқурликда хайдалади. Хайдашдан олдин гектарига 5-10 тонна махаллий ўғит солинади. Янги боғ ва токзорлар барпо этиш мақсадида ажратилган ерларга 30-40 тонна махаллий ўғит ҳамда 300-400 кг фосфор ва калийли ўғитлар ҳам солиниши зарур.

Агарда боғ ва токзорларга ажратилган ерлар шўрланган бўлса, декабрь ойларида гектарига 10-12 минг куб сув сарфланиб яхшилаб ювилади. Қишки суғориш яъни “яхоб” сувибериш декабрда бир гектарига 1500-2000 куб метр сув сарфлаб, 4-5 кун давомида суғорилади. Шўрланган ерлар атрофидаги коллектор ва зовурлар тозаланади. Об-ҳаво иссиқ кунлари жанубий минтақаларимизда катта ёшдаги мевали дарахтларга шакл бериб буташ ишларини бошласа ҳам бўлади. Биринчи галда катта ёшдаги олма, нок, беҳи уруғли мевали дарахтлар буталади ва синган қуриган шохларни кесиш тавсия этилади.Ўзбекистонда мева дарахтларининг кузда ҳазонрезгиликдан бошланиб, эрта баҳорда танасида шира ҳаракати бошлангунча давом эттирилади. 10-120С совуқда дарахт шох-шаббасини буташ тавсия қилинмайди. Данакли меваларни гилос, ўрик, шафтоли, олманинг Ренет Симиренко навини баҳорга яқин февралнинг иккинчи ярми ва март ойида кесган маъқул. Боғ ва токзорларда профилактика учун  мевали дарахтлар барг тўкмасдан олдин 1%ли мис купороси ва барг тўкилгандан кейин 3-4%ли қилиб сепиш тавсия этилади. Ёнгоқ мевали дарахтларга 2%ли қилиб мис купороси сепиш тавсия этилади. Тажрибадан келиб чиққан ҳолда шуни тавсия этаманки, куз ойининг охири ва декабрь ойининг бошларида уруғли мевалардан олма, беҳи, данакли мевалардан олхўри, ўрик мевали кўчатларни экиш тавсия этилади.

Ҳаво очиқ ва илиқ кунларда боғларни зараркунанда ва касалликлар заҳираларига қарши ишловлар ноябрь ойи учун кўрсатилган тавсиялар асосида бажарилади.

Боғларни дорилашда охирги йиллари кенг тарқалган монилиоз, кластероспориоз, парша, дарахт таналарини шикастлайдиган рак касалликларига жиддий эътибор берилади. Бунда бордо суюқлигининг 3-4% ли суспензия ҳолида дарахтларни жиққа хўл бўлиш шарти билан пуркалади.

Бордо суюқлигининг ўрнига юқорида таъкидлаб ўтгандек мис купоросини 1%ли ёки темир купоросини 3% ли қилиб сепса ҳам бўлади. Маълумки касаллик юқумлари тўкилган баргларда сақланади. Шунинг учун барча боғларда дарахт атрофидаги тупроқ ағдарилиб чопилади ва шу йўл билан тўкилган барглар йўқотилади.

Токзорларда. Қишнинг илиқ кунларида жанубий минтақаларда токзорларда токларни кесиш ва шакл бериш ишлари давом эттирилади. Токзорларда шароитга қараб симбағазлар таъмирланади.

Токзорларга қатор ораларига 10-15 тонна махаллий гўнг солиб, 25-30 см чуқурликда хайдалади.

Мева ва узумнинг кечки навларини сақлаш. Узоқ муддатга сақлашга қўйилган мева ва узумлар ҳар куни кўздан кечирилади, ҳарорат нисбий намлик назорат остида бўлади (ҳаво ҳарорати 00 +50С, нисбий намлик 85-90%).

Агарда ҳаво намлиги пасайиб кетган бўлса, хоналарга сув сепилади, кечасига деразалар очилиб ҳароратни пасайтиришга ҳаракат қилинади. Энг асосийси омборхоналар ҳар хафта олтингугурт ёқиб тутатиб (дудланиб) турилади. Қоқилар ва майизлар сақланаётган хоналар албатта юқорида тавсия этилгандек ҳар 6-7 кунда олтингугурт билан дудланиб турилади.                                                                                     Муаллиф: Agromart консультанти А.Б.Гулямов

Манба : Agromart.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!