Боғларда қўлланиладиган суғориш усуллари

Ер шароитига қараб Ўзбекистонда боғлар қуйдаги усулларда суғорилади.
1. Пол қилиб суғориш;
2. Ховузча қилиб суғориш;
3. Бостириб суғориш;
4. Эгатлаб суғориш;
5. Боши берк эгатларни сувга тўлдирмай суғориш;
6. Эгатлардан оқова чиқариб суғориш.

Бу суғориш усуллари қадимги даврлардан буён қўлланилади ва баъзи ҳолларда сув исрофгарчиликларга олиб келади. Хозирги даврда жудаям қулай ва сувдан самарали фойдаланиш учун қўлланадиган усул, яъни боғларни суғоришда томчилатиб суғориш усули тавсия қилинади. Хамда жуда кўпчилик фермерлар боғдарни суғоришда томчилатиб суғориш усулини қўллашмоқда.