БОР КИСЛОТАСИНИ ПАЛАКДАН ОЗИҚЛАНТИРИШ ҚОИДАЛАРИ

Бу тур озиқлантириш бутун вегетатив даври мобайнида амалга оширилади.

Биринчи озиқлантириш, гуллашдан олдин ғунчалар устидан сепиш орқали амалга оширилади.

Иккинчи озиқлантириш, гуллаш даврида (гуллар устидан сепилади) амалга оширилади.

Учинчи озиқлантириш, экин ҳосилга кирганда амалга оширилади. Озиқлантириш учун 0,05% ли аралашма (5 г кукун 10 л сувга аралаштирилади. Бу аралашма концентрацияси илдиздан бериладиган аралашмага нисбатан юқорироқ бўлади). Шу ўринда аралашманинг экин барглари устида тенг тақсимланишига эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун аралашмани туман кўринишида пуркайдиган аппаратда (пуркагичда) сепган яхши. Бу билан сув томчиларини барглардан оқиб тушишини олди олинади.

Аралашмани сепиш сокин, қуруқ ҳавода, эрта тонгда ёки кечки пайт амалга оширилгани маъқулроқ. Аралашма янги тайёрланган бўлиши муҳим. Ўғитлаш меъёри – 10 квадрат метрга 1 литр.

Бор кислотаси кукун ва суюқ аралашма ҳолида ишлатилади.

Манба: AGROBLOGER

Дўстларингизга ҳам улашинг!