МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР РИВОЖЛАНИШИДА БОР (B) МИКРОЭЛЕМЕНТИ

Минерал ўғитлар ичида мева ва барглар ривожланиши учун энг кўп ўзлаштириладиган элемент бу Бор (В) ҳисобланади. Шундай бўлсада, Бор фойдали бўлибгина қолмай, заҳарли ҳамдир. Ушбу элемент ҳужайра деворларини тиклашда, мева ҳосил бўлишида ва мева уруғлари шаклланишида муҳим рол ўйнайди.

1). Куртак ёриш, гуллашнинг бошланишида гуллар чангланиши ва кучли гул тўплар ҳосил бўлишига ёрдам беради.
2).Мева шаклланишидан, то улар 30 мм катталикка етгунча, мева ҳосил бўлишини яхшилайди.
3).Ҳосил теримидан сўнг мавсумдан ортиб қолган янги мева куртаклар ҳосил қилиш учун сарфланади.

Бор етишмовчилигини меваларнинг сифати бузилишидан билан аниқлаш мумкин. Масалан, олма меваларида ички бузилиш юзага келади ва яхши ранг олувчи мевалар пишишидан олдин тўкила бошлайди. Бор етишмовчилиги ишқорли ёки қумлоқ тупроқларда кўп учрайди.

Манба: agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!