
Сиз буни албатта сепишингиз шарт.
Бордо суюклиги мис копорос
Эрта бахорда хаво харорати +5+7% га етганида мевали дарахтларга сепилади.
Ушбу видиода бордо суюклигини тайёрлаш жараёни
Олма ва нокнинг парша, беҳининг монилиоз касалликларининг юқумини йўқотишда дарахтлар атрофини ағдариб чопиш самарали тадбир ҳисобланади. Шу даврда бордо суюқлигининг 3 фоизлиги (100 л сувга 3 кг мисс купороси+3 кг сўндирилмаган оҳхак) сепилади. Унинг ўрнига темир купороси (100 л сувга 2—3 кг) ёки мис купороси (100 л сувга 0,5— 1 кг) ни ҳам сепиш мумкин. Беҳи ва бошқа турдаги зарарланган мева дарахтларида монилиозга қарши куртаклар бўртиш арафасида дарахтларни 3—4 фоизли бордо суюқлиги билан жиққа хўллаб ювиш зарур. Бунда 5 градусли оҳак+олтингугурт қайнатмаси (ИСО) ёки 2—3 фоизли темир купороси ёки 1 фоизли мис купоросини қўлласа ҳам бўлади.
| Экин | Касаллик | Ишлатилиш усули |
| Мевали дарахтлар, буталар | Касалликлар комплекси: парша, монилиоз, хар-хил доғланишлар, коккомикоз, кластероспориоз, барг бурамаси ва бошқалар. | 3% ли ишчи эритма – куртак уйғонишгача, 1-чи ишлов; 1 % ли ишчи эритма – 4-6 карра сепилади, 1 –чи марта гуллашгача, 2-чи марта гулдан кейин 10-15 кун оралатиб; сарф 100кв. метрга 10-20л ишчи эритма |
| Қулупнай ёки бошқа қулупнай-симонлар | Хар хил доғланишларга қарши | 1% ли ишчи эритма – 2 марта ишлов, 1- гуллашгача, 2-йиғим-теримдан кейин; 8-10л на 100кв. м |
| Смородина, крижовник Картошка | Занг, антракноз, септориоз Фитофтороз, альтернариоз | 1% ли ишчи эритма – 3 ишлов, 1 – гуллашгача, 2-3 – 10-15 кун оралатиб; сарф 100 кв метрга 8-10л 1% ли ишчи эритма – 4 ишлов, 1 – бутон даври, 2-4-чи ишлов 10-15 кун оралатиб; сарф 100кв. метрга 6 литр |
| Полиз экинлари | Замбуруғли касалликлар комплекси | 1% ли ишчи эритма – 3 ишлов, 1 – чи ишлов касаллик белгилари кўриниши билан, сўнг 10-15 кун оралатиб; сарф 100 кв.метрга 10-15л |
| Гуллар ва декорация ўсимликлари | Занг ва доғланишлар | 1% ли ишчи эритма – 2 ишлов, 1 – эрта бахорда, 2-касалликнинг илк белгилари кўриниши билан; сарф 100кв.метрга 10-15л |
| Ток / Узум | Милдью | 1 % ли ишчи эритма -1 марта ишлов эрта бахорда берилади; сарф 100кв. метрга 10-15литр ишчи эритма |
| Игна барглилар ва баргли экинлар | Комплекс касалликлар | 1 % ишчи эритма – 4-6 ишлов, 1 –чиси эрта баохорда, кейин – хар 10-15 кунда; сарф 100кв.м.га 15-20л |
Бордо суюқлиги тарихи
1761 йил Шультез буғдой уруғларига биринчи бор касалликлардан ҳимоя қилиш
учун мис сульфатидан фойдаланган. Кейинроқ Франциялик олим Превос мисга
нисбатан фунгицид терминини ишлатган.
1882 йил Франциялик Миларде (Бордо университети профессори) Plasmopara
viticola сабабли токда юзага келувчи “соҳта ун шудринги”га мис сульфатининг
ижобий таъсирини тасодифан аниқлайди. Мис сульфати оҳак қоришмаси билан
аралаштирилганда у касалликни батамом назоратга олишга ёрдам берган.
Натижада мис сульфати ва оҳак аралашмасига “Bouillie Bordelaise”, яни “Бордо
Суюқлиги” номи берилган.
Миларде ҳосил қилган дастлабки қоришма 2,26 кг CuSO4 + 2,26 кг оҳак + 190
литрдан ташкил топган. Бордо суюқлиги мураккаб таркибга эга бўлиб, қуйидагича
таърифланади: CuSO 4 + Ca (OH) 2 = Cu(OH) 2 + CaSO 4
Бордо суюқлиги органик препарат сифатида ҳам қабул қилинган. Ушбу суюқликни
тайёрлаш жуда осон ва фермерлар уй шароитида ҳам тайёрлашлари мумкин.
1 % Бордо Суюқлигини тайёрлаш йўриқномаси зарур маҳсулотлар
− Мис сульфати кукуни – 1 кг
− Оҳак – 1 кг
− Сув – 100 литр
Ушбу суюқликни тайёрлаш учун икки турдаги оҳакдан фойдаланишингиз мумкин.
Сўндирилган оҳак (кальций гидрооксиди) ёки сўндирилмаган оҳак (кальций
оксиди). Сўндирилмаган оҳактош сув билан аралашиши оқибатида кальций
гидрооксиди ҳосил бўлади. Бунинг учун оҳактошни сувга солинади (500 грам
оҳактошни 4 литр сувга солинади).
Тайёрлаш йўриқномаси
1 кг мис сульфати 50 литр сувда аралаштирилади (яхши аралштирилиш учун
илиқ сувдан фойдаланиш мумкин). Ва айни вақтда 1 кг оҳак кукунлаштирилиб
50 литр сув билан аралаштирилади. Сўнгра тайёр бўлган мис сульфати
эритмасини аста секинлик билан оҳакли эритмага қўшилади ва яхшилаб
аралаштирилади. Ҳар икки эритма бир вақтнинг ўзида бошқа идишга
ўтказилиши мумкин.
0.5% бордо суюқлигини тайёрлаш учун мис сульфати ва оҳак миқдори ярим
фоизга камайтирилади, лекин сув миқдор 1%ли эритмадагидек ўзгармай
қолади.
Умуман олганда, 1% Бордо суюқлиги ўсимликнинг қаттиқ қисмларига (илдиз ва
танаси) сепилади, ва 0.5% лиги эса унинг баргига сепилади.
Бордо суюқлигининг қайси экинларга қўллаш мумкинлиги бўйича
қўшимча тарқатма материалга қаранг.
Тайёрланган Бордо суюқлигиниг pH кўрсатгичини текшириш
Мис сульфатининг оҳакка нисбати тайёр бўлган эритманинг “pH” кўрсатгичини аниқлаш орқали белгиланади. Тайёр эритма нейтрал кўрсатгичга эга бўлиши шарт (кислотали ҳам эмас, ишқорли ҳам эмас). Агар ишлатилган маҳсулотларнинг сифати паст бўлса, эритма жуда кислотали бўлади.
Агар эритманинг кислоталилиги юқори бўлса, эритма таркибида эркин мис мавжуд бўлиб бу ўсимлик учун зарҳарли, яъни уни бужмайтиради. Шу сабабдан эритмани қўллашдан олдин унинг таркибидаги миснинг ҳолатини аниқлаш жуда муҳим аҳамиятга эга.
Эритманинг нейтраллигини текширишнинг бир нечта усуллари мавжуд:
Дала текшируви орқали: яхшилаб тозаланган пичоқ ёки ўроқни бир неча минутга тайёрланган эритмага ботиринг. Агар пичоқ/ўроқнинг банди қизарса, бу эритманинг кислотали эканлигининг белгиси ҳисобланади.
Лакмус қоғози ёрдамида: тайёр эритмага ботирилган кўк рангли лакмус қоғозининг ранги ўзгармаслиги шар.
pH қоғозли тест орқали: қозоғ тайёр эритмага ботирилганда pH кўрсатгичи нейтрал ҳолни кўрсатиши шарт.
Кимёвий тест: тайёр эритмадан бир нечта томчини таркибида 10%ли 5мл ferrocyanide ли пробирказа томизинг. Агар пробиркадаги суюқлик қизғиш тус олса, тайёрланган эритма кислотали.
Агар тайёрланган эритмангиз кислотали ҳосил бўлган бўлса, уни нейтрал ҳолатга келтириш учун бир оз яна оҳакли сувдан қўшинг.
Ҳавфсизлик чоралари
Бордо суюқлигини тайёрлаш ва қўллаш жараёнида қуйидаги ҳавфсизлик
чораларини кўриш маслаҳат берилади:
− Эритма ерга қуйилган ёки ёғочли ёки пластик идишда тайёрланиши шарт. Метал идишлардан фойдаланманг, чунки эритма метал билан реакцияга кириши мумкин.
− Ҳар доим мис сульфати эритмаси оҳакли эритмага қўшилади, агар жараён аксинча бажарилса мис сульфати қайнаб кетади ва атрофга сачрайди, ҳавфли!
− Бордо суюқлиги ҳар доим сепиш учун янги тайёрланиши тавсия қилинади. Агар тайёр эритма қисқа вақт ёки бир сақланиши зарур бўлса тайёрланган эритмага тозаланмаган пальма шакари қўшилади (100 литр эритмага 100кг нисбатда).
− Бор суюқлиги баъзида олма ва шафтолининг янги новдалари ва баргларини зарарлаши мумкин.
Бордо суюқлигининг авфзалликлари
− Тайёрлаш жараёни жуда осон ва фермерлар ўзлари тайёрлаши мумкин.
− Бордо суюқлиги фунгицид, бектериоцид ва алгецид вазифасини ўташи мумкин.
− Бордо суюқлиги помидор, қалампир, бошқа сабзавотлар, мевалар (апельсин, лимон, лайм), барг кемирувчилари, занжабил, гуллар ва бошқа манзарали ўсимликлардаги поя ва илдиз бўғзи чириши, барглардаги доғлар ва куйишлар, антракноз, рак, қора доғлар, соҳта ун шудринги, эрта ва кеч куйиш каби касалликларни назоратга олиш учун қўлланиши мумкин.
− Бордо суюқлигини тайёрлаш учун зарур элементлар мис сульфати ва оҳакни дўконлардан осонликча топиш мумкин.
− Барглардаги доғлар ва улардаги куйиш каби аксарият замбуруғ касалликлари таркибида бордо суюқлиги каби мис бўлган фунгицидлар билан назоратга олиниши мумкин.
− Ушбу суюқлик инсонлар ва табиат учун аксарият кимёвий фунгицидлардан ҳавфсиз.
Бордо суюқлигининг камчиликлари
− Тайёрланган бордо суюқлигини узоқ муддат сақлаб туриш мумкин эмас (тайёрлангандан сўнг узоғи билан 2 кун).
− Ўсимликлар зарарланиши сабабли, препаратни совуқ ва булутли ҳавода қўлланиши тавсия қилинмайди.
− Жўҳори ва бошқа шоли турларига қўллаш тавсия қилинмайди.
Ушбу маълимотлар Умид Сайфидинов ва Комилжон Якубов ва бошқа интернет манбаларида тайёрлаган маълумот ва видео материаллар асосида тайёрланди. Буниниг учун уларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.



















