Бош пиёз уруғи етиштириш технологияси

Биринчи йил уруғлик пиёзбош етиштириш учун уруғ эрта бахорда экилиб, одатдаги технология асосида сифатли парвариш қилинади. Уруғлик учун яхши етилган, йириклиги ўртача, шакли ва ранги навга хос пиёзбошлари танлаб олинади. Уруғлик пиёзбошлар 2-8°С хароратда 70-80 хаво намлигида қоронги жойларда яхши сақланади.
Жой танлаш. Кейинги 3 йилда пиёз экилмаган дала бегона ўтлардан тоза ва унумдор бўлиши керак.
Ўғитлаш. Гектарига 20-30 тонна чириган гўнг 1-1,5 ц аммиак селитраси, 3-5 ц  суперфосфат ҳамда 2-3 ц калий тузи экишгача берилиши тавсия этилади. Ўсув даврида 2 марта (чин барг чиқарганда ва пиёзбоши шакллана бошлаганида) гектарига ҳар сафар 120-160 кг аммоний селитраси, 120-160 кг суперфосфат билан озиқлантирилади.
Экиш муддати. Уруғлик пиёзлар кузда ёки эрта бахорда экилади. Лекин, кузда сентябр охири, октябр бошларида экилса, юқори уруғ ҳосили олинади.
Экиш усули ва нормаси. Уруғлик пиёзбоши қаторлаб 70×20-30 см ёки квадратлаб 60×60, 70×70 см схемада экилади. Пиёзбошнинг вазнига караб 4-6 т уруғлик сарфланади. Кузда вазни 40-80, бахорда 80-100 граммлик пиёзбошлар яхши қуритилиб, ТМТД ёки фентиу-
рамнинг 3 % ли сувли эритмасида ивитилиб экилса, соҳлом ва тўлиқ кўчатларни таьминлайди.
Парваришлаш. Уруғликлар кўкаргач, биринчи марта қатор ораси ишланади, 20-25 кун ўтгач яна такрорланади. Бегона ўтлардан тоза ва ернинг юмшоқ бўлиши учун жами 3-4 мартагача қатор ораларига ишлов берилади. Сизот сувлари чуқур жойлашган  участкаларда 6-8 марта гача суғорилади. Гуллаш даврида намлик тупроқнинг дала
нам сигимига нисбатан 70-75 % бўлиши, яхши чангланиши учун асаларилардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Уруғлик пиёз майдонида кўпинча сохта ун шудринг касаллиги учраб, катта зарар кузатилади. Бу касаллик бўлган ўсимликларга бордо суюқлигининг 1 % ли эритмаси, цинеб, купрозан, мис хлориднинг 0,5 % ли суспензияси, Тилт, Топаз 100 ва фундазол (0,3-0,4 кг/га) кўлланилади.
Йиғиш. Пиёз уруғи июннинг охири-июлнинг бошларида бирин-кетин етилади. Шунинг учун икки-уч марта йигилади. Уруғ пишганда кўсакчалар ёрила бошлайди, уруғлари эса қотиб қораяди, айни шу пайтда ҳосилни йигишга киришилади.
Кўпчилик тажрибаларнинг кўрсатишича пиёз уруғи ўсимлик ёппасига гуллагач 45-50 куни йигиштирилса, мақбул муддат ҳисобланар экан. Ҳосил кўлда йиғилиб, гектаридан ўртача 5-6 ц ва зиёд уруғ олинади.

Манба: «Сабзавотчилик» Т.Э.ОСТОНАҚУЛОВ, В.И.ЗУЕВ, О.Қ.ҚОДИРХЎЖАЕВ