Буғдой етиштириш технологияси

Буғдой энг кўп тарқалган асосий донли экинларидан бири ҳисобланади. Бутун дунё халқларининг ярмидан кўпроғи озиқ-овқат сифатида буғдой нонидан фойдаланади. Буғдой ноннинг таркибида oқсил ва крахмал кўп, оқсил молдалар асосан клейковина таркибида бўлганлиги учун унинг унидан сифатли нон тайёрланади. Буғдой нони ўзининг таъми, тўйимлилиги ва ҳазм бўлиши билан юқори баҳоланади. Буғдой донининг таркибида унинг навига, экиш шapoитиra қараб 11,0% дан 18-19% гача оқсил моддаси бўлади.
Буғдой нонидаги оқсилни ҳазм бўлиши 95% ни ташкил қилади.Бундан ташқари, буғдой донидан ёрма тайёрланади, унинг уни макарон ва кондитер саноатида ишлатилади. Буғдойнинг сомони ва похоли ем-хашак сифатида чорва молларига берилади, янчишдан чиққан чиқиндилари юкори сифатли озуқа ҳисобланади. Техникада буғдой донидан спирт, крахмал, клейковина, декстрин, клей ва бошқа ҳар хил маҳсулотлар олинади.
Буғдой донининг сифати, яъни таркибидаги оқсил, клейковина унинг навига буғдой етиштирилаётган минтақанинг тупроқ-иқлим шароитига қараб ўзгаради.
Буғдой энг қадимги маданий ўсимликлардан ҳисобланади. У Мисрда эрамиздан 6000 йил олдин экилган, бу даврда Mисрда суғориладиган деҳқончилик рнвожланган. Кавказ ортида, Украинада, Европа ва Осиёда буғдой эрамиздан 4000 йил олдин экилган. Буғдойнинг келиб чиқиши ва унинг биринчи экилган минтақалари тўғрисида аниқ бир маълумот йўқ.
Ҳозирги вақтда буғдой бутун Ер юзида ўзининг экин майдони бўйича бошқа экинлар орасида биринчи ўринда туради. Унинг ер юзидаги жами экилаётган майдони 225 млн. гектарни (ФАО, 2012) ташкил қилади.
Буғдойни кўп экадиган мамлакатларга Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Ҳиндистон, Канада, Аргентина, Франция ва бошқа бир қатор мамлакатлар киради.
Буғдойнинг биологик хусусиятлари: буғдой умуман донли экинлар биологик хусусиятларига кўра кузги ва баҳорги шаклларга бўлинади.
Кузги буғдой кузда экилиб, қишлаб чиққандан кейин келаси йили ҳосил беради. Баҳорги буғдой эрта баҳорда экилиб, ўша йўли ҳосил беради. Кузги буғдойнинг баҳоргилардан фарқи шундаки, уларнинг биринчи бошланғич ривожланиш даври паст (00 дан 100 гача) ҳароратда 30-65 кун давом этади. Баҳорги буғдой эса бошланғич ривожланиш даврини 5-100 ва ундан юқори ҳароратда 7-12 кун, яъни тез муддат ичида ўтади.
Демак, биологик жиҳатдан кузги навларини баҳорда экиш мумкин эмас, чунки баҳорда у талаб қилган ҳарорат бўлмаганлиги сабабли ўсимликлар фақат тупланади, бошоқ чиқармайди ва ҳосил бермайди. Буғдой кузда экилганда, унинг биологик кузги навлари ишлатилиши керак. Биологик баҳорги навларни ҳам кузда экиб бўлмайди, чунки улар кўпроқ иссиқ ҳароратга талабчан бўлганлиги учун қишги совуқлар натижасида нобуд бўлади. Лекин қиш юмшоқ келадиган минтақаларда навларнинг учинчи тури ярим кузги навлари учрайди. Бу навларни кузда ва баҳорда экиш мумкин, икки ҳолда ҳам улардан нормал дон ҳосили олинади. Ярим кузги навларни кеч кузда экиш керак. Эртаги муддатларда биологик кузги навлар экилиши керак. Ярим кузги навларнинг қишга чидамлилиги баҳорги навларга нисбатан юқори бўлади. Шунинг учун Ўзбекистоннинг лалми ва суғориладиган ерларида кузги муддатда экиш учун биологик ва ярим кузги навлардан фойдаланиш керак.
Умуман, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида буғдой кузда экилиши керак. Чунки улар кузги қишги, баҳорги ёғингарчиликлардан тўла фойдаланади. Баҳорда эрта ўса бошлайди, баҳорги экинларга нисбатан 10-12 кун эрта пишади, шунинг учун кузги буғдойнинг гуллаш даври ёзги иссиқ гармсел шамолларга дуч келмайди ва улар баҳоргига нисбатан юқори (25-30%) ва муттасил ҳосил беради.
Кузги буғдойни eтиштириш технологияси: Алмашлаб экишдаги ўрни. Кузги буғдой тупрокнинг унумдорлигига, бегона ўтлардан тоза ва нам билан яхши таъминланган тупроқларга талабчандир. Барқарор мўл ҳосил олиш учун кузги буғдойни алмашлаб экишда тўғри жойлаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Кузги буғдой суғориладиган ерларда эртаги экинлардан бўшаган ерларга келаси йили такрорий экин сифатида экилиши керак. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон «Ғалла» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган тавсияга кўpa буғдойни ўсиб турган, лекин, пахтаси териб олинган ғўза орасига экиш усули қўлланилиб, яхши самара бермоқда. Бунда ресурс тежамкор технология ҳисобига иқтисодий самарадорлик ошмоқда. Кузги буғдойни лалми ерларнниг текислик ва дўнгли текислик зоналарда тоза шудгорга, ундан юқорироқ зоналарда тоза шудгордан ташқари, банд шудгорга экиш фойдали ҳисобланади.
Ерни ишлаш. Кузги буғдой экиладиган ерларни ундан олдин шу майдонда қандай экин экилганлиги ва даланинг бегона ўтлардан қай даражада тозалигига қараб ишланади. Буғдойни оптимал муддатда экиш ва ерни яхши ишлаш учун олдинги экиндан бўшаган майдонлар суғорилади. Тупроқ етилгандан сўнг 4 ва 5 корпусли ағдарма плуглар ёрдамида 25-30 см чуқурликда ҳайдаш керак,сўнгра бороналанади ва мола бостирилади. Ерлар нотекис бўлса текисланади. Шудгорланган майдон оғир бороналар ёки зичлагичлар (катоклар) билан зичланиши керак, акс ҳолда кузги-қишги шароитларда зичланнш натижасида буғдой майcaлapи ва ўсимликлари сийраклашади ва нобуд бўлади. Шўрланган ерларга кузги буғдой экишдан олдин тупроқ шўри ювилади.
Ўғитлаш. Кузги буғдой ернинг унумдорлигига талабчан бўлади. Режалаштирилган ҳосилни олиш учун ерга солинадиган ўғитлар меъёри агрокимёвий картограмма маълумотларига асосан ерлардан ҳосил билан чиқиб кетадиганозиқ моддалар, экин ўзлаштирадиган озиқ элементлар ва ерга солинган ўғитмиқдорига қараб аниқланади. Кузги буғдой азотга жуда талабчан бўлади. У най ўраш ва бошоқланиш даврида азотни, ўсишнинг дастлабки 1-5-хафтасида фосфорни ва ўсув даврининг бошидан гуллагунга қадар, калийни кўп талаб килади.Фосфорли ва калийли ўғитлар кузги буғдойнинг қишга чидамлилигини оширади, доннинг етилишини тезлаштиради. Поянинг ётиб қолишидан ва турли замбуруғ касалликларидан сақлайди.
Кўп миқдорда азотли ўғитлар солинганда тупланиш муддати узайиб, поялардаги бошоқлар бир вақтда етилмайди.
Ўзбекистон Ғалла» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси маълумотларига қараганда кузги донли экинларга суғориладиган ерларда қуйидаги миқдорда ўғит берилиши керак: азот – 180 кг/га, фосфор — 90 ва калий 60 кг/га. Лекин, унумдорлиги паст бўлган тупроқларда бу миқдор 10-15% га кўпайтирилади. Кўрсатилган йиллик миқдор бир неча муддатларда — экишдан олдин ва ўсимликларнинг ўсиш даврида озиқлинтиришда берилади. Суғориладиган ерларда экишдан олдин 30 кг/га азот, 90 кг/га фосфор ва 60 кг/га калий берилади. Шу билан бир вақтда гектарига 10-12 т/ га гўнг солинади.
Экиш даврида ўғит солинмаган майдонларда азот, фосфор ва калий қисқа муддат ичида экишдан кейин ёкимайса ҳосил қилганда, умуман ўғитлар феврал ойидан кечиктирилмасдан солиниши керак. қолган ўғитларни тенг иккига бўлиб, икки марта озиқлантиришда солинади. Биринчи озиқлантириш эргаги муддатларда, яъни; ўсимликларнинг тупланиш даврида берилиши керак. Бу муддат ўсимликларнинг ривожланишига қараб кузги-қишки ёки қишки-баҳори муддатларга тўғри келиши мумкин. Иккинчи озиқлантириш ўсимликларнинг най ўраш даврига тўғри келади. Озиқлантиришдан кейин майдонларни суғориш зapyp.Ўғитларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида уларни оптимал муддатларда, юқори сифатли ўтказиш зарур.
Экиш муддати. Кузги буғдойни мақбул муддатларда экиш катта аҳамиятга зга. Кузги буғдойни суғориладиган ерларда лалми ерларга нисбатан эртаги муддатларда экиш керак. Чунки бундай ерлар сув билан таъминланган бўлиб ypyғ экилгандан сўнг, суғориш натижасида майсаларни ундириб олиш мумкин. Эртаги муддатларда экилган буғдой кузда майса ҳосил қилади, совуқ тушгунга қадар ўсимликлар тупланиб улгуради. Бундай ўсимликлар совуққа чидамли бўлади.Шунинг учун кузда буғдойнинг октябр ойида майсаланиши ва октябр, ноябр ойларининг охиригача упланиш ва шу ривожланиш даврида қишлаши кўзда тутилиши керак.
Шуни ҳисобга олган ҳолда кузги буғдойнинг экиш учун қулай муддатлари шимолий вилоятлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти) учун сентябр ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунлиги, марказий вилоятлар учун сентябрнинг cўнги ўн кунлик октябр ойининг бошлари ва жанубий вилоятлир учунэса октябрнинг иккинчи ўн кунлиги ҳисобланади.

Лалмикор ерларда кузги дон экинлар кузги ёғингарчиликлардан олдин, яъни аксарият вилоятларда октябр ойининг иккинчи яримларида экилиши керак.
Уруғни экишга тайёрлаш. Сифатли уруғлик юқори ҳосил етишти-ришда энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади, уруғлик буғдой юкори ҳосилли уруғлик участкаларидан олинади. Асосан йирик, оғирроқ, текис, қобиғи шикастланмаган ва униб чиқиш даражаси юқори бўлган уруғлар экилади.Экиладиган уруғлик махсус Petrus дон тозалагич цехларида тозаланиб, сараланади ва дорилаб қопланади. Сўнгра фермер хўжаликларига дон қабул қилиш шахобчалари орқали тарқатилади..
Экиш учун ишлатиладиган буғдой уруғлари давлат андозасига жавоб бериши керак. Бу андоза бўйича 1 класс уруғларнин унувчанлиги 95% дан паст бўлмаслиги, тозалиги 99% бўлиши керак. Иккинчи класс уруғларнинг эса унувчанлиги 92% ва тозалиги 98,5% бўлиши керак. Экиш учун 1 ва2 класс уруғларни ишлатиш керак. Тозаланган ва сараланган уруғлик экишдан олдин қоракуя ва фузариоз касалликларига қарши 2 литр деразел 3 литр сувда эритилиб дориланади.
Экиш усуллари, уруғ экиш меъёри ва чуқурлиги.Кузги буғдой асосан тор қаторлаб даланинг бир томонга, яъни суғориш йўлига қараб экилиши керак. Шундагина ўсимлик ёруғлик , сув ва озиқ моддалардан тенг фойдаланади. Бу усулда трактор ғилдираклари жойланиш масофасида 1-2 та сеялканинг сошниклари беркитиб, шу сошниклардан уруғ экилмайди. Кейинчалик шу қолдирилган қаторлар орқали буғдой суғорилади. Ўғит ва гербицид солинганда тракторнинг шу қаторлардан юриши таъминланади.
Бундан ташқари, кузги буғдойни даланинг ҳам бўйига,ҳам кўндалангига қараб икки марта экиш мумкин. Лекин, бу усулда ортиқча уруғлик ва ёнилғи мойлаш материаллари сарфланади, суғориш ва трактор юриши учун қолдирилган эгатлардан даланинг кўндаланига экилган ўсимликлар нобуд бўлади ва экиш кечиктириб юборилади. Бу усулни лалми ерларнинг текислик зоналарида қўллаш мумкин.
Ўзбекистон «Ғалла» илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг олимлари томонидан ишлаб чиқилган ғўзапоя орасига ғалла экиш технологияси ҳам самарали усул ҳисобланади.Бу технология бўйича ғўзапоя қатор орасига ғалла экиладиган майдонларда пахта 1-2 марта терим машиналари ёрдамида териб олингандан сўнг ғўза қатор оралари культивациялар ёрдамида юмшатилади. Юмшатилган қатор оралиғига HРУ-0,5 маркали осма ўғит сепгичлар ёрдамида ғалла уруғи сепилади, сўнгра уруғ культиватор ёки махсус мосламалар ёрдамида тупроққа кўмилади. Бу усулнинг афзаллиги шундан иборатки, ғўзапоя ғалла майсаларини совуқдан ва ётиб қолишдан ҳимоя қилади.
Уруғ экиш меъёри. Уруғэкиш меъёри уруғликнинг сифатига, тупроқ унумдорлигига ва сув билан таъминланишига қараб, ҳар хил бўлади. Лалми ерлар унумсиз ва сув билан таъминланмаганлиги сабабли гектарига сарф қилинадиган уруғ миқдори суғориладиган ерларга нисбатан кам бўлади. Уруғни экиш меъёри лалми ерларнинг шароитига қараб ҳар хил бўлади. Тоғ олди ва тоғли зоналарда кўпроқ, текислик ва дўнгли текис зоналарда камроқ уруғ сарфланади. Шунга кўра бундай ерларда бир гектар ерга 2,0-3,0 млн. дона, яъни 60-70 кг дан 120-125 кг гача уруғ сарфланади.
Суғориладиган ерларнинг унумдорлиги юқори ва сув билан таъминланганлиги сабабли, ўсимлик қалинлигини ошириш ҳисобига юқори ҳосил олинади. Шунинг учун суғориладиган ерларда уруғ экиш меъёри лалми ерларга нисбатан икки баробар кўп, яъни гектарига 4-5 млн.дона уруғ экилиши керак. Ўзбекистон «Ғалла» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ва ТошДАУ тажриба станциясида ўтказилган тажрибаларга қараганда, гектарига экиладиган уруғ меъёри 3 млн. донадан 6 млн. донагача оширилиши билан буғдой ҳосили ҳам ошганлиги аниқланган.
Демак, кузги буғдойни экиш меъёри уруғликнинг сифат ҳамда экиш шароитига қараб 200-250 кг/га бўлиши керак.
Кузги буғдой экиш чуқурлиги, унинг совуққа чидамли бўлишида катта аҳамиятга эга. Уруғ чуқурроқ экилганда тупланиш бўғини ҳам чуқурроқ жойлашади. Кузги – қишги совуқлар пояларга таъсир қилган вақтда ҳам тупланиш бўғинига таъсир қилмаса, ўсимлик нобуд бўлмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда кузги буғдойнинг уруғи экиш вақтида 6-7 см га, лалми ерларда эрта экилганда эса 6-8 см га кўмилиши керак.
Экинларни парвариш қилиш. Кузги буғдойни парвариш қилиш – бороналаш, озиқлантириш ва суғоришдан иборат. Кузги буғдой тупланиш даврида бороналанади. Лекин, ўсимликларни тупланиш даври ҳам ҳар хил муддатга тўғри келиши мумкин. Кузги буғдой оптимал муддатда экилиб, намлик етарли бўлса, кеч кузгача ўсимликлар туплана бошлайди ва шу ҳолатда қишлайди, бундай вақтда эрта баҳорда, кечроқ экилганда ҳам баҳорда ўсимликлар тупланиш даврида янги бороналар билан бороналаш яхши самара бериши аниқланган. Бунинг натижасида тупроқ усти юмшатилади, ўғит солинади, ўсимликнинг илдиз бўғзи етилади ва улар яхши тупланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, экинлар икки муддатда озиқлантирилади. Биринчи марта тупланиш даврида бороналашдан олдин ва иккинчи марта най ўраш даври бошланганда озиқлантирилади. Озиқлантиришда экишдан олдин берилгандан сўнг қолган ўғитлар баробарига икки қисмга бўлинб, икки марта берилади.
Кузги экинлар тупроқ-иқлим шароитига қараб 2-3 мартагача суғорилади. Ер ости сувлари юза жойлашган ерлар ўсув даврида 2 марта,ер ости сувлари чуқур жойлашган ерларда 3 мартагача суғорилади.
Кузги буғдой оптимал муддатда сентябр ойининг охири октябр ойининг бошларида экилганда, экишдан сўнг суғорилади, бундан ташқари, ўсиш даврида буғдойни уч мартагача суғориш мумкнн, Экин биринчи марта тупланиш даврида. иккинчи марта най ўpaш даврида ва учинчи марта бошоқланиш даврида суғорилади. Суғориш меъёри тупроқ муҳитига қараб, гектарига 700-800 м3 дан 1000-1200 м3/га ни ташкил этиши мумкин Буғдой экиш вақтида колдирилган эгатлар орқали суғopилади. Бу уcyл энг яхши усул ҳисобланиб, сув тежаб сарфланади. Ер бетида катқалоқ ҳосил бўлмайди васув бир текис тақсимланади.
Кузги буғдой ҳосилини йиғиб-териб олиш. Кузги буғдой ҳосилини йиғиб-териб олиш дон етиштириш ва унинг ялпи ҳосили оширишдаги энг сўнгги ва энг маъсулиятли давр ҳисобланади. Ўрим йиғим ишларини ўз вақтида ва қисқа муддатда тугаллаш, нобудгарчиликнинг олдини олиш, буғдойдан мўл ҳосил етиштиришнинг асосий гаровидир. Кузги буғдой ҳосили олдин ўрилиб, кейин йиғиб олиниши асосий усул ҳисобланади. Бу усулда экинлар дони мум пишиқлик даврида махсус ўриш машиналарида ердан 15-20 см баландликда ўрилиб, қуритиш учун анғизга йўл-йўл қилиб ташлаб кетилади. Бу вақтда ўрилган буғдой ерга тўкилмайди. Ўрилгандан бир неча кун ўтгандан сўнг, доннинг қуришига қараб, подборшчик ўрнатилган комбайнларда йиғилади ва янчилади.
Ҳосилни олдин ўриб, кейин йиғиб олиш усулининг афзаллиги шундаки, у тўғридан – тўғри ўриб янчишга қараган ўримни 5-6 кун эрта бошлашга имкон беради, такрорий экинлар учун ер очилади, нобудгарчилик кескин камаяди.
Мамлакатимизда ҳосил тўла етилган майдонларда ҳосилни бир йўла энг замонавий Кейс, Класс, Доминатор комбайнларида йиғиб олиш жорий этилган.