Буғдой трипси сўрувчи зараркунандаси ва кураш чоралари

2.1-расм. Буғдой трипси (а- имаго), (б- личинка).

Буғдой трипси – Ўзбекистоннинг ҳамма худудларидаги ғаллазорларда учрайди. Ғаллада бошоқланиш даври бошланиши билан етук трипслар пайдо бўла бошлайди. (2.1-расм). Личинкалар бошоқ қобиғи ичига кириб, қобиқ ва гул ширасини, кейинчалик эса дон ширасини сўриб озиқланади. Ўсимликлар дағаллашиб, донлар пишиб, ҳосил йиғим-теримга яқинлашганда личинкалар озиқланишини тугатиб тупроққа туша бошлайди. Буғдой трипси йилига 1 марта авлод беради.

Кураш чоралари.
Агротехник тадбирлар: ғалланинг чидамлилигини оширадиган чора-тадбирлар (ўғитлаш, суғориш) трипс зарарини пасайишига ёрдам беради ва дала атрофини бегона ўтлардан тозалаш.
Биологик усул: буғдой трипсига қарши олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумларидан 1:10, 1:20 нисбатларида 10 кун оралатиб 2 марта чиқарилади. Зарурият бўлган майдонларга олтинкўз тухумидан 500-1000 тагача чиқариш давом эттирилади.
Кимёвий усул: вегетация давомида Каратэ-0,2 л/га; Атилла 0,2 л/га, Киллер 0,2 л/га, Нурел-Д- 0,5 л/га; Циперфос- 0,5 л/га; Циперметрин- 0,2 л/га ва бошқа рухсат этилган препаратлар билан ишлов берилади.

Манба: Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалари, касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари (Фермерлар учун қўлланма)