Помидорнинг ЧЕРРИ МАРВАРИД нави ҳақида

Ўртапишар нав, ўсув даври 120-125 кун. Меваси олчасимон, мева вазни кичик-20-25 грамм. Ўсимлик индетерминант турга мансуб 2 метрдан баланд, юқори таъм сифат кўрсаткичга эга, касалликларга (ВТМ-вирусли томаки мозаикаси, қўнғир доғланиш) чидамли. Таркибида қуруқ модда миқдори-6,8%, органик кислота 0,4-0,9%, шакар-3,6%, аскорбин кислота 26 мг%. Ҳосилдорлиги-12,0-12,5 кг/м².