Чигитни капсула усулида экиш тажрибаси синовдан муваффақиятли ўтди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими “Кимё технологияси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги” бўлинмаси мудири М.Усмонов раҳбарлигида чигитни капсула усулида экиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари ижобий натижаларни берди.
Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.
Чигитни бентонит кукуни билан капсула усулида экишнинг униб чиқишга таъсирини аниқлаш учун иссиқхона шароитида тажрибалар олиб борилди. Тажрибада иссиқхона шароитида 20 литр ҳажмдаги тувакларда, ҳар бир тувакда 4 донадан, жами 48 дона унувчан уруғ экилди. Чигит униб чиқгунга қадар ҳарорат 8 даражадан 18 даража оралиғида бўлди.
photo_2020-02-29_14-24-47.jpg
Униб чиқиш тезлиги оддий назорат сифатида экилганда 7 кунни ташкил қилган бўлса, маъданли гил билан капсула қилиб экилганда бу кўрсаткич 3 кунни ташкил қилди. Одатдагига нисбатан маъданли гил билан капсула усулида экилган 48 дона чигит 100 фоиз униб чиқгани кузатилди.
Тажриба синов сифатида экилган дала майдонларидаги ҳосилдорлик сезиларли даражада юқори бўлди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!