Қовуннинг «dakaro f1» гибрид нави ҳақида

Эртапишарлиги ва юқори мева сифати билан ажралиб турадиган гибрид.

Палаги ўртача кучли ўсимлик.

Турли ноқулай об-ҳаво шароитларида мева тугиши аъло даражада.

Меваси овал кўринишда, тўқ сариқ-тилларанг, шакли ва ҳажми бўйича стандартлиги юқори.

Ўртача вазни 2-3 кг.

Қовун мағзи оқ, хушбўй, сувли ва шакар моддаси юқори.

Пишиш муддати 45 кун.

Ушбу гибрид плёнка остида ва очиқ далада ўстириш учун мўлжалланган.

Голландия маҳсулоти.