ДАНАКЛИ МЕВА ДАРАХТЛАРИГА ШАКЛ БЕРИШ

Ҳар кандай мевали дарахтга шакл беришдан олдин, уларни мева қилиш хусусиятларини ўрганиш лозим. Қайси шох мевали шох эканлигини билмасдан аввал, шакл бериш ва кесиш ишларини амалга ошириб бўлмайди. Шафтоли бир ёшли новдаларда мева қилади ва унинг шохлари кўп ўсганлиги сабабли Ҳар йили 50 % га яқин янги ўсган новдалар кесиб ташланади. Анжир, ёнғоқ, бодом, гилос, хурмо, олма, нок, олхўри ва ўрик дарахтлари 2 ёки 3 йиллик мевали шохчаларда асосий мевани беради. Шу сабабли, янги ўсиб чиққан новдаларнинг 10-20 % га яқини ҳар йили кесилиши керак.

Уруғли ва данакли мева дарахтларини мева бериш хусусиятлари тўғрисида қисқача маълумотга эга бўлишимиз, нега улар икки хил усулда кесилишини тушуниб олиш керак.

Шафтоли дарахти бир ёшли новдаларда мева тугади . Шафтоли дарахтида 2 турдаги куртаклар (ўсувчи ва гулкуртаклар) пайдо бўлади. Айрим шафтоли новдаларида битта катта гулкуртак ва унинг ёнида ўсувчи куртакни учратиш мумкин. Олма дарахтида фақатгина бир турдаги куртаклар пайдо бўлади. Новдаларни кесишга қараб бу куртаклар ё ўсувчи куртакка ё гулкуртакка айлаиади.

Олхўри ва ўрик бир йиллик новдаларда ва гулдаста шохчаларда мева тугади

Олмада (ўрик, гилос ва олхўри дарахтларида ҳам шунга ўхшаш) мева куртаклари иккинчи йилда пайдо бўлади. Ён куртаклардан эса гул куртаклар ҳосил бўлади. Ушбу гул куртаклар 3-йил давомида ривожланган бўлиб, 5 йилгача мева беради.

Олча (нордон гилос) дарахтининг мева куртаклари бир ёшли новдаларда ва катта ёшли мевали шохчаларда ҳосил бўлади. Агар, ушбу бир ёшли новдаларнинг узунлиги 20 см дан калта бўлса, барча куртаклар гулкуртакка айланади. Агар, уларнинг узунлиги 20 см дан узун бўлса, у ҳолда гулкуртаклар билан бирга, ўсув куртаклари ҳам ҳосил бўлади. Гилос олчадан фаркли равишда асосий новдаларнинг танасига якин жойлашган гулдаста шохчаларда мева беради . Агар дарахт тўғри парвариш қилинса, ушбу гулдаста шохчалар 10 йилгача мева беради.

Данакли меваларга шакл бериш мамлакатимизнинг, деярли, барча ҳудудларида феврал ва март ойларида амалга оширилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!