Дарахт қисмларининг номлари ва маъноси

15

Лидер – бу дарахтнинг асосий скелет шохи ҳисобланади . Новда ва шохларга ўхшаб лидер ян-гиланмайди.

Новда – шу йил ўсишни бошлаган ва бир ёшга тўлмаган ўсимта. Новдалар узун ва тез ўсувчан бўлади. Учки куртаги доим ўсишда давом этади.

Мевали новда – шу йил ўсган калта ва кучсиз новда. Одатда, уларнинг учки куртаклари мевали бўлади. Булар «қалам новда» деб ҳам аталади. Мевали новдалар шу йил ўсган новда ёнидан ёки 1 ва ундан катта ёшли шохлар ёнидан ўсиб чиқиши мумкин.

Шох – бир ёшдан катта, ён ва мевали новдаларга эга. Шохларда турли ёшдаги новда ва шохчаларни кўриш мумкин.

Мевали шох – турли ёшдаги мева тугувчи шох-лар жамланмаси. Булар ҳосилдор бўлиши учун ян-гиланиб турилади.

Кесиш ва дарахтларга шакл беришни тушун-тиришдан аввал қўлланмада фойдаланилган сўзларни изоҳлаб ўтсак:

Дарахт шакли – новда ва мевали шохларнинг жойлашувини англатади.

Сокин ўсиш дарахтни ўсиш тезлигини англатади.

Сокин ўсиш ҳосилдор ҳисобланади.

Апикал устунлик – новда учини ёки тез ўсаётган новдаларнинг ўзидан пастдаги ён шохлар ўсишига тўсқинлик қилишини билдиради. Қуйидаги расмда жуда кучли апикал устунлик таъсирида фақатгина учки куртаклардан кучли новдалар ўсган ва ён шохлар шаклланишига тўсқинлик қилганини кўриш мумкин.

Ауксин ўсимликлар ўсишини бошқарувчи гормон-лар гуруҳини ўз ичига олади ва новдаларнинг куч-ли ўсишини таъминлайди. Ауксин ҳужайралар йи-риклашувини ва апикал устунлик ҳосил бўлишини таъминлайди.

Мева ҳосилини баланслаш – ҳосилни жуда кўп ёки кам бўлмаслигини англатади. Дарахтларни ёшартириш – соя ташлаётган шохларни ва кераксиз новдаларни кесишни англатади. Шу аснода кесиш қуёш нурларини дарахт бўйлаб киришини яхшилай-ди ва куртаклар ҳамда мева сифатини оширади.

Дарахт шох- шаббаси – тупроқдан юқорида жой-лашган дарахт қисмларини англатади.

3/1 қоидаси асосий танадан ўсиб чиқаётган новдани асосий тана билан туташган жой билан нисбатига айтилади. Асосий тана ёки лидер диаметри ундан ўсиб чиқаётган новда диаметридан 3 баравар қалин бўлишига эришиш керак.

Расм-1. Қалам новдаларга эга олма дарахтлари.

Расм-2. Апикал устунлик натижасида охирги 2 йилда шох-шохларда ён новдалар умуман ўсиб чиқмаган, аксинча юқоридаги куртаклардан новдалар ўсган холос.

Расм-3. Дарахтда 3/1 қоидасига бўйсинмайдиган 2 та мавжуд. Улар «эгарча» ёки «тирноқли» усулда кесилади.

Расм-4. Мевали шох (чапда). Бир,икки ва уч ёшли шохлар (ўнгда).

Бошқача қилиб айтганда, ён шох ёки новда қалинлиги лидер қалинлигининг учдан бирига тенг бўлиши лозим. Шу орқали дарахтда лидер устунлиги сақланиб қолинади ва ён шохлар ўсишдан кўра кўпроқ мева беришига олиб келинади.

«3 дан 1» қоидаси:

▪▪Кучли лидер, ҳосил ва ўсиш ўртасида мувоза-нат сақлайди.

▪▪«Вилка» шохлар шох-шаббани қалинлаштиради ва натижада қуёш нурлари яхши тарқалмайди.

▪▪Қуёш дарахт ичкарисига кириб бориши учун очиқ шакл пайдо қилади.

▪▪Лидер шох қалинлиги (диаметри) дарахт тепаси томон кичиклашиб боради.

Дўстларингизга ҳам улашинг!