Дарахтларни буталаш ва уларга шакл бериш

Дарахтларни буталаш ва уларга шакл бериш

Ёш кўчатларни тўғри шакл олиши, уларга ишлов бериш осон бўлиши ва юқори сифатли мева бериши учун тарбияланади. Дарахтларни буташдан мақсад:

  • Парваришлаш ва мева териш усон бўлиши учун дарахтларнинг ҳажми назоратга олинади
  • Дарахтларни кучли қилиш учун – кучли асос шохларни шакллантириш учун
  • Дарахтнинг барча шохларига қуёш нурини бир маромда йўналтириш учун
  • Дарахтлар мева тугушини назоратга олиш учун – ортиқча мева берувчи шохларни сийраклаштириш учун
  • Мева берувчи шохларни янгилаб туриш учун – кучли куртак ва гул тўплари ривожланиши учун
  • Дарахтни ортиқча — қуриб қолган, синган ва чигаллашиб кетган шохлардан тозалаш учун

Энг кенг тарқалган мевали дарахтларга шакл бериш усуллари билан танишиш учун шу ерни босинг.

Мевали дарахтларни буталашнинг энг самарали натижа берувчи вақт тиним даври бўлсада, дарахтларнинг баландлиги, ён шохларнинг узунлигини назоратга олиш ва ортиқча шохларни қисқартириш ёз ойлари амалга оширилили мақсадга мувофиқдир.

Дарахтларни буталашнинг икки тури мавжуд:

  • Шохларни сийраклаштириш – ён шохларни тагидан бутунлай кесиб ташлаш. Катта ток қайчилар бу мақсад учун жуда қулай асобобдир. Тагидан кесиб олиб ташланган шохлар асоси тез битади. Агар бутоқ қолдириб кесилган шохларда касалланиш кўп учрайди.
  • Шохларни қисқартириш – шохлар ташқарига ривожланган куртак устидан қисқартирилади. Одатда шохлар ичкарига ривожланган куртаклар устидан қисқартирилса, кесилган шох вертикал (тик) ўсади ва бу муаммо туғдиради.
  • Одатда дарахт ичидаги битта ёки иккита нотўғри жойлашган катта диаметрли шохларни тагидан кесиш орқали дарахт ичини очиб унга янгича кўриниш бериш мумкин.

Одатда дарахт ривожланиш кучини новдалари учидаги куртакларга йўналтиради. Новда ёки шохлар кесилса, кесилган жой атрофидаги куртаклар ўсувчи асосий куртакка айланади.

Шохларни кесиш ва қисқартириш қоидалари билан танишиш учун шу ерни босинг.

Дарахт кесишнинг 10 қоидаси билан танишиш учун шу ерни босинг.

Мевали дарахтларни буташ тартиб қоидалари

  1. Мевали дарахтларни тинимдаврида, барглар тўкилган вақтда бутанг. Бу пайтда буташ жараёнини тўлиқ назорат қилиш мумкин, чунки шохлардаги куртаклар жойлашуви яққол кўриниб туради ва дарахтни янада ўстириш учун таним даврида уларни буташ яхши самара беради. Ёшда дарахтлари буташ баргларни (озуқа манбаи) камайтиради мева пишишини секинлаштиради ва очилиб қолган мевалар қуёшда куйиши мумкин. Шундай бўлсада ёзда дарахт кесишнинг авфзалликлари ҳам мавжуд, дарахтларнинг ўсиш суръати назоратга олиниши мумкин.
  2. Ёш кўчатлар экилгандан сўнг дарахт ва шакл бериш турига қараб уни 45-70см баландликда қисқартиринг. Агар кўчатнинг қолган қисмида ён шохлар мавжуд бўлса уларни ҳам битта куртаккача қисқартиринг. Бундай тадбир шохларни пастроқ масофада шакллантириш, дарахтнинг устки ва илдиз қисмини мувозанатга келтиришга ёрдам беради. Кўчатнинг қолган қисмини латекс (водоэмульсия) билан бўянг, бу уни қуёшдан куйиш ва серажин қўнғизлардан ҳимоялашга ёрдам беради.
  3. Ёш кўчатлар уч йил давомида меваларини олиш ташлаган ҳолда шавқатсиз кесиб жадал ривожланишга ундалиши тавсия қилинади. Шундай бўлсада ёнга, горизантал ўсган новдалар шаклланса, уларни кесмай мева олиш учун қолдирилиши шарт.
  4. Қайси шохни ва уни қаеридан кесиш ҳусусида ҳулоса қабул қилаётганда доим ёдингизда тутинг — вертикал (тик) шох қисқартирилса у яна жадал ўсишга ҳаракат қилади ва дарахт ичи очилиб қуёш нуридан унумли фойдаланилади. Агар горизантал шохлар қисқартирилса мева берувчи шохлар янгиланади ва ортиқча мева сийраклаштирилади. Горизантал шохлар қисқартирилмай қолдирилса улар дастлаб уч тарафидан ҳосилга киради ва экилиб синади.
  5. Горизантал ўсувчи шохлар одатда ҳосил бериш билан бирга ўсишга интилади. Бугунги ва келажакдаги мева учун улар иккиси ўртасидаги мувозанат ушлаб турилиши шарт. Дарахт ичида тик ўсиб борувчи сўрувчи новдалар ёшлигидаёқ тозалаб турилиши тавсия қилинади. Пастга осилиб ўсувчи новдалар одатда суст ўсади ва бир нечта кичик мева беради, уларни қолдирмасдан кесиб ташлаган маъқул.
  6. Шохлар қаеридан кесилса, шу жойдан ўсишни давом эттиради. Шохлар учи кесилганда фақат кесилган жойдан 20смгача пастроқ масофадаги куртаклар қўшимча куч олади, шохнинг қолган қисмидаги, кесилган жойдан 1метрдан пастдаги куртаклар ўзгаришсиз қолади. Шу сабабдан шохлар қанчалик кўп кесилса, шунчалик кўп куртак қўшимча куч олади.
  7. Имкон қадар дарахтнинг учки қисмидаги ортиқча шохларни кесиб қуёш нури пастки шохларга етиб боришини таъминланг. Қуёш нурига тўйинган шохларнинг меваси кўпроқ бўлади ва ҳажми катта бўлади. Сояда қолиб кетган шохлар аста-секинлик билан мева беришдан тўхтайди ва бешавқат дарахт шохлари қисқартирилмагунча ҳосил бермайди.
  8. Шохларри тагидан, 1смлар қолдириб кесинг – бутоқ қолдирманг.
  9. Тик ўсаётган ва тор бурчакли шохларни 45° бурчак остида ўсишига ёрдам беринг.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.