Деҳқончиликда аспириндан фойдаланиш

Аспирин деярли барчани уйида доим мавжуд бўладиган дорилардан биридир. Бироқ аспирин билан экинларни даволаш мумкинлигини кўпчилик билмаса керак.

Аспирин – бу фақат бош оғриққа қарши қўлланиладиган дори эмас, балки экинларни етиштириш учун самарали воситадир. Бу препарат таркибидаги салицил кислотаси экинларнинг ўсишини тезлаштиради, уларнинг ҳосилдорлигини оширади ва замбуруғли касалликларга қарши курашишда ёрдам беради.

Қуйидаги маълумотлар деҳқонларнинг ўз тажрибларидан келиб чиқиб берган тавсиялари ва тармоқдан олинган илмий манбалар асосида тайёрланган.

Аспиринни қўлланиш усуллари

1.     Экинларни даволаш. Энг аввало, аспирин замбуруғли касалликларга қарши курашишда жуда яхши восита ҳисобланади. Бироқ у фақат экинлардаги зарарланишнинг бошланғич даврларида таъсир қилади. Замбаруғга қарши курашиш учун экиннинг илдизидан бир неча бор аспирин аралашмасини қуйиб чиқинг. Фитофторанинг илк аломатларида мен дарров бу усулда помидорларга ишлов бериб чиқаман. Бироқ баъзи манбаларда касалликларга қарши курашишда аспирин аралашмасини палакдан (баргдан) сепиш орқали қўлланиш яхшироқ самара бериши ҳақида маълумот берилмоқда (максимал доза 1 литрга 1 та таблетка). Бу препарат айниқса помидор ва картошка сингари итузумдошлар оиласига кирувчи экинлардаги касалликларга қарши курашишда анча самаралидир.

f4512379810it-o421546897532f-t12457964312o-r1326459710oz.jpg (102 KB)

1-расм. Фитофторага қарши аспирин қўлланиш

2.     Ўсишни тезлаштириш. Айтишларича, аспирин билан ишлов берилган помидор ва бодринг кўчатлари янада тезроқ ўсар экан. Бу борада АҚШнинг Род-Айленд университетида экинларда аспиринни қўллаш билан боғлиқ тажриба ўтказилган. Мутахасислар 15 л сувда 4 та аспирин таблеткаси эритилган аралашма билан ҳар 3 ҳафтада бир марта бутун вегетация даврида томорқадаги экинларга ишлов бериб туришган. Мавсум сўнгида аспирин билан ишлов берилган экинлар ишлов берилмаган ердаги экинларга нисбата тезроқ ўсиб, яхшироқ ҳосил берганини кузатишган. Натижада олимлар — аспирин ўсимликлар таркибида С витаминини орттиради ва уларнинг тезроқ ўсишига олиб келади — деган хулосага келишди.

3.     Зараркунандаларни чўчитиш. Агар ўсимликка аспирин аралашмаси қуйилса, у салицил кислотаси билан «тўйиниб қолади» ва зараркунандаларга жозибадор бўлмай қолади. Чунки экин нордон бўлиб қолади. Масалан, экинлардаги нордон таъм ширани жуда қаттиқ чўчитади. Шунинг учун ширага қарши курашишда аспирин яхши натижа беради.

1075412031421145210003p-fo2h4521203-c8478452100.jpg (127 KB)

2-расм. Ширага қарши аспирин қўлланиш

4.     Қаламчаларни яхшироқ томирлатиш. Аспирин қаламчаларни илдизлатишда стимулятор сифатида қўлланилиши мумкин. Бир стакан сувда 1 таблетка аспиринни эритинг. Ундан сўнг ерга экишдан олдин қаламчани кесилган қисмини аралашмага 1-2 соатга ботириб қўйинг. Илдиз оттиришга ёрдам берадиган ҳудди шунақа моддалар тол пўстлоғида ҳам мавжуд. Халқ усули сифатида тол пўстлоғини илдиз оттиришда қўлланишади.

5.     Ерни зарарсизлантириш. Аспирин ёрдамида зарарланган ерни даволаш мумкин. 1 литр сувда бир дона таблеткани эритиб, керакли жойга (зарарланган жойга) қуйиб чиқинг.

6.     Гуллаш даврини узайтириш. Агар сиз гулларингизни аспирин аралашмаси билан суғорсангиз, улар янада узоқроқ гуллайди. Бу мақсадларда устидан сепиш орқали ҳам ишлов беришингиз мумкин: 1 та таблетка аспирин 5 л сувда эритилади. Бу ёғи сизни қарорингиз, истасангиз суғоринг, истасангиз устидан сепинг. Иккала ҳолда ҳам натижа яхши бўлади. Мен масалан, доимий равишда, ҳафтада бир марта пионаларга (саллагул) сепиш орқали ишлов бериб тураман. Натижа ажойиб, гуллар янада узоқ муддат гулламоқда.

Яна бир нарса: кесилган гулларни 1 литр сувга яримта таблетка миқдорида тайёрланган аралашма қуйилган вазага солинг. Гулдаста янада узоқроқ муддат туради.

Манба: dehqon.uz  sadoezh.ru zen.yandex.ru

Дўстларингизга ҳам улашинг!