ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДА АСАЛАРИЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Қишлоқ хўжалик экинларига энг кўп фойда келтирадиган ҳосилдорликни ошишига сабаб бўладиган умуртқасиз организмлардан асосийси асалари ҳисобланади. Асаларилар-асосий чанглатувчилар ҳисобланиб, улар ўсимлик гулчанги ва нектари билан озиқланади. Бизнинг олиб борган тадқиқотларимиздан маълум бўлдики, асаларилар Бешариқ тумани ҳудудида февральнинг 8-кунидан бошлаб уядан учиб чиққанлиги кузатилди, дастлаб иссиқхоналардаги экинлар томон учади, чунки бу ерда ҳарорат йил давомида деярли иссиқ сақланиши, ўсимликлар вегетациясини тез амалга ошиши асалариларни ўзига жалб этади. Иккинчи томондан бу ҳолат иссиқхонада зараркунандаларни тез ривожланишига олиб келади, шу боис иссиқхонадаги ўсимликларни сақлаб қолиш ва мўл ҳосил олиш учун зараркунандаларга қарши турли кимѐвий препаратлар қўлланилади, бу эса асалари учун хавфли жараѐнлардан биридир.
Тадқиқотлар жараѐнида уядан эрта чиққан асаларилар иссиқхонага кириб, намлик юқорилиги, кимѐвий таъсирлар натижасида нобуд бўлиши кузатилди. Асаларичилар томонидан қишловдан чиққан оилаларга қўшимча озуқа бериб, оилаларни кучли бўлишига эришилади, лекин боғдорчилик соҳасида турли хил кимѐвий воситаларни меъѐрсиз сепилиши, асалари оиласини ишчи вакилларини минглаб қирилишига сабаб бўлмоқда.
Кузатувларимиз жараѐнида асалари оиласи тарозида тортилганда, бир кунда ўлган ишчи арилар ҳисоби 50 г ни ташкил этган.
Бу ҳолат ўсимликларни айни гуллаган даври 20 (3)-10 (4) кунларига тўғри келиб, асалариларни оиласини ривожланишига кескин таъсир қилишини кузатиш мумкин. Илмий адабиѐтларда иссиқхона, боғларга пуркалган кимѐвий препаратлар таъсири 10-15 кун давомида сақланиб қолиши қайд этилган.
Баъзи захриқотиллар, масалан: Вертимек, Омайт препаратлар таъсири 15-20 кунгача сақланиши мумкинлиги текширувлардан маълум бўлди.
Шундай қилиб, кимѐвий препаратлар мавсумий тўхтовсиз ишлатилиши, асаларилар оиласи сонини кескин камайиб кетишига ва оқибатда уларнинг қирилиб кетишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабли арилар қишловдан чиқиши билан, яъни февраль ойида асаларини тоғ адирли ҳудудларга кўчириш, май-июнь ойига келиб уларни пахтазорларга кўчириш, асаларичиликни ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Асалари оилаларини кўчиришда, у ердаги ҳарорат ва намлик, шунингдек инларини жойлашувига асосий эътибор бериш талаб этилади.
Арихона иссиқ бўлиши, ароф муҳитдаги ҳарорат тез ўзгарса хам ички ҳарорат қишда +14 С дан паст бўлмаслиги, 2 ойнинг биринчи ўн кунлигидан бошлаб тухум тухум қўйиши натижасида оиладаги ҳарорат +34+35 С бўлиши мақсадга мувофиқ.
Инларини қўшимча иситиш учун яшикларга мослаб тўшакчалар қилинади ва рамкалар устига солинади. Арихона қуруқ бўлиши лозим. Ёғингарчилик вақтларида хам унинг ичига намлик кирмаслиги керак, шу сабабли арихона копқоғи нишабли қилиниб қопқоқ уст сирти тунука ѐки сув ўтказмайдиган материал билан қопланиши лозим.
Асаларилар қиш вақтида намлик кучайиб кетиши сабабли нобуд бўлишлари, ѐзда уяни ташлаб учиб кетишлари мумкин. Шу сабали инларини намликдан сақлаш учун оилалрни кўллар сойлар бўйига жойлаштириш мумкин эмас. Чунки улардан чиқувчи намлик ари оилаларини умумий аҳволига салбий таъсир кўрсатади.
Асалари яшиклари ҳаворанг, оқ, сариқ рангларни яхши ажратишади. Бўялган арихоналар ѐзда кўп чириб кетмайди. Асаларилар инларини тез топади. Ари оилаларини турли хил пишириқ қандолатчилик корхоналари олдига хам қўйиш мумин эмас, чунки улардан чиқувчи ҳид ариларни ўзига жалб этиб, уларни нобуд бўлшига олиб келади.
Оилани жойлаштиришда энг ками 1 км радиусдаги ўсимликлар дунѐсини назарда тутиш лозим. Ари оилаларини жойлаштиришда 3-4 км атрофида бошқа аричилик хўжаликлари бор-йўқлигини аниқлаш керак.

Хабибуллаев Ф., Ахмаджонова С. Фарғона давлат университети