Эртаги картошкани суғориш бўйича тавсиялар

Эртаги картошка экилгандан униб чикишгача ёғингарчиликлар туфайли намлик етарли бўлгани учун қўшимча суғоришни, талаб этмайди. Униб чиққандан гуллашгача 1-2 марта суғорилади. Гуллашдан пишишгача эса 4-6 марта сугорилади ва тупроқ намлиги 75-85 % да сакланади. Суғориш орасидаги давр дастлабки суғориш вактларида, кун салқин бўлгани учун ҳар 8-10 кунда, кейинчалик эса хар 6-7 кунда намиқтириб суғориб турилади.
Эртаги картошкани хўжаликларда кўлланилиб келинаётган 5 марта 0-1-4 суғориш схемасига нисбатан 8 марта 1-2-5 схемада суғориш ҳосилдорликни 24-27 фоизгача оширади.
Умуман, эртаги картошкани ўсув даврида суғориш режими (сони, нормаси ва суғориш схемалари) иклим ва об-ҳаво шароитига, ер ости сизот сувларининг чукурлигига, тупрок унумдорлигига, экиш муддати ва бошка омилларга боглик.
Картошка пайкалларидаги ўсимликларни сув билан бир хил текис т аъминлаш кўп жихатдан суғориш технологиясига, яъни эгатларининг узунлиги ва чукурлигига ҳамда улардаги сув оқимининг тезлигига боғлик . Тажрибаларимизнин г кўрсатишича , даланинг  нишаблигига қараб, суҳориш эгатларининг узунлиги 90 -120 м
килиб ўқ ариклар олиниши лозим. Эгатлар чуқурлиги эса 18-20 сантиметр, улардаги сув оқими эса 0,10-0,15 литр секунддан ош маслиги
лозим. Шу тартибда суғориш гектаридан 220 центнердан ошириб сифатли эртаги товар ҳосил олишни таъминлайди. Охирги суғориш ҳосилни йигиштиришга 5-7 кун қолганда
тўхтатилади.

Манба: Т.Э.ОСТОНАҚУЛОВ, В.И.ЗУЕВ, О.Қ.ҚОДИРХЎЖАЕВ – «Сабзавотчилик»