Ерёнғоқ етиштириш агротехникаси

Ерёнғоқ — уруғи таркибида 20-36 % оқсил ва 40-57 % қуримайдиган мой мавжуд. Унинг мойи озиқ–овқат саноатида консервалар ва упа-эликлар ҳамда сифатли маргаринлар ва турли ширинликлар тайѐрлашда фойдаланилади. Меваси дуккак, дуккаклари 1-2 уруғли, 2-3 уруғли ва 4-7 уруғли бўлади. 1000 дона дуккагининг оғирлиги 500 г дан 1900 г гача. 1000 донна уруғининг вазни 200 г дан 1200 г гача бўлади. Ерѐнғоқ ўстирилган ерда унинг илдизидаги тугунак бактериялари ѐрдамида 1 мавсумда 50 кг соф азот тўпланади.
Тупроқни ишлаш. Ер бошоқли дон экинлари сомонидан тозаланади. Гектарига 10-15 тонна чириган гўнг солинади ва ер 22-25 см чуқурликда ишланади. Текислаш учун мола тортилади. Лозим бўлса эгат тортилиб суғорилади. Сўнг чизелланиб изидан мола босилади. Ерни экишга тайѐрлаш билан бир қаторда бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши Трефлан, 48% (2,0-2,5 кг/га) ва Трифлюрекс 24% (4,0-10 кг/га) сепилиб тупроққа аралаштирилади.
Ўғитлаш: Минерал ўғитлар меъѐри: соф ҳолда азот 90 кг/га, фосфор 50 кг/га, калий 50 кг/га. Экиш олдидан ѐки экиш билан бирга азот 40 кг, фосфор 30 кг, калий 50 кг қўлланилади. Гуллаш фазаси бошланишида қатор ораларини ишлаш билан бир вақтда азот 40 кг ва фосфор 20 кг меъѐрда озиқлантирилади.
Уруққа ишлов бериш. Маҳалий шароитимизда уруғ дуккаклардан ажратилиб экилади. Такрорий экин сифатида дуккакдан ажратилиб экилган уруғларнинг (тупроқ ва ҳаво ҳарорати иссиқ бўлгани учун) униши 3-4 кунга тезлашади. Республикамиз шароитида уруғларни шу тариқа ѐки битта битта экиш мақсадга мувофиқ. Ерѐнғоқ уруғлари бактериал ўғит (Нитрагин) билан ишлов берилиб кейин экилса, ҳосилдорлик гектарига 6-7 центнер ошади, бундан ташқари атмосферадан соф азотни тўплашда ерѐнғоқнинг илдизидаги туганак бактерияларнинг фаоллиги ошади. Унинг таъсирида ерѐнғоқ ўстирилган 1 гектар ерда 50 кг гача соф азот тўпланади.
Экиш муддати. Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларида май ойининг 3 ўн кунлигидан, июн ойининг 1-ўн кунлигигача экиш тавсия этилади. Бошқа барча вилоятларида 15 май – 15 июн муддатига экиш мумкин.
Экиш меъёри. Экиш меъѐри экин навига, уруғининг йириклигига боғлиқ ҳолда 60-80 кг/га. Сабзавот, ғўза, маккажўхори ва лавлаги сеялкалари билан экилади.
Экиш усули, чуқурлиги, кўчат қалинлиги. Кенг қаторлаб (қатор ораси 60, 70, 90 см) экилади. Навларга ва қатор орасининг кенглигига боғлиқ ҳолда, бир чизиқли метрда 6, 7, 9 дона уруғ экилади. Кўчат қалинлиги гектарига 100-120 минг туп бўлиши мақсадга мувофиқ. Экиш чуқурлиги 5-6 см, тупроқ қуруқ бўлса 7-8 см.
Парваришлаш. Майсалар униб чиққанидан сўнг қатор оралари 1 марта 6-8 см, 2 марта 8-10 см ва 3 марта 10-12 см чуқурликда ишланади. Гуллаш фазасида 3 – кулътивация ўтказиш билан бирга азот 40 кг ва фосфор 20 кг меъѐрда озиқлантирилади. Гуллаш фазаси бошланганидан сўнг, ўсимлик туплари тагига тупроқ яхшилаб тортилади. Ерѐнғоқ гинофорлари тупроққа кириб мева ҳосил қилиш учун ер ғовак, юмшоқ, нам бўлиши лозим. Ўсув даврида ерѐнғоқ майдонлари яхшилаб намланиб суғорилади. Дуккакли экинлар орасида ерѐнғоқ намга ўта талабчан. Ўсимлик 2 ривожланиш даврини: 1) туплар шаклланиши ва 2) ҳосил тўплаш даврларини ўз ичига олади. Такрорий экилган ерѐнғоқнинг биринчи даври табиий иқлим шароитларига қараб 55-60 кун, ҳосил тўплаш даври эса 60-55 кунга чўзилади. Ривожланишнинг иккинчи даврида тупроқ намлиги 75 % дан кам бўлмаслиги керак. Ҳосил йиғиштирилишини кечиктирмаслик лозим. Ҳосил йиғиштирилиш кечикса, тупроқдаги гинофорлар чириб, узилиб кетади. Дуккаклари яхши тўлишган даврда йиғила бошланади. Ўсимлик туплари ерѐнғоқ йиғадиган 2 қаторли ―АП–70‖ машина билан ковлаб олинади. У ерѐнғоқ илдизларини кесиб, тупроқдан олиб, бир жойдан тўплайди. Улар шундан сўнг хирмонга келтирилиб 3-4 кун қуритилади, кейин махсус ―МА1,5‖мосламаси билан Кейс комбайнида янчилади.

Суғориш. Ерѐнғоқ намликка талабчан бўлиб, гуллаш давригача сувсизликка бардош бера олади. Оммавий гуллаш даврида эса тупроқни 20 см чуқурликкача, тупроқ намлигини 70% атрофида ушлаб туриш талаб этилади. Биринчи суғориш гуллаш даврида кейинги 15-20 кун оралиғида амалга оширилади. Ўсув даврида 5-6 марта суғорилади, ҳар галги суғориш меъѐри 700-900 м3 /га. Дуккаклар пишиши кузатилиш билан суғориш тўхтатилади.
Ерѐнғоқ ўргимчаккана, кана, баргхўрлар, ўтлоқ парвонаси ва шира каби зараркунандалар билан зарарланиши кузатилган.
Ҳосилни йиғиштириш. Дуккаклари илдизидан енгил ажралиши ҳамда уруғлари дуккак қобиғидан ажралиши пишиб етилганидан далолат беради. Дуккаклардаги намлиги 8-9% бўлиши керак.
Навлари. Бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экиш учун ―Саломат‖ нави тавсия этилади. Бу нав эртапишар. Ўсув даври 110- 115 кун. Республикамиз бўйича суғориладиган ерларда экишга тавсия этилган. Бу нав ўртача баландликда. Биринчи шохда ўртача 8-9 та новда бор. Барги кенг, эллипсимон шаклда. Гули оч сариқ рангли. Дуккаклари ихчам жойлашган. Ўртача битта ўсимликда 45 та дуккак бўлади. Дуккакларининг ранги оч сариқ кулранг. Уруғи қизил овалсимон, 1000 та донининг вазни ўртача 600 г. Ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 22 ц/га ни ташкил этади. Ҳосилини комбайнда йиғиштиришга яроқли. Нав касалликлар ва ҳашаротларига бардошли. Донда ѐғ миқдори 48,5 %, оқсил миқдори 21,0 % ни ташкил этади.