Ерёнғоқнинг илдиз бўғзи чириганлиги касаллиги ва қарши кураш чоралари

Илдиз бўғзи чириганлиги (Aspergillus niger)
Ерёнғоқ етиштириладиган ҳудудларда энг кўп ёйилган касалликдир. Омилларга асосланиб енгил тупроқларда 30-35 °C оралиғидаги иссиқликларда вужудга келади. Йилдан йилга ўтиши тупроқда чириган ўсимлик қолдиқлари билан вужудга келади. Уруғ билан ҳам ўтади. Бу касалликка учраган уруғлар устида оч рангли ёнган шаклда доғлар юзага келади. Касалликнинг илк аломатлари ўсимликнинг барчаси ёки бир қанча шохчасининг тасодифан сўлиши билан бошланади.
Илк баргларнинг чиққан бўғим ва бунга туташган бўғиз қисмида чириш билан ажратиш мумкин. Касалланган тўқима аввало жигарранг тус олади, вақт ўтиши билан оч
рангга ўзгаради. Некторик тўқима кўринадиган тарзда толали кўринишга эга бўлади. Энг кўп учраган табиий инфекция жойлари илдиз бўғзига яқин жой ҳисобланади. Касалланган ўсимликлар одатда экишдан кейин 50 кун ичида ўлади.
Патоген (касаллик) одатда кўчат даврида чиқишдан олдин чириш ва жуда оз миқдорда бутун етишиш даври мобайнида ерёнғоқ ўсимликларнинг ўлимига сабаб бўлгани учун
далада майда майда бўшлиқлар пайдо бўлади. Касаллик, ерёнғоқ экилиш майдонларида ҳар хил тур тупроқда асосан енгил тупроқларда юзага келади.

Олиб бориладиган кураш чоралари. Маданий эҳтиёт чоралари:

  •  уруғларнинг уруғ қобиғи зарарланмаслиги ва униб чиқиш кучи юксак даражада бўлиши керак;
  • керагидан кўп чуқур экилмаслиги (енгил тупроқларда 3,5-7,0 см, ўрта даражадаги тупроқларда 2,5-5,0 см)
  • оптимал ҳароратда ва тупроқда намлик етарли бўлган вақтда экиш иши амалга оширилишги зарур;
  •  маккажўхори, жўхори ва пахта каби экинлар билан уч йилда бир маротаба алмашлаб экиш иши амалга оширилиши лозим;
  • ўсимликнинг механик тарзда зарар кўрмаслигини олдини олиш ва тупроқ билан хумлаш (ўсимлик бўғзини тўлдириш) иши амалга оширилиши лозим;
  • ҳосил йиғиб олингандан кейин далада ўсимлик қолдиқлари тозаланиши (йўқ қилиниши) зарур.

Кимёвий кураш тариқасида, уруғларини экишдан олдин уруғ дориларидан биттаси билан дорилангандан сўнг экилиши керак.

Манба: Тузувчилар: Ж.Б. Худайқулов – Тошкент давлат аграр университети Ўсимликшунослик кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор. М.Э. Аманова – Тошкент давлат аграр университети Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор. Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.